Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

💰Ўрта Чирчиқ тумани “Бургалик” маҳалласида истиқомат қилувчи Сулаймон ота Ҳамроев томорқасидаги 10 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилиб, нафақадаги вақтини бекор ўтказмаяпти. Шу билан бирга, жорий йилда 7 миллион сўм даромад ҳам олди.

,Лимон кўчати иссиқсевар бўлганлиги боис, совуққа чидамсиз, мевасининг етилиши учун жуда кўп иссиқ ҳарорат зарур бўлади, парвариш даври ҳам бирмунча кўп. Шунинг учун иссиқхонада лимоннинг мейер навини экиб, сифатли ва мунтазам ҳосил олмоқдамиз. Бу нав бўйи нисбатан кичиклиги ва эрта ҳосилга кириши билан бошқалардан ажралиб туради. Кўчат экканимиздан икки йилдан сўнг ҳосилга кирди. Маҳаллий шароитга кўпроқ мослашган, бироқ совуққа чидамли бўлмаганлиги боис иссиқхонада ўстирмоқдамиз,– дейди Сулаймон ота.

✳️Кўчатлар яхши парвариш қилинганда, ҳар тупидан 300–400 тагача мева олинади. Ҳозир отахон иссиқхонасида мандарин кўчатларини кўпайтирмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ижтимоий_ҳимоя

Тошкент вилоятида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ишга тушди

🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг соддалаштирилган механизми Тошкент вилоятида 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга тушди.

✔️Тошкент вилоятида ушбу тизим 2020 йил декабрь ойидан бошлаб жорий қилинди.

❇️Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали электрон маълумот алмашуви орқали давлат томонидан аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизими яратилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#спорт

⚡️Оҳангарон туман ҳокимлиги, ИИБ, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, тиббиёт бирлашмаси ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида эрталабки бадантарбия, волейбол, стол тенниси, тош кўтариш, шахмат, шашка мусобақалари ташкил этилди.

🎥Батафсил "Sevimli" телеканали видеолавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

Назарий ва амалий дарслар инновацион усулда ўтилди

✍️Оққўрғон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабининг тикувчилик касбида таълим олувчи қизларни касбга бўлган қизиқишини янада ошириш, проффесионал даражада малакага эга бўлишлари учун "Aёллар кийимини конструкциялаш ва моделлаштириш" фанидан махсус ўқитувчи О.Рустамованинг инновацион усулда дарс машғулоти бўлиб ўтди.

👕Дарснинг уйга вазифа қисмида ўқувчилар ўзларининг мустақил тайёрлаган ишларини "Менинг инновацион ғоям" технологиясидан фойдаланиб, тақдимот қилдилар ва уларга баҳо берилди. Махсус фан ўқитувчиси О.Рустамова томонидан "Белда турадиган кийим конструкциясини тузиш" янги мавзуси видеоролик усулда намойиш этилди.

📗Дарс сўнгида ҳар бир ўқувчи ўзининг уй топшириғини "Ягона бренд" технологиясида тайёрлаб келиши билан якунланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ижтимоий тармоқлар орқали вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимларига мурожаатлар йўллаётган фуқаролар диққатига!

Сиз томондан юборилаётган шикоят ва аризалар, мурожаатлар қандай бўлаётганини кузатиб боринг.

Янгийўлда Қовунчи қишлоғидаги муаммолар қандай ечим топилди, масъуллар нима дейди? - Манба

83 ёшли мўйсафиднинг ерини тортиб олмоқчи бўлишганмиди? Вазиятга аниқлик киритилди. – Манба

Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўринбосарига интизомий жазо берилди. – Манба

Газ келди. Чиноз ҳокими билан телефонда газ таъминотидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатлари тақдири нима бўлди? – Манба

Тошкент вилояти прокуратураси ёлғон ариза хусусида қандай фикрда? – Манба


Мурожаатларингизни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot

Натижалар эълон қилиб бориладиган расмий манба:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

Зангиота тумани ташкил этилганига 87 йил тўлди

🔹Зангиота тумани мамлакатимиз иқтисодиёти, хусусан, қишлоқ хўжалиги, саноатида алоҳида салмоқга эга. Етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари пойтахтимиз аҳолисини таъминлаш билан бирга, бир қисми чет давлатларга ҳам экспорт қилинади. Бир қатор саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳам республикамиз иқтисодиётида ўз ўрни бор.

🕌Зангиота тумани муқаддас қадамжолари билан ҳам машҳур бўлиб, Зангиота зиёратгоҳининг бутун ислом оламида ўз ўрни бор. Зиёратгоҳга ҳар йили юз минглаб сайёҳлар келишади.

📌Бугун туман ташкил этилганига 87 йил тўлди. Зангиота Тошкент вилоятидаги туман бўлиб, 1933 йил 1 декабрда вужудга келган. 1992 йил май ойигача Калинин тумани, деб юритилган. Ҳудуди Тошкент шаҳрининг ғарби ва жанубига туташ. Шимолида Тошкент тумани, ғарбда Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти, шарқда Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, жанубида эса Янгийўл туманлари билан чегарадош.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#Тарғибот

ОИТС – умр заволи

✍️Жаҳон ҳамжамиятини огоҳликка чақириш, аҳолининг орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, бу дардга чалинган инсонларга тиббий, моддий ва руҳий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида 1988 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳар йилнинг 1 декабрь санаси Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

👉Шу муносабат билан Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман кенгаши, туман Қизил ярим ой жамияти, тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 38-умумтаълим мактабида ёшлар иштирокида "ОИТС – умр заволи" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

⚡️Шу билан бирга, барча таълим муассасаларида ёшлар етакчилари томонидан расмлар, иншолар танловлари, спорт мусобақалари ва тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция

Жамоа мақсади арзон уй-жой қуришга ҳисса қўшиш

📍Юқори Чирчиқ тумани “Уч чинор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “EVRO GLOBAL INVEST” масъулияти чекланган жамияти жорий йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, айни пайтда бу ерда 400 нафар киши иш билан таъминланган.

🔹Асосий фаолияти қурилиш учун йиғма темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан иборат бўлган корхона ўз олдига аҳолини арзон уй-жой билан таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилиб қўйгаан.

⚡️Корхона иш жараёнида фойдаланилаётган ускуна ва жиҳозлар Австрия, Туркия ҳамда Германия давлатларидан олиб келинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 220 млрд. 230 миллион сўмни ташкил этади.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram