Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Жами 6,5 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

Состоялась презентация перспективных проектов в нефтегазохимической отрасли.
Запланирована реализация 52 проектов на сумму около 9 миллиардов долларов по глубокой переработке природного газа. Планируется создать около 6,5 тысячи рабочих мест.
Глава государства подчеркнул необходимость активизировать работу с зарубежными партнерами и инвесторами для своевременной и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #neftgazkimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукрона

⚡️Оламни қалб кўзи билан кўраётган, ўз меҳнати билан кўрган кунига шукрона айтиб умргузаронлик қилаётган Aкромжон Обидов ҳамда Муҳаббатхон Ортиқбоевалар бугун ҳар биримиз учун намуна десак хато бўлмайди.

🎞Юқоридаги лавҳа, ногирон бўлишига қарамай ҳалол меҳнати билан оёққа турган, фарзандларини бахт-у камолга етказаётган Aкромжон ҳамда Муҳаббатхонлар ҳақида👆

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот_тадбир

Туманда тарғибот тадбирлар давом этмоқда

"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш"
ғояси остида ўтказилаётган тадбирлар тумандаги "Бойжигит" маҳалла аҳолиси учун ҳам ташкил этилди.

🎥Батафсил "Маҳалла"канали лавҳасида томоша қилинг


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Долзарб масалалар бўйича мутасаддилар ҳисобот беришди

🔰 Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларни навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақириш, аҳоли учун қулай бўлган эко бозорларнинг ҳудудларда қурилиши каби масалалар муҳокама этилди.

❇️Кун тартибидаги масалалар бўйича туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Тастанбеков, ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Каримов, ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Раҳматов, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Р.Рўзматовларнинг ҳисоботлари тингланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон_тумани
#Аёллар_дафтари

Эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга киришилди

⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, мавжуд муаммоларини аниқлаш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Оққўрғон туманида хонадонма-хонадон юриб, “Аёллар дафтари”ни шакллантириш белгиланган.

“Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича республика миқёсида 28 та намунали шаҳар-туманлар қаторига Тошкент вилоятидан Оққўрғон туман ва Чирчиқ шаҳри ҳам киритилган.

❇️Оққўрғон туманида мазкур йўналишда туман штаби ва 29 та МФЙ кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. 31 ёшдан юқори ёшдаги аёллар билан суҳбат ўтказилиб, 22852 нафар хотин-қизларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда руҳий ҳолатлари, уларнинг билим ва касб ўрганишга бўлган иштиёқлари бўйича 1361 нафар аёлларнинг рўйхати шакллантирилди.

📌”Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маърупова, Олий суд раиси биринчи ўринбосари Робахон Махмудова, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъули Ўткир Рашидов, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли корхона-ташкилотлар
раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

✳️Тадбирда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

✔️Йиғилишда республикадан ташриф буюрган масъулларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани

Келгуси йил ҳосилига бугундан тайёргарлик кўриляпти

👨🌾Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олишда кузги шудгорлашнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз бежиз “Ер ҳайдасанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда”, деб айтишмаган.

🔖Пискент туманида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 октябрдаги “2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини оптимал муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиши баёни асосида кузги шудгор юмушлари олиб борилмоқда.

Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлаш келгуси йил ҳосилига пухта замин яратиши ҳисобга олиниб, жараён уюшқоқлик билан амалга ошириляпти.

🚜 Туманда жами 7 минг 635 гектар майдонда шудгорлаш ўтказилиши режалаштирилган. Айни вақтда 5 минг гектар майдонда сифатли ҳайдов якунланди. Агротехник тадбирларга 42 та ҳайдов трактори жалб этилган.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

Зангиота туманида "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.

📌Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, улар қалбида бугунги кунимизга шукроналик ва эртанги кунга бўлган ишонч, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини янада ошириш ва фуқароларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида Зангиота туманидаги 86 та маҳаллада маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиляпти.

🔹Бу галги тадбир ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, унда туман ҳокимлигининг мутасадди вакиллари, аҳоли, тадбиркорлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

🔰Тадбир сўнгида “Энг намунали оила”, “Энг яхши қайнона”, “Энг яхши келин” ва “Энг яхши спортчи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

🎥Батафсил "Замон" информацион таҳлилий дастури лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка
#Сайёр_қабул

🔹Бўка туманининг «Чавлисой» маҳалласида бўлиб ўтган туман ҳокимининг сектор рахбарлари иштирокидаги сайёр қабули MY5 телеканали “Hudud” кўрсатуви нигоҳида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Пискент
#аёллар_ёшлар_бандлиги

Ҳар бир секторда меҳнат ярмаркалари ўтказиляпти

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори ижросини таъминлаш, маҳаллалардаги ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир секторда ишга жойлаштириш кунлари ва сайёр меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

🔹Пискент туманидаги 1-секторда ўтказилган ярмаркада ҳудуддаги 31 нафар ишсиз фуқаро иштирок этди. 8 нафар аёлга "AZALEA GARMENT" трикотаж фабрикасига, 4 нафар ёшга касб-ҳунар марказида қайта ҳунар ўрганиш учун йўлланма олдилар.

2-сектор ҳудудидаги меҳнат ярмаркасида эса 3 та МФЙдан 50 нафар фуқаро бўш иш ўринлари билан танишди. Уларнинг 8 нафари касб-ҳунар марказига, 2 нафари тош майдалаш корхонасига, 2 нафар аёлга "AZALEA GARMENT" МЧЖга йўлланма берилди. Бир нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиладиган бўлди.

📌Навбатдаги сайёр ярмарка ИИБ раҳбари тасарруфидаги 3-секторда ўтказилиши режалаштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка

🔹Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Бўка туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Мардлар қўриқлайди Ватанни" шиори остида маъданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🎥Бу ҳақда батафсил "Замон" информацион дастури лавҳасида

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон_шаҳри

“Қизлар овози” клуби иш бошлади

🔹Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият марказида “Қизлар овози” форуми бўлиб ўтди. Анжуманда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими қошида “Қизлар овози” клуби ташкил этилди. Форум доирасида “Қизлар овози” платформасининг тақдимоти ва клуб лидерларининг ҳисобот сайлови ўтказилди.

📌Номзодлар ўзларининг жамиятда хотин-қизлар ролини ошириш, ҳақ-ҳуқуқларини муносиб таъминлаш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тақдимотларини ўтказишди.

❇️Очиқ овоз бериш йўли билан 62- умумтаълим мактаби ўқувчиси Севинч Бектасова “Қизлар овози” клуби етакчиси этиб сайланди.

🔰Шунингдек, форум доирасида Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда маданият бўлими раҳбарлари, ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, шаҳар бош отинойиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари билан мулоқотлар, маънавий-маърифий кўнгилочар тадбирлар уюштирилди.

💠Таъкидлаш ўринлики “Қизлар овози” клуби иқтидорли ва етакчи аъзолари салоҳиятидан унумли фойдаланиб, олдига қўйилган устувор мақсадларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади.

Бунда Нурафшондаги зиёли, фидойи ва муваффақиятга эришган, ҳар томонлама намунали хотин-қизлар ва фаол ёшлар иштироки таъминланади. Хусусан, “Қизлар овози” платформасидан унумли фойдаланилиб, ўқув-семинар, тренинг, анжуман, давра суҳбатлари ва турли лойиҳалар ташкил этилади.

🔷Ёшлар ишлари агенлиги шаҳар бўлими 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизларни клуб атрофида бирлаштиради.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз_тумани

Таълим сифатини оширишга доир “йўл харита”лари

✔️Чиноз туманида жорий йилда умумтаълим мактабларини 1835 нафар ўқувчи битирди.

🔹Бугунги кунда уларнинг бандлигини таъминлаш билан бирга, таълим сифатини оширишга доир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

🔸Туман ҳокими Акмалхон Мадиев раҳбарлигида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига қўпроқ жалб этиш борасида белгиланган вазифалар юзасидан танқидий-таҳлилий тақдимот маросимлари ўтказиляпти.

🔰Ташкил этилаётган бундай тадбирларда мактаблар фаолиятига баҳо бериш билан бирга, таълим сифатини ошириш борасида тавсиялар, топшириқлар берилмоқда.

❇️Ҳар куни туман ҳокими иштирокида иккита умумтаълим мактабида танқидий- таҳлилий учрашувлар ўтказилиб таълим сифатини ошириш бўйича “йўл харита”лари белгилаб олинмоқда. Яқинда 45-мактабда ҳам шундай тақдимот маросими ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram