Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Қибрай
#Эътибор_меҳр

Имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олинди

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салихов ва ҳоким ўринбосарлари Халқаро ногиронлар куни муносабати вилоят психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйига ташриф буюришди.

🏫Ушбу болалар уйида 9 ойлик мурғак гўдакдан 7 ёшгача бўлган 48 нафар болаларга 68 нафар ўқитувчи, тарбиячи ва тиббиёт ходимлари таълим-тарбия ҳамда уларнинг саломатликлари учун ғамхўрлик қилиб келишмоқда.

🎁Туман мутасаддилари томонидан болажонларга иссиқ кийим-кечак ҳамда устоз ва тиббиёт ходимларига эсдалик совғалари топширилди.

🎼Тадбирда болажонлар томонидан ижро этилган шеър ва рақслар барчага хушкайфият бахш этди.

☕️ Тадбир сўнгида болажонлар учун байрам дастурхони безатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

Коррупцияга қарши кураш масаласи муҳокама қилинди

🔰Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, ДХХ туман бўлими бошлиғи, туман прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда барча корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши кураш масаласида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

❇️Йиғилишда туман прокурори ўринбосари Р.Мадалиев жорий йилда коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этган 15 нафардан ортиқ (асосан солиқ, қишлоқ ва сув хўжалиги, банк, таълим соҳасида) мутахассислар жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳамда олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 6 миллиард сўмдан зиёд, шундан давлатга 5 миллиард сўмдан ортиқ зиён етказилганлиги тўғрисида ахборот берди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#тадбир

1992 йилда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қарорига биноан ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни катта шодиёна ва кўтаринки кайфиятда нишонланади. Ана шундай анъаналарнинг давоми сифатида бугун Бўстонлиқ тумани марказидаги “Азия Гранд” тўйхонасида байрам тадбири ташкил этилди.

Даставвал туман ҳокими ўринбосари М.Нурметов меҳмонларни байрам билан қутлар экан уларга эзгу ва самимий тилакларини билдирди. Шундан сўнг тўкин дастурхон атрофига жам бўлган меҳмонларни қутлаш учун санъаткорлар ўзларининг дилтортар наволаридан бахраманд этдилар.

🎁Тадбир якунида туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан ҳозирланган совғалар ўз эгаларига топширилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ангрен

Ихтисослаштирилган мактабга телевизор совға қилинди

🔹Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов 9-махсус ихтисослаштирилган мактабга ташриф буюрди ва юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган болаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида гапирди.

Бугунги кунни бевосита "Меҳрибонлик куни" десак ҳам бўлади, – дейди шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов. – Мактабдаги "Моҳир қўллар" тўгарагига қатнашиб келаётган ўқувчиларнинг ижод намуналарини кўриб хурсанд бўлдик. Демак, ёшларимиз орасида истеъдод ва иқтидор эгалари кўплаб топилади.

Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбирда мактабга қимматбаҳо телевизор туҳфа қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри

Маданият марказининг янги биносида совғалар топширилди

❇️Маданият инсон маънавиятини юксалтириш, унинг дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

📌Бекобод шаҳар маданият бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бинода 350 ўринга мўлжалланган фаолллар зали ва 18 та маъмурий ҳамда машғулот хоналари, 8 та ёрдамчи хоналар мавжуд.

✳️Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев ва шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Дадабоев иштирок этди.

💠Шунингдек, маросимга ногиронлиги бўлган 50 нафар фуқаролар ҳам таклиф этилди. Тадбир аввалида, шаҳар ҳокими сўзга чиқиб, бинони очилиши билан маданият бўлими ходимлари ва ёшларни қутлаб, юртимизда соҳага қаратилётган эътибор, яратилаётган имкониятларни алоҳида таъкидлади.

🔷Шундан кейин ногиронлиги бўлган фуқароларга шаҳар ҳокимлиги томонидан совғалар топширилди. Истеъдодли ёшлар эса ўзларининг рақслари ва ашулалари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from OQQO'RG'ONDA NIMA GAPLAR ? (Ботир Бойбўтаев)
#Ёшлардан_ёшларга_меҳр
#3_декабр

✍️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши, туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, туман Қизил ярим ой жамияти, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ва хусусий тадбиркорлар ҳомийлигида 3-декабр "Халқаро ногиронлари ижтимоий ҳимоялаш куни" муносабати билан уйда таълим олувчи Жасур, Бобур, Ширин, Кумуш, Хумоюн, Изатилла каби мард ва баҳодир ҳамда Зулфияхонимдек сабр тоқатли ўғил қизларимиз ҳолидан хабар олиниб улар билан дилдан суҳбатлашилди.

👩‍🦽Шунингдек кун давомида ёшлар етакчилари ҳам 19 нафар уйда таҳсил олувчи имконияти чекланган ўқувчилар холидан хабар олишди. Эзгулик ҳар биримизга хос. Савобли ишлар фақат бугун эмас доимий бўлмоғи лозим. Сизда имконият ва хохиш бор, аммо йўналиш бўлмаса бизга мурожаат қилинг, савобли ишларга ҳамроҳ бўламиз.

⚡️Бу ёшлар бизнинг укамиз, синглимиз. Ёшларнинг бегонаси бўлмайди.
#меҳр #саҳоват #эътибор

@Oqqorgonhokimligi