Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Сессия #Бўка

Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашининг XXIII сессияси бўлиб ўтди

🖋Сессияда кун тартибидаги масалага тегишли ташкилотлар масъуллари, депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

📌Сессияда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бўка туманида тадбиркорликни ривожлантиришнинг рейтинг кўрсаткичлари ҳақидаги хулосалари бўйича қабул қилинган ҳаракат дастури ҳамда Бош вазирнинг 21/3-332-сонли топшириғи бажарилишининг ҳолати тўғрисида бир қатор масалаларни муҳокама қилишди.

Кун тартибидаги масалалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар #Тошкент_тумани

💼 Сектор раҳбарлари ёшлар ҳузурида

📌 Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкент туманида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг туман ёшлари билан учрашувлари ўтказиб келинмоқда.

🏫Навбатдаги учрашув 4-сектор ҳудудидаги 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

💬Учрашув мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, уларнинг билим олишлари, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда очиқ ва самимий суҳбат тарзида давом этди.

👩Шунингдек, ушбу тадбирга “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳам таклиф этилиб, тадбир давомида уларнинг мурожаатлари ҳам тингланди.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳада

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳар #депутат

Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

📝Мамлакатимизда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ҳозирги пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни назардан қочирмай, уларга мадад бериш муҳим аҳамиятга эга.

🖇Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, ҳар куни қилиши керак” шиори остида ташрифлар давом этмоқда. Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, депутат Макар Яковлев томонидан Бекобод шаҳридаги “Бирдамлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва “Саҳоват уйи”да хайрия тадбирларини ўтказилди.

📌Унда депутат томонидан 10 га яқин оилаларга 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатилди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Паркент_тумани

Мактабда сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

⚡️Паркент тумани Намданак қишлоғидаги 22-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов, туман прокурори Дилшод Исмоилов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Равшан Рўзибоев ва ташкилот-корхона, муассасалар раҳбарлари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Н. Муҳамедов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ҳақида батафсил маълумотлар берди.

🤝Мутасаддилар ёшларнинг муаммо ва таклифларини атрофлича муҳокама қилишди. Йигит-қизлар томонидан билдирилган мурожаатлар, таклифлар маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди.

📌Учрашув иштирокчилари бевосита туман ҳокимига саволлар билан мурожат этишди ва берилган ҳар бир саволга атрофлича жавоб қайтарилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

Вилоят биринчилиги: “Лочин” II-лига ғолиби бўлди

⚡️Юқори Чирчиқ туманидаги “Дўстлик” стадионида Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан бўлиб ўтаётган вилоят биринчилигининг II-лига финал ўйини ўтказилди.

⚽️Финал баҳсида Тошкент вилояти футбол маҳорати мактабининг “ФК Академия” ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Лочин” футбол жамоалари куч синашди. Учрашув 3:2 ҳисобида “Лочин” футбол жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

🏆Лочин” футбол жамоаси Тошкент вилояти биринчилиги II - лига ўйинларининг 2020 йилги мавсуми ғолиблигини ва Ўзбекистон Професионал футбол лигасининг 1 лигасига ўтиш ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

🎞Видеолавҳа шу ҳақда👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Чиноз

⚡️Чинозда юк автомобиллари оғирлиги ва кенглигини назорат қилувчи кўчма тарози иш бошлади

▶️Батафсил UzA сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

🇺🇿No comment: Ангрен шаҳрида жойлашган Ўзбекистон бокс федерацияси базаси.

🎬 Бугун, 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кунда бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси машғулотларда мадҳиямизни жўр бўлиб куйлашди

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Семинар #Тошкент_тумани

Томчилатиб суғориш: қулай, тежамли ва самарали

📌Тошкент туманида “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

💬 Унда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Салихов, Чирчиқ – Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўлим бошлиғи О.Мирзажонов, туман ирригация бўлими бошлиғи С.Алимбековлар иштирок этишди. Мутасаддилар фермерлар, деҳқон хўжаликларини сув билан таъминлашга масъул мутахассисларга сув тежовчи суғориш технологиялари ҳамда томчилатиб суғоришни жорий этиш борасида кўргазмали слайдлар орқали батафсил тушунчалар берди.

💧Шунингдек, семинар давомида томчилатиб суғоришда фойдаланиладиган ер ости ва усти насос агрегатлари, шланглар, сув пуркагичлар ҳамда электр таъминоти оғир бўлган ҳудудларда насос агрегатларини ишлатишда фойдаланадиган қуёш батареялари кўргазмаси ҳам ўтказилди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш - учрашув кун тартибидаги асосий масалалардан бири.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабря примет участие в саммите Евразийского экономического союза (ЕАЭС) в формате видеоконференции.
Одним из основных вопросов повестки дня - предоставление Республике Узбекистан статуса государства-наблюдателя при организации.
Ожидается, что глава нашего государства в своем выступлении обозначит приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества Узбекистана с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қибрайда давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=22989

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Оҳангарон_тумани
#сессия

Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XX сессияси бўлиб ўтди

🖊Сессия кун тартибига кўра, бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш юзасидан белгиланган амалий чора-тадбирлар дастури ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар ижроси тўғрисида масала муҳокама этилди.

🖇Шунингдек, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 4 та секторда амалга оширилаётган ишлар таҳлили тўғрисидаги масала бўйича сектор раҳбарлари ахборот беришди. Бош вазирнинг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими мудири ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ФҲДЁ бўлими мудирасининг ҳисоботлари эшитилди.

📌Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube