Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Зангиота #куз_қиш #жараён

Ис гази ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича чоралар кўриляпти

Жорий йил 24-27 ноябрь кунлари Тошкент вилояти ҳудудининг аҳоли турар- жойларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва ҳалок бўлишини олдини олиш, аҳоли турар-жойларининг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганишни ташкил этиш, фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш мақсадида вилоят ФВБ бошлиғи ўринбосари, полковник Ҳусан Бобонов бошчилигида Зангиота туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

📍Зангиота тумани маҳаллаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади. Вилоят ФВБ, туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари 27 ноябрга қадар давом этади.

📌 Ишчи гуруҳ аъзолари етарли миқдорда тарғибот материаллари билан таъминланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

💵 Солиқ тушумлари бюджет манбаисининг асоси эканлиги барчамизга маълум.

📊 Бугунги кунда Янгийўл туманида 43 мингта жисмоний, 2 минг 568 та юридик шахслар ҳар ойда 13 млрд. сўм солиқ тўлайди. Шундан 10,5 млрд. сўми республика бюджетига, 2.5 млрд сўм маблағ эса маҳаллий бюджетга кирим қилинади.

💰 Янгийўл туманида пандемия даврида тўхтаб қолган 1 255 та корхона фаолиятининг қайта тикланиши натижасида 20 минг 711 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Бюджетга ҳар ойда 3 млрд 250 минг сўм солиқ ундирилмоқда.

🎥 Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#2020
#Uzbekistan

WOMEN LEADERSHIP FORUM
Uzbekistan
2020

Press service of Public Service Agency

Join the channel: https://t.iss.one/argos_uz
#Тошкент вилоятидаги бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят молия бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи;

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси 1-тоифали иқтисодчи.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 24 ноябрдан 8 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#озиқ_овқат_таъминоти
#Пискент

Пискент аҳолиси учун озиқ-овқат захираси ташкил этилди

📌Пискент тумани аҳолисини 2021 йилнинг май ойига қадар зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича тиббий меъёрларга асосан талаб этиладиган картошка, гўшт, ёғ, тухум, гуруч ва бошқа маҳсулотлар рўйхати шакллантирилган.

🔎Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Пискент захира" ДУК ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир ташкилот ва муассасада захира яратилмоқда.

🥕🥔Шу кунгача 1 626 минг тонналик захира жамлаб қўйилган. Шундан 813 тонна картошка, 645 тонна пиёз, 67 тонна сабзи, 100 тонна гуруч захираси тайёрлаб қўйилди.

📊 Жорий йилда туманда қишлоқ хўжалигида 51 028 тонна сабзавот, 23 429 тонна картошка, 4 112 тонна полиз, 6 825 тонна дуккакли маҳсулот етиштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ижтимоий_ҳимоя
#Пискент

Мутасаддилар эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олишди

⚡️Пискент тумани ҳокимлиги мутасаддилари эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олдилар

🔹Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ҳоким қабулида бўлган "Бекобод", "Оқтом", " Мустақиллик", "Сувти" маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар хонадонига борди. Улар билан суҳбатлашиб, турмуш шароити, эҳтиёжлари ўрганилди.

👥Хусусан, "Сувти" маҳалласида истиқомат қилувчи Ф.Омонованинг уйи ёниб, таъмирлашда амалий кўмак сўраган. "Бекобод" МФЙ да яшовчи С.Ўзбекхўжаев 79 ёшда ва ёлғиз яшайди. "Оқтом"лик А.Абдуҳошимов ногирон аёли билан истиқомат қилади.

Уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Меҳнат қобилияти мавжуд ва ишлаш истагидаги фуқароларга иш ўринлари таклиф этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

Қиш мавсумини беталафот ўтказиш чоралари кўрилмоқда

🍁Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу борада Оҳангарон тумани ҳокимининг “Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.

📌Фармойишга мувофиқ, ҳар бир маҳалла кесимида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, “Оҳангаронтумангаз” газ таъминоти бўлими, туман Электр тармоқлари корхонаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, маҳаллар фуқаролар йиғинлари ходимлари ва бошқа тегишли ташкилот масъсулларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

🔎Фуқаро муҳофазаси бошлиғи, туман ҳокими А. Абдуллаев, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи А. Мамажонов, туман прокурори ўринбосари Ф. Темиров иштирокида ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув ўтказилиб, фармойишдан келиб чиқувчи вазифалар тўғрисида суҳбатлашилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилоятида МИБ иштирокида оилалар тикланмоқда

⚡️Маълумки жорий йилнинг 17 ноябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида “Суд ва бошқа орган қарорларининг ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари юзасидан” видеоселектор ўтказилди. Унда бугунги кунда ижро соҳасида олиб борилаётган ишлар, юзага келган муаммолар кенг муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

📑Жумладан суд ва бошқа орган қарорларининг ижросини сўзссиз ва сифатли таъминлаш,бунда давлат ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифа, шу боис ижро соҳасини янги босқичга олиб чиқиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

📌Бугунги кунда мазкур вазифалар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси юклатилган. Ҳозирда тизим томонидан суд ва бошқа 30 дан ортиқ идоралар томонидан чиқарилган қарорлар ижро этилади.

🔎Жумладан, фуқаролик судлари томонидан тақдим этиладиган алимент қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатлари Бюро органлари иш юритувида салмоқли қисмни ташкил этади. Ўтказилган видеоселекторда Президентимиз томонидан ижро соҳасида алимент ундирувлар энг оғриқли нуқта эканлиги ва бугунги кунда 68 % мурожаатлар айнан шу турдаги ижро ҳужжатлари юзасидан эканлиги алоҳида таъкидланди.

📍Мазкур муаммога эътиборни кучайтириш ва алимент қарздорликларни муддатида ундириб бериш, шу билан бир қаторда вояга етмаган фарзандларнинг келажаги оиланинг бутлиги билан чамбарчас боғлиқ эканлигини тушунган холда, Бюро органлари томонидан томонларни яраштириш ва келиштириш бўйича профилактик чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

📊Бунинг натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида биргина Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 2 мингдан ортиқ оилаларни яраштиришга эришилди. Видеселекторда қўйилган вазифалардан келиб чиққан холда, шу йилнинг 18 ноябрь кунидан бошлаб вилоятнинг туман ва шаҳар бўлимларида бу бўйича тадбир ўтказилмоқда. Жумладан тадбир давомида яна 46 та оилаларни яраштиришга эришилди. Мисол учун Оққўрғон туманида 10 та, Қибрай туманида 11 та, Чирчиқ шаҳрида 11 та, Ўрта-Чирчиқ туманида 7 та, Бекабод туман ва шаҳарда 7 оилалар келиштирилди ва бунинг натижасида бўлим иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжатлари қонун талаблари асосида тамомланди.

Бу каби тадбирлар Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман ва шаҳар бўлимларида давом эттирилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram