Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди онлайн-саммит ўтказдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Жаҳондаги вазият ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Индии Нарендра Моди провели онлайн-саммит.
Стороны обсудили дальнейшее углубление политического диалога, расширение сотрудничества в торгово-экономической, инвестиционной, культурно-гуманитарной и других сферах. Обменялись мнениями по ситуации в мире и перспективам регионального взаимодействия.
Принято Совместное заявление о близкой дружбе и крепком партнерстве, подписан ряд двусторонних документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгийўл_тумани

Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур

🔰 Чирчиқ шаҳридаги 71201-ҳарбий қисм ва Янгийўл туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур” шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

📌 Жанговар ҳарбий техника ва қурол-яроғ кўргазмаси намойиш этилиб, ҳарбийлар томонидан ватанпарварлик руҳини акс эттирувчи чиқишлар йиғилганларга ўзгача шукуҳ бағишлади.

🛢Кўргазма давомида йиғилганларга ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг вазифалари ҳақида тушунтиришлар берилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қалбида фахр туйғусини ўйғотишдан иборат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри

Фавқулодда вазиятлар ойлиги давом этмоқда

🔰Республикамизда ўтказилаётган "Фавқулодда вазиятлар ойлиги" муносабати билан Бекобод шаҳар ФВБ ва "Bekabodshahargaz" газ таъминоти бўлими ходимлари аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчилар ўртасида газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидалари, ис гази ва ёнғин, портлаш каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориб, рангли эслатмалар тарқатмоқда.

❗️Шу билан бирга, шаҳар аҳолисини газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари, газ плиталаридан уйни иситиш мақсадида фойдаланмаслик, қўлбола ва носоз газ жиҳозлардан фойдаланмаслик зарурлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда.

❇️Дудбуронли газ жиҳозларнинг созлигини, уларда тортувчи куч борлигини албатта, текширишни тавсия қилмоқда. Бир кишининг ҳаракатсизлиги яқинларига ҳам зиён етказиши мумкинлигини эслатяпти.

"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from Deleted Account
​​#Тошкент_вилоят_туризмни_ривожлантириш_департаменти
#Оққўрғон_тумани
#Чирчиқ

“Аёллар саёҳати” лойиҳаси бошланди

❇️ Бугунги кунда жамиятимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, уларни туризмга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2020 йил 24 ноябрдаги 02-2588-сонли топшириғига асосан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида “Аёллар саёҳати” тадбири уюштирилди. Ушбу саёҳат Оққўрғон тумани ва Чирчиқ шаҳри хотин-қизлари мисолида амалга оширилди.

✳️Ундан кўзланган мақсад ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, хотин-қизларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун қулай имкониятлар яратишдир.

Оққўрғон-Тошкент-Чирчиқ-Оққўрғон йўналиши бўйича уюштирилган бир кунлик саёҳат давомида аёллар Зангиота зиёратгоҳи, Tashkent City ҳудудида барпо этилаётган объектлар билан танишдилар. Саёҳатчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлишди. Бу ерда юксак таассуротлар олган аёлларга Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган эсдалик совғалар улашилди.

💠Аёлларнинг саёҳати Чирчиқ шаҳридаги музейлар ва бошқа объектларни томоша қилиш билан якунланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_тумани

Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи XIX сессияси бўлиб ўтди

📌 Сессияда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

🔰 Кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси С.Нигматжоновнинг туман ҳокими томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишларни тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистонга ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди ва бу ҳақда бир овоздан қарор қабул қилинди. Бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета.
Рассмотрен вопрос и единогласно принято решение о предоставлении Узбекистану статуса наблюдателя при ЕАЭС. Обсуждены актуальные аспекты дальнейшего развития многопланового сотрудничества в рамках этого объединения.
В своем выступлении глава государства обозначил приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter