Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Қибрай
#Ёнғин_хавфсизлиги
#Тарғибот

Қишни беталофат ўтказиш чоралари кўриляпти

🚒Қибрай туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими, электр ва газ таъминоти корхоналари масъуллари ҳамкорликда тумандаги йирик савдо дўконлари (Makro, Havas), ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллаларда ҳамда аҳоли гавжум бўладиган жойларда келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғиннинг олдини олиш ва ишчи-ходимларга бирламчи ўт ўчириш воситасидан фойдаланиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўриқномалар берилмоқда.

🎄Шунингдек, Янги йил арчаси ўрнатилган туман марказида Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан фуқаролар учун ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Пискент
#ёшлар_дастури_амалда
#мурожаат_ва_натижа

Юзма-юз мулоқотлар ўз самарасини бермоқда

Пискент туманидаги 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидан ёшлар иштирок этган тадбирда туман раҳбари юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

📌 Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг саволлари ва таклифларини эшитди.

🔰Учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, 25 та мурожаат тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик масаласи бўлганлиги боис, йигит-қизларга муносиб иш топиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кредит олиш орқали бандлигини таъминлашга кўмак берилиши тушунтирилди.

📌Ёшлар билан бундай жонли мулоқотлар барча секторда ўтказиляпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани

“Назарбек”да тез тиббий ёрдам пункти очилди

Зангиота тумани “Назарбек” ҳудудида тез тиббий ёрдам пункти фаолият бошлади. Тадбиркорлар томонидан бунёд этилган тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида мутасаддилар ва маҳалладаги отахонлар иштирок этди.

👉Энди ҳудуд аҳолиси куннинг исталган вақтида тез тиббий ёрдам пунктига мурожаат қилиши ва муолажалар олиши мумкин. Бу ерда тиббиёт ходимлари ва беморлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари аҳоли билан учрашмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Д.Усманова ва М.Ходжаева Қибрай тумани маҳаллаларида ташкил этилаётган аёллар маслаҳат марказлари ҳамда туман кўп тармоқли поликлиникаси фаолияти билан танишди. Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман депутатлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда маҳалла раислари иштирокида аҳолининг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш бўйича учрашув ташкил этилди.

📌Маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳалла раислари томонидан билдирилган барча мурожаат, муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан депутатлик сўровномалари юборилиши ҳамда ваколат доирасида ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.

🔖Шунингдек, парламент қуйи палатаси депутатлари маҳалла раисларининг ваколатлари ва хизмат вазифаси тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар беришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича дастлабки имтиҳонлар бўлиб ўтди

❇️Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган
Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби ва сертификат бериш тизими жорий қилинди.

🔷Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази мутахассислари томонидан Низом талаблари асосида синов имтиҳони топшириқлари ишлаб чиқилди.

🔰2020 йил 10 декабрь куни ташкил этилган дастлабки имтиҳонларда республика миқёсида Ўзбекистон фуқаролигини олиш истагидаги 258 нафар талабгор иштирок этди.

⚡️Синов имтиҳонлари тест, ёзма, оғзаки шаклларда ўтказилди. Тестларда талабгорнинг кундалик турмушида фойдаланувчи содда хабарлар, тил эгаси билан танишиш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда фойдаланиладиган маълумотлар асосида тузилган мантиқий саволларга жавоб бериши, ёзма синовда талабгорнинг содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олиши, расмий хат, иш юритиш қоғозларини ёза олиши талаб этилди.

📌Оғзаки синов шакли талабгорнинг ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олиш, ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган мавзуларда ўз фикрини билдира олиш, ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олиш даражасини билиш мақсадида тузилган саволлар асосида ташкил қилинди.

✳️Яқин муддатларда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қулайлик яратиш мақсадида давлат тилини билиш даражасини аниқлашда масофадан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код билан тасдиқланган ҳолда электрон тарзда олиш тизими йўлга қўйилади.

♻️Дастлабки синовларда қатнашган 258 нафар фуқаронинг барчаси имтиҳонлардан муваффақиятли ўтди ва уларга сертификатлар топширилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_туман

Ўрта Чирчиқда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантанали нишонланди

📈Бугунги мураккаб пандемия даври дунёда аграр соҳанинг ўрни беқиёслигини яна бир бор кўрсатиб берди. Халқимиз учун ўта мураккаб кечган жорий йилда Ўрта Чирчиқ туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 1 триллион 101 миллиард сўмни ташкил этиб, қўлга киритилган кўркаткичлар ўтган йилга нисбатан 104,4 фоизга ошди.

▶️Деҳқонлар нафақат элимиз дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшди, балки пандемия даврида озиқ-овқат маҳсулотларига катта эҳтиёж сезаётган қўшни давлатлар аҳолисига ҳам 4 миллион 247,5 минг долларлик маҳсулотларни экспорт қилишди.

🎥Батафсил "Yoshlar" телеканалининг "Yangi davr" информацион дастурида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

🔰Тошкент вилоятига Япониядан қиймати 7,5 миллион долларга тенг 16 та йўл таъмирлаш техникалари келтирилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон_шаҳри
#Оҳангарон_шаҳри

Миллий рассомлик ва дизайн институти иккита мактабни оталиққа олди

🔰 Президентимизнинг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида барча ОТМлар ўз ҳудудидаги мактаблар билан ҳамкорлик ўрнатмоқда.

🏢Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти Оҳангарон шаҳридаги 9-ва Нурафшон шаҳридаги 62-умумтаълим мактабларини ўз оталиғига олди.

📌Ректор Нодирбек Сайфуллаев бошчилигида институт жамоаси ва Ўзбекистон санъат арбоби Ортиқали Қозоқов иштирокида Оҳангарон шаҳридаги 9-мактабда “Бешта муҳим ташаббус куни” номли маданий-марифий тадбири ташкил этилди.

🔰Институт ўқитувчилари Муҳаммаджон Сатторов, Азизбек Солиев ва Бобур Ваҳобжоновлар томонидан тасвирий санъатга қизиқадиган истеъдодли ўқувчилар учун маҳорат дарслари ҳамда кўрик-танлов ўтказилди. Танловда ўқувчилар ўз истеъдодларини намоён этишди, турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

❇️Институт жамоаси умумтаълим мактабларидаги мослаштирилган кутубхонани замонавий ҳолатга келтиришга амалий ёрдам бериш, дизайн ва ҳайкалтарошлик кафедралари очиш, профессор-ўқитувчилар ҳамда битирувчи курс талабаларини жалб этиб, мактаблар ҳудудининг ландшафт дизайни лойиҳасини яратиш режалаштирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

Янги нефть базаси барпо этилади

🔰 Швейцариянинг нефть ва нефть маҳсулотлари савдосига ихтисослашган "Vitol Group” компаниясининг Ўзбекистондаги диллери “Оил нефть сервис” МЧЖ томонидан қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган нефть базаси қуриш лойиҳасини Янгийўл туманида амалга ошириш режалаштирилмоқда.

📌 Натижада 25 ишчи ўрин яратилади. Ҳозирги кунда лойиҳани амалга ошириш мақсадида “Қовунчи” маҳалласидан 1,7 гектар майдонни ажратишга келишиб олинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube