Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#семинар

Деҳқончиликка қизиққан ёшлар имкониятдан фойдаланишди

🏢Тошкент вилоятидаги деҳқончилик билан шуғулланишни ўрганмоқчи ёки бу соҳада анчадан буён шуғулланиб келаётган ҳамда керакли самарадорликка эришиш йўлларини қидираётган ёшлар агроблогер ва Марказий Осиёда Пиёздошлар етиштириш бўйича катта тажрибага эга мутахассис Ўрмонали Усмоновнинг "Деҳқончиликдан юқори даромад олиш имкониятлари” мавзусидаги семинарида иштирок этишди.

📝Учрашув давомида деҳқончиликдан юқори самарадорликка эришиш сирлари билан бир қаторда:

🌱Қайси мавсумда қандай экин турлари ва навларини экиш,
🐛Турли касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш,
🔸Озиқлантириш усуллари,
🔎Ҳосилни йиғиштириб олиш, сақлаш ва сотилишигача бўлган жараёнлар тўғрисида ҳам билимларга эга бўлишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Конституция_куни
#Тарғибот_маданияти
#Семинар

Адлия бошқармасида ҳудудий Маънавият ва маърифат марказлари ҳамда Ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди

⚡️Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан ҳудудий Маънавият ва маърифат марказлари ҳамда Ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳусан Очилов Тошкент вилоятидаги давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбарлари, шунингдек, маънавият соҳаси масъулларига жамоатчилик, ОАВ, блогерлар билан ишлашнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида кенг тушунтириш берди.

🔎Ўз навбатида, иштирокчилар томонидан меҳнат фаолиятида кузатилаётган баҳсли воқеликлар, мунозарали вазиятлар юзасидан турли савол, таклиф ва мулоҳазалар айтилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_куни
#Тарғибот_маданияти
#Семинар

⚡️Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан ҳудудий Маънавият ва маърифат марказлари ҳамда Ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

📌Унда Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳусан Очилов Тошкент вилоятидаги давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбарлари, шунингдек, маънавият соҳаси масъулларига жамоатчилик, ОАВ, блогерлар билан ишлашнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида кенг тушунтириш берди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани

Мурожаатлардаги муаммоларни ҳал этишга киришилди

⚡️Бир неча кун илгари Тошкент вилояти прокурори, Пискент тумани сектор раҳбарларининг "Новкент" МФЙ аҳолиси билан сайёр қабули ўтказилган эди.

✍️Халқ билан очиқ мулоқотда маҳалла аҳолисининг Бахт кўчасини таъмирлаш, электр устунларни янгилаш, газ таъминоти бўйича мурожаатлари ечими мутасаддиларга топширилганди.

Бугун 3-сектор раҳбари Ш.Милиев, Халқ қабулхонаси, туман Электр тармоқлари корхонаси, "Пискенттумангаз" филиали, “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси масъуллари томонидан мурожаатларни қонун доирасида ҳал этиш чоралари кўрилди.

💡Маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 20 та бетон устунлар келтирилди, уларни ўрнатиш, Бахт кўчасида шағаллаштириш ишлари бошланди.

🛢"Пискенттумангаз" филиали ходимлари томонидан 70 та хонадонга 1 тонна 400 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati
Бугун Чирчиқ шаҳрида жамиятда ёшлар ва аёлларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан бизнес семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўқитиш бўйича бошқарма бошлиғи У.Жуманиязов, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Давлат Педагогика институти ректори Ғ.Мухамедов ва мутассади раҳбарлар иштирок этишди.Бугунги кунда ёшлар ва хотин-қизларга меҳнат бозорида бўлган талаб юқори эканлигидан келиб чиқиб, касб-ҳунарга тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, уларни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка фаол жалб қилиш, муносиб иш топишига кўмаклашиш ҳамда ўз меҳнати, иродаси билан катта ютуқларга эришган тадбиркорлар ва ҳунармандлар сўзга чиқиб мативацион нутқ сўзлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube