Toshkent viloyati hokimligi
14.9K subscribers
40.4K photos
5.51K videos
48 files
21.9K links
Download Telegram
#Зангиота_тумани
#Ёшлар_дастури_амалда

Ҳарбий- ватанпарварлик карвонлари бўлиб ўтяпти

⚡️Зангиота туман мудофаа ишлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман, халқ таълими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, ИИБ, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ҳарбий- ватанпарварлик карвони ўтказилди. Ҳарбий ватанпарварлик руҳида ташкил этилган анжуманда 200 нафардан зиёд турли тоифадаги ёшлар иштирок этишди.

❗️Анжуманда иштирок этган “Армия-2020” ўйинларининг ҳарбий тиббий эстафетаси ўйини мусобақаси ғолиби, олтин медални қўлга киритган Лилия Манасипова ва “Содиқ дўст” йўналиши ўйини мусобақаси ғолиби, олтин медаль соҳиби Искандар Рустамов чиқишлари ёшларда катта таассурот қолдирди.

🔹Тадбирда ҳарбий машғулотлар учун ўқув моддий базалар тўплами, спорт мусобақалари учун зарур техник анжом-аслаҳалар, артиллерия қуроллари, жанговор техника ва ўқотар қуроллар кўргазмаси ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ_шаҳри

Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

⚡️Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари – ҳоким Қобил Ҳамдамов, прокурор Музаффар Маматов, ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов, ДСИ бошлиғи Авазхон Эргашев билан “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

❇️Тадбир мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, уларнинг билим олишлари, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат тарзида ўтди.

📌Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад шаҳарда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, йигит-қизларларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Спорт_мусобақаси #Тошкент_тумани

“Ҳоким кубоги”га старт берилди

📑Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига кўра, секторлар, маҳаллалар, корхона-ташкилотлар жамоалари ўртасида мини футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаларига старт берилди.

⚽️Бугун мусобақанинг илк ўйинлари ташкил этилиб, унда туман ободонлаштириш бўлими – Халқ банки туман филиали ҳамда туман кадастр бўлими – туман прокуратураси жамоалари ўзаро беллашиши кўзда тутилган.

📌 Айни вақтга қадар ободонлаштириш бўлими – Халқ банки туман филиали жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етиб, унда 3 – 0 ҳисобида Халқ банки туман филиали жамоаси ғалаба қозонди.

♻️Мусобақа яна давом этади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эълон #Вакант

Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармасидаги вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят бўйича ғазначилик бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Қибрай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари-Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги сектори раҳбари

— Паркент тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 5 декабрдан 19 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#фахр #Оҳангарон

Оҳангаронлик талаба БМТ нуфузли анжуманида иштирок этади

⚡️ Лазиз Абдулҳамидов Оҳангарон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга якунлаб, ҳозир Россия Федерациясининг энг нуфузли олийгоҳларидан бири бўлган Вятск давлат университетининг биринчи курсида грант асосида таҳсил олмоқда.

❇️У ёш бўлишига қарамай бир қатор халқаро олимпиадаларда қатнашиб, муваффақиятларга эришди, чет давлатларнинг бир неча нуфузли сертификатлари соҳиби бўлди. Яқинда Лазиз Абдулҳамидов келгуси йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган Модели конференциясида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

🤝Мазкур конференция давомида талабалар ўзининг лойиҳаси орқали дунёдаги вазиятни яхшилаш, инсоният фаровонлигини таъминлаш, дунёвий муаммоларни ҳал этиш борасида таклифларини тақдим этади, шунингдек, дипломатик етакчилик, нотиқлик кўникмаларига эга бўлади. Бунда уларга таниқли жаҳон сиёсатчилари ва БМТнинг собиқ бош котиблари ёрдам беришади.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube