Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Раҳбар_ва_ёшлар

Ёшлар муаммоларига алоҳида эътибор қаратиляпти

🏫 Тошкент туманидаги 28-умумтаълим мактабида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Хатамов, Халқ қабулхонаси мутахассислари, тижорат банклари вакиллари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

💬 Тадбир давомида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ишга жойлашиш, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ишга кириш каби ва бошқа масалалардаги мурожаатлари эшитилиб, уларга мутасадди раҳбарлар томонидан тегишли тушунча ва маслаҳатлар берилди.

📌 Туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, барча маҳаллаларда учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оҳангарон_шаҳри

Сенатор деҳқон бозоридаги нарх-наво билан танишди

📝Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилди.

🔎Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мутасадди раҳбарлардан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, жойларда яратилган тизим, бозордаги шарт-шароит ва нарх-наво бўйича ўрганишлар ўтказмоқда.

📌Олий Мажлис Сенати аъзоси Малика Қодирхонова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Оҳангарон шаҳрида бўлиб, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича ташкил этилган шаҳар штаби фаолияти билан танишди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари захираси ва деҳқон бозоридаги нарх-навони ўрганди.

✔️Ўрганишлар давомида мавжуд камчиликлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, сектор раҳбарларига тегишли тавсиялар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Конференция

Мактабгача таълим масалалари муҳокама этилди

🔰 Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида “Мактабгача таълимда сифат ва самарадорликни таъминлашнинг устувор вазифалари” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

❇️Тадбирда Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Олимов, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори К.Эшпўлатов ҳамда институт катта ўқитувчилари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирлари, шўъба мудирлари, педагог тренерлар қатнашди.

Тақдимотчилар томонидан иштирокчиларга мактабгача таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш механизмини янада жонлантириш, онлайн фаолият давомида ҳосил бўлган бўшлиқлар ўрнини тўлдириш бўйича тавсиялар берилди ҳамда фикр, тажриба алмашилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ
#ярмарка

Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси иш бошлади

🔎Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти туман бўлими ташаббуси билан “Ким Пен Хва” маҳалласида фермерлар ва тадбиркорлар томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

🥩🥚Савдо расталарида фуқаролар ўзларининг кунлик эҳтиёжлари учун зарур бўлган (гўшт, тухум, ёғ, картошка, пиёз, сабзи ва бошқа) маҳсулотларни арзон нархларда харид қилишмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент #Оҳангарон

⁉️Аҳолининг ҳаёти қачон яхшиланади? Қачонки улар билан бевосита ишланса, муаммоларини ўзидан эшитиб уларга ечим топилса...

📌Тошкент вилояти туман ва шаҳарларидаги 2-секторларда ҳам фуқароларни ўйлантираётган муаммолар етарлича ўрганилмоқда.

🎥Паркент ҳамда Оҳангарон туманларида олиб борилаётган ишлар "Ўзбекистон24" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон #ДХА

Янги лойиҳа давлат хизматлари кўрсатишни яхшилайди

⚡️Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

🔎Лойиҳа доирасида қишлоқ жойлардаги аҳолининг заиф қатламлари, айниқса, аёллар, ёшлар ва болалар, қариялар ва ногиронларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида давлат хизматлари сифатини яхшилаш, тизимда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш, инсон омили таъсирини камайтириш учун соҳада автоматлаштирилган тизимни ривожлантириш, коррупциянинг олдини олиш чораларини қўллаш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube