Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.5K photos
5.52K videos
48 files
22K links
Download Telegram
#Бўка_тумани

Стол тенниси мусобақаси ғолиблари тақдирланди

🏓Стол тенниси бўйича Бўка туман ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақа якунланди. Ғолиблар туман ҳокими Низомиддин Аббосов ва “AGROINVEST TNA” МЧЖ таъсисчиси Алишер Абдуллажонов томонидан тақдирланди.

🏆Муросасиз кечган беллашувларда 50 дан ортиқ ёшлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

🔰Финал учрашувида 2-мактаб ўқувчиси Жасур Икромов рақиби Қодиржон Деҳқонбоевни 2:0 ҳисобида енгиб, 1-ўринни🏆эгаллади.

💪13 ёш бўлишига қарамасдан ўзидан катта спортчиларни ҳам мағлуб этиб, кучли ва маҳоратли ўйин кўрсатган 39-мактаб ўқувчиси Худойберди Сайфиддинов 3-ўринга лойиқ, деб топилди ва унга ҳомийлар томонидан алоҳида пул мукофоти топширилди.

✳️Ташкилотчилар ёш спортчиларга келгусидаги беллашувларга пухта тайёргарлик кўриш, вилоят ва республика миқёсидаги чемпионатларда ғолиб бўлиш тилагини билдиришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Чирчиқ_шаҳри

Ўқувчилар ўртасида Конституцияга бағишланган танлов

❇️Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларини Конституция ва қонунларимизга, умумбашарий қадриятларимизга ҳурмат, қонунга итоаткорлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини юксалтириш мақсадида умумтаълим мактаблари ўртасида “Конституция – бахтимиз пойдевори” шиори остида кўрик- танлов ўтказилди.

🔰Тадбирда секторлар ҳудудидаги мактаблараро ғолибликни қўлган киритган 6-, 10-, 25- ва 26-умумтаълим мактабларининг 5 нафардан 9-11 синф ўқувчиларидан иборат 4 та гуруҳлар қатнашиб, иштирокчилар қимматли совғалар билан тақдирланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_тумани
#Ифтихор

Ёш боксчилар республика мусобақасида қатнашади

🔹 Ёшлар эртамиз эгалари, миллатимиз давомчилари. Уларнинг ҳар бир одими, кичик бир ютуғи ҳам бизни қувонтиради, қалбимизга ғурур-ифтихор туйғуларини жо қилади.

🏆 Бекобод тумани ёшлари ҳам бугун ҳар жабҳада фаол, ҳар жабҳада фахрланишга, эътироф этишга муносибдир. Хусусан, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 4 нафар ўқувчиси Азизбек Абдуҳамидов, Ихтиёр Солижонов, Сардор Саидакбаров ва Холмурод Пардабоевлар спортнинг бокс тури бўйича Ангрен шаҳрида ўтказилган республикага саралаш мусобақасида фахрли ўринларни олиб, республика босқичига йўлланма олишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон
#Сессия

Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVIII сессияси бўлиб ўтди

🔰Депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва ташкилот-корхоналар бошлиқлари, “Оққўрғон овози” газетаси муҳаррири иштирок этган сессияда кун тартибидаги биринчи юзасидан туман ҳокими Ф.Омоновнинг ахбороти тингланди.

❇️Иккинчи масала, хусусан Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси И.Раҳмонқулов ахборот берди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

"Қувноқлар ва зукколар" танловига пухта тайёргарлик

🎭Қибрай туманидаги мактабларда "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови ўтказилиб, туман терма жамоасига номзодлар сараланиб олинмоқда.

🎼Ёшлар орасидан истеъдодларни аниқлаш ҳамда ёшлар дастуридаги вазифаларни амалда татбиқ этиш мақсадида ўтказилаётган кўрик-танловда туман маданият бўлими режиссёри Улуғбек Мусамедов, киноактёр Босит Раҳматов ва "Сатира" театри актёри Адҳам Фармоновлар ўқувчилар орасидан иқтидорлиларини саралаб, уларда актёрлик маҳоратларини шакллантиришда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

🤹Тумандаги барча мактабларда ўтказилиши белгиланган кўрик-танлови ҳозиргача 19 та таълим масканида ташкил этилди.

Маълумот учун, ўтган йил туман "ҚВЗ" терма жамоаси Тошкент вилоятида 1-ўрин, республика ҳудудий босқичида (Тошкент шаҳар, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари орасида) ғолибликни қўлга киритган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube