#Чирчиқ
Судьялар ижтимоий ёрдамга муҳтож аёллар билан учрашди
⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари С.Мамадалиева, Б.Убайдуллаев, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раиси О.Исмоилов, Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судьяси С.Авлоқулов ва бошқа мутассаддиларнинг Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” рўйхатига кирган ҳуқуқий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
🔎Тадбирда асосан алимент масаласи, фарзандини қайтариб олиш, кадастр, ичкиликка ружу қўйган, фарзандлари ҳуқуқий ҳимояга муҳтож, нотинч ва носоғлом оилада яшаётган аёллар масалалари муҳокама қилиниб, уларга белгиланган тартибда тавсиялар берилди ва амалий ёрдам кўрсатиш йўллари изланди.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#коронавирус
Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади
❗️Тумандаги 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ва пневмония билан касалланган беморлар кескин камайгани инобатга олиниб, муассасалар базасидан унумли фойдаланиш ҳамда келгусида уларнинг фаолиятини тиббиётнинг бошқа йўналишларига ҳам мослаштириш мақсадида реабилитация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилган.
🏥Шунингдек, ушбу шифохоналарда коронавирусга оид илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. Маълум қилинишича, шу мақсадда шифохоналарда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими жорий этилади.

#Чирчиқ #марафон
⚡️Бугун Чирчиқ шаҳар фуқаролари “Кимёгарлар” маданият саройи олдида йиғилдилар. "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўтаётган марафон иштирокчиларининг кайфияти аъло даражада бўлишига “MAXIMUM” жамоаси ҳам сабабчи бўлди. Бадантарбия машқларидан сўнг марафон иштирокчилари 5000 қадам юриб, саломатликларини тиклади.

#Зангиота
Соғлом жамоада соғлом кайфият
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари ҳафтанинг шанба кунлари турли спорт турлари билан шуғулланишни ўз олдига мақсад қилиб олишган.
🏋️♂️Бу ҳафтада Зангиота туманида спорт устаси, мураббий Малика Саидкаримова бадминтон спорт турининг тарихи, унинг юртимизга кириб келиши ва қонун-қоидалари бўйича департамент ходимларига атрофлича тушунтириш берди.
▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг