Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​#Пискент
#аёллар_ёшлар_бандлиги

Ҳар бир секторда меҳнат ярмаркалари ўтказиляпти

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори ижросини таъминлаш, маҳаллалардаги ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир секторда ишга жойлаштириш кунлари ва сайёр меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

🔹Пискент туманидаги 1-секторда ўтказилган ярмаркада ҳудуддаги 31 нафар ишсиз фуқаро иштирок этди. 8 нафар аёлга "AZALEA GARMENT" трикотаж фабрикасига, 4 нафар ёшга касб-ҳунар марказида қайта ҳунар ўрганиш учун йўлланма олдилар.

2-сектор ҳудудидаги меҳнат ярмаркасида эса 3 та МФЙдан 50 нафар фуқаро бўш иш ўринлари билан танишди. Уларнинг 8 нафари касб-ҳунар марказига, 2 нафари тош майдалаш корхонасига, 2 нафар аёлга "AZALEA GARMENT" МЧЖга йўлланма берилди. Бир нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиладиган бўлди.

📌Навбатдаги сайёр ярмарка ИИБ раҳбари тасарруфидаги 3-секторда ўтказилиши режалаштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка

🔹Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Бўка туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Мардлар қўриқлайди Ватанни" шиори остида маъданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🎥Бу ҳақда батафсил "Замон" информацион дастури лавҳасида

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон_шаҳри

“Қизлар овози” клуби иш бошлади

🔹Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият марказида “Қизлар овози” форуми бўлиб ўтди. Анжуманда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими қошида “Қизлар овози” клуби ташкил этилди. Форум доирасида “Қизлар овози” платформасининг тақдимоти ва клуб лидерларининг ҳисобот сайлови ўтказилди.

📌Номзодлар ўзларининг жамиятда хотин-қизлар ролини ошириш, ҳақ-ҳуқуқларини муносиб таъминлаш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тақдимотларини ўтказишди.

❇️Очиқ овоз бериш йўли билан 62- умумтаълим мактаби ўқувчиси Севинч Бектасова “Қизлар овози” клуби етакчиси этиб сайланди.

🔰Шунингдек, форум доирасида Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда маданият бўлими раҳбарлари, ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, шаҳар бош отинойиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари билан мулоқотлар, маънавий-маърифий кўнгилочар тадбирлар уюштирилди.

💠Таъкидлаш ўринлики “Қизлар овози” клуби иқтидорли ва етакчи аъзолари салоҳиятидан унумли фойдаланиб, олдига қўйилган устувор мақсадларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади.

Бунда Нурафшондаги зиёли, фидойи ва муваффақиятга эришган, ҳар томонлама намунали хотин-қизлар ва фаол ёшлар иштироки таъминланади. Хусусан, “Қизлар овози” платформасидан унумли фойдаланилиб, ўқув-семинар, тренинг, анжуман, давра суҳбатлари ва турли лойиҳалар ташкил этилади.

🔷Ёшлар ишлари агенлиги шаҳар бўлими 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизларни клуб атрофида бирлаштиради.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз_тумани

Таълим сифатини оширишга доир “йўл харита”лари

✔️Чиноз туманида жорий йилда умумтаълим мактабларини 1835 нафар ўқувчи битирди.

🔹Бугунги кунда уларнинг бандлигини таъминлаш билан бирга, таълим сифатини оширишга доир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

🔸Туман ҳокими Акмалхон Мадиев раҳбарлигида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига қўпроқ жалб этиш борасида белгиланган вазифалар юзасидан танқидий-таҳлилий тақдимот маросимлари ўтказиляпти.

🔰Ташкил этилаётган бундай тадбирларда мактаблар фаолиятига баҳо бериш билан бирга, таълим сифатини ошириш борасида тавсиялар, топшириқлар берилмоқда.

❇️Ҳар куни туман ҳокими иштирокида иккита умумтаълим мактабида танқидий- таҳлилий учрашувлар ўтказилиб таълим сифатини ошириш бўйича “йўл харита”лари белгилаб олинмоқда. Яқинда 45-мактабда ҳам шундай тақдимот маросими ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай
#Саёҳат

Қибрайда хайрли ташаббусга қўл урилди

Тошкент вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан Қибрай туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан нуронийлар, аёллар ва ёшлар учун вилоят ҳудуди ва пойтахтимизда жойлашган зиёратгоҳларга саёҳат уюштирилди.

🕌Саёҳат давомида иштирокчилар Зангиота туманидаги Зангиота зиёратгоҳи, Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуи ва "Қатағон қурбонлари хотираси" музейига ташриф буюришди.

♻️Саёҳат қатнашчилари Зангиота зиёратгоҳида ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилишди, шунингдек, "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуи ва "Қатағон қурбонлари хотираси" музейидаги қатағон қурбонлари тарихига оид маълумотлар билан яқиндан танишишди.

📝Қибрай туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бу каби саёҳатларни эҳтиёжманд оилалар учун ҳам уюштириш режалаштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон_шаҳри

Вилоятда тиббиёт ходимларини тайёрловчи ўқув маркази ташкил этилади

❇️Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Япониянинг “MEDICAL CORPORATION AOIKAI” корпорацияси томонидан ҳудудда ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини тайёрлаш ўқув маркази ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

🔰Келишувга асосан, япониялик мутахассислар томонидан жорий йил декабрь ойида 200 нафар йигит-қизлар танлов асосида саралаб олинади. Ўқиш давомийлиги 6 ойга мўлжалланган. Режа бўйича ўқувчилар япон тилидан сабоқ олиб, тиббиёт соҳасидаги зарур билим ва кўникмаларни ўрганади.

Эътиборлиси, марказ битирувчилари “MEDICAL CORPORATION AOIKAI” корпорацияси касалхоналари ва қариялар уйларида иш билан таъминланади.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Ҳудудий чегаралар аниқ белгиланяпти

🔰 “Ўздаверлойиҳа” институти Тошкент вилояти ер лойиҳа бўлинмаси раҳбари Зафар Норқулов, Янгийўл туман ҳокими Улуғбек Ялгашев ва мутахассислар Янгийўл туманининг маъмурий ҳудудий чегараларини белгилаш масаласини кўриб чиқишди.

📌 Туман ҳокимлигида бўлган тадбирда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ депутатлар иштирокида ҳудудларни жойига чиқиб, кўздан кечириши белгиланди.

📝Белгиланган тадбирлар якунлангандан кейин ҳудудий чегаралар масаласи туман кенгаши сессиясида кўриб чиқилади. Депутатлар тегишли қарорлар қабул қилгач, туманнинг ҳудудий чегаралари аниқ белгиланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Чинозда 5 минг тонналик ёқилғи цистернасида ёнғин чиқди

➡️ https://uza.uz/posts/189777

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Мурожаатдан_сўнг

📌Мурожаат ва натижа / каналига бот орқали Бекобод туманида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан қуйидаги мурожаат келиб тушди:

✔️Туман марказий шифохонасида электр токи ўчиб қолиши билан боғлиқ ҳолатлари юз бермоқда, узилишлар юзасидан кимдир изоҳ берадими?”

❗️Мурожаатга Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов жавоб берди:

Бекобод тумани марказий шифохонасида 25.11.2020 йил соат 19:38 да электр таъминотида узилиш юзага келди, 19:43 да электр таъминоти қайта тикланди.

🔰Бугунги кунда бундай ҳолатлар тез-тез кузатилиб турибди, аммо бу ҳолат беморларга тиббий хизмат кўрсатишда муаммоларга сабаб бўлгани йўқ, чунки марказий шифохонада захира тармоқ таъминоти мавжуд, шу билан бирга электр таъминот генератори ишга туширилади.

♻️Электр тармоғидаги узилиш максимал 10-12 дақиқа давом этиши мумкин. Генератор фаолияти кундалик текширувдан ўтказилади.

🔸Шуни таъкидлаш жоизки, сунъий нафас бериш, наркоз аппаратлари, реанимацион мониторлар ва шу каби юқори технологияли тиббий аппаратлар электр қуввати манбаи, ҳамда ЮПСлар билан таъминланган.

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Зангиота_тумани

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия

🔹Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарори ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга асосан ҳар йили мамлакатимизда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади.

📌Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча давлатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ушбу сана муносабати билан Зангиота тумани "Сортепа" маҳалласидаги ёрдамга муҳтож кўзи ожиз 67 та оилага 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия сифатида тарқатилди.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram