Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​#ДХА

ФҲДЁ архивларидаги далолатнома ёзувларини рақамлаштириш якунланди

⚡️Бугун мамлакатимизда барча соҳада рақамлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Бу эса давлат идораларида кўплаб маълумотларни инсон омилисиз олиш имкониятини яратади.

📌Президентимизнинг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминланиш белгиланган.

🔎Тошкент вилояти ФҲДЁ органлари архивида жами 5 миллион 997 минг 538 дона далолатнома ёзувлари мавжуд бўлиб, шу кунга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” базасига барча далолатнома ёзувлари киритилиб, ҳужжатларнинг электрон кўринишга ўтиши таъминланди. Энди фуқароларнинг архив маълумотномаларини олиш муддати 15 иш кунидан саноқли дақиқаларгача қисқаради.

📊Вилоятдаги 23 та ФҲДЁ бўлимидаги ҳужжатларни рақамлаштириш ишларини тезроқ якунига етказиш учун 345 нафар ходим архивариус лавозимига вақтинча шартнома асосида ишга қабул қилинган эди. ФҲДЁ бўлимлари энг замонавий техникалар билан таъминланиб, махсус ахборот тизими ишга туширилди. Оҳангарон шаҳар, Паркент, Бўка, Қуйи Чирчиқ туманлари рақамлаштириш ишларини биринчилардан бўлиб якунлади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ

Тошкент вилоятининг фаол ёшлари рағбатлантирилди

⚡️Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида “2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” доирасида режа асосида иш олиб бориляпти.

📌Жумладан, ҳудуд ёшларининг мавжуд муаммоларни ҳал этиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида барча сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида 180 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этди. Унда асосий эътибор ёшлар ҳаётига оид муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўка

Ҳоким ёрдамида спортчининг мурожаати ҳал этилди

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов жойларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга ёрдам бермоқда. Бир неча кун аввал Бўка туманидаги 35-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда йигит-қизлар вилоят раҳбарига бир неча масалалар бўйича мурожаат қилганди.

📌Хусусан, Бўка педагогика касб-ҳунар коллежининг жисмоний тарбия йўналишини тамомлаган, айни пайтда эса ишсиз бўлган Руслан Қувондиқов ўзининг маҳалласида футбол тўгараги очиш учун футбол сеткаси, дарвозаси анжомлари ва тўплар зарурлигини айтиб, ёрдам сўраганди.

Яқинда Русланнинг илтимоси қаноатлантирилди. Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан унга барча зарур спорт жиҳозлари етказиб берилди. Шунингдек, Руслан Қувондиқов келгуси йили туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига мураббийликка ишга таклиф қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободда она ўзи ва икки фарзандини сувга оқизмоқчи бўлди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи 35 ёшли она ўзи ва икки ўғлини каналга ташламоқчи бўлди. Маълум бўлишича, бунга аёлнинг эрини рашк қилиши сабаб бўлган.

👉 https://kun.uz/93087457

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from ZAMON.UZ | RASMIY KANAL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ "Бу галдан кейин болаларимни оқ ювиб оқ тарашга вада бераман" — Тошкент вилоятида яшовчи аёл ўзи ва фарзандларини нега сувга чўктирмоқчи бўлди?

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Бўстонлиқ_тумани

Мутасаддилар ёшларнинг муаммоларига ечим ишлашди

📌 Бўстонлиқ туманида мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида тадбир ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Яқинда 1-сектор ҳудудидаги “Истиқлол” маданият ва аҳоли дам олиш масканида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокими, сектор ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда йигит-қизлар мутасаддиларга ўзларининг таклиф ва муаммолари билан мурожаат қилишди.

📝Тадбир якунида ёшларнинг бир қатор масалалари муҳокама қилиниб, ҳал этилиши зарур бўлган муаммоларга муддатлар белгиланиб, тегишли ташкилотлар масъулларига топшириқлар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳоким #учрашув

Рустам Холматов жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар билан учрашди

📍Жиноят содир этган бўлса-да, бироқ ўз хатосини англаган, тегишли хулоса чиқарган, оиласи, фарзандлари бағрига қайтишига имкон бериш халқимизга хос бағрикенглик, кечиримлилик каби қадриятларнинг амалий ифодаси ҳисобланади.

🏢Вилоят ҳокимлигида секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар иштирок этган қабулда вилоят ҳокими Р. Холматов инсон учун эркинликдан, озодликдан улуғроқ неъмат йўқлиги, бир марталик бериладиган ҳаёт қадрига етиш, энг муҳими афв этилганлар Президентимиз берган имконият ва ишончини оқлаши лозимлигини таъкидлади.

🤝Қабулда Рустам Холматов афв этилганларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

⚡️Ўрта Чирчиқ туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Олимжон Нурматов ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда 180 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этди.

🙎‍♂️Учрашувда ёшлар ҳаётига оид муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

🤝Хусусан, “Намданак” маҳалласида яшовчи Дилобар Ўринова тикув машинаси сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Туман ҳокимлиги томонидан унга икки дона тикув машинаси беминнат тақдим этилди.

🎁Шунингдек, олий ўқув юртларига юқори балл билан кирган ёшларга ноутбук совға қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#cессия #Олмалиқ

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг XIX сессияси бўлиб ўтди.

Сессия аввалида Кенгаш раиси Қобил Ҳамдамов томонидан кун тартибини тасдиқлаб олиш юзасидан киритилган масалалар ўқиб эшиттирилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўстонлиқ_тумани

“Оила мактаби” ташкил этилди

📌 Бўстонлиқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, ФҲДЁ бўлими, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда жамиятда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, томонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида бир нафар фуқарога алимент пули шу кунга қадар тўланмагани учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Шунингдек, 4 та ажрим ёқасига бориб қолган оила яраштирилди. Оила қуриш арафасида турган ёшлар билан ишлаш, уларга ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатиш мақсадида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда прокуратураси ташаббуси билан “Оила мактаби” ташкил қилинди.

❗️Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, йил давомида бугунги кунга қадар ажрим ёқасидаги 23 та оила яраштирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube