Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Қишлоқ_хўжалиги
#Чиноз

Келгуси йил ҳосилига пухта тайёргарлик

⚡️Чиноз тумани деҳқонлари келгуси йил ҳосили учун 6 минг 200 гектар майдонни сифатли шудгорлаш юмушларини олиб боришяпти.

📊Мазкур муҳим агротехник тадбирларда 51 та техника воситалари қатнашяпти, уларнинг 45 таси юқори унумли ҳайдов тракторлари ҳисобланади. Бир кунда битта ҳайдов трактори билан 9-10 гектар ер сифатли шудгорланяпти. Бугунги кунга қадар 4 707 гектар майдон шудгорланди. Хусусан, 41 та фермер хўжаликлари томонидан бундай юмушлар якунига етказилди.

🚜Агротехник тадбирларда ҳайдов тракторлари икки сменада ишламоқда. Кўчма пайвандлаш аппарати, кўчма устахона, ёқилғи тарқатиш агрегати шудгорларлаш ишларига бириктирилган. Шунингдек, механизаторлар ва дала юмушларида иштирок этаётганлар икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланмоқда.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

🔰Паркент туманидаги 44-умумтаълим мактабида “Бошланғич ва юқори синфларда математика ва она тили фанининг ўқитилиши самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

📌Семинарда Низомий номидаги Тошкент Давлат университети бошланғич таълим методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари М.Жумаев, М.Ҳамраев, Д.Атабаев, Б.Пардаевлар иштирок этди. Семинар-тренинг жараёнида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўқитувчилар билан суҳбат ташкил этилди.

✳️Шунингдек, унверситетнинг бошланғич таълим методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари бошланғич ва юқори синф ўқувчиларига мастер-класс дарс машғулотлари ҳам ўтказди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

🌿Ўрта Чирчиқ туманида куз-қиш мавсумида ҳам қорамолга емиш етиштирилаяпти. Бунинг учун махсус контейнерларда гидропоника усулида арпа ва буғдой ўстирилади.

✍️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Аббосжон Эргашевнинг «ANIST FRUCT» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Вазген Саркисян билан суҳбатида батафсил ўқинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

Корхона қошида тикувчилик цехи иш бошлади


⚡️Паркент туманида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан бири “Хўжа” маҳалласи ҳудудидаги туркиялик инвестор Дикогач Эрдоган таъсисчилигида ташкил этилган “SEG TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади. Корхона томонидан замонавий технологиялар асосида тикувчилик цехи ишга туширилди.

📊Лойиҳа доирасида жами 500 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Айни пайтда 58 нафардан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланди.

👥Янги иш ўринлари ташкил этиш аҳолини барқарор даромад билан таъминлашга хизмат қилади.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

Тошкент вилоятида 2021 йил учун даврий нашрларга обуна кампанияси расман бошланди

Вилоят ҳокимининг 470-Ф сонли фармойиши қабул қилинди. Унга кўра, Тошкент вилоятида 25 ноябрдан – 25 декабргача “Китобхонлик – газета ўқишдан бошланади!” шиори остида ижтимоий акция – обуна кампанияси бошланди.

Шу муносабат билан соҳага алоқадор масъуллардан таркиб топган вилоят ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ раҳбари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Файзиев.

Фармойишга кўра, вилоят Маънавият ва маърифат маркази Кенгаши, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мазкур ойлик давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини халқимизга етказишда босма нашрларнинг ўрни хусусида тарғибот ташвиқот ишларини олиб боради.

Ҳужжатда, шунингдек, тарғибот-ташвиқот жараёнига ижтимоий тармоқ маъмурларини ҳам кенг жалб қилиш, улар билан ҳамкорлик ўрнатиш борасидаги вазифалар белгиланган.

Туман ва шаҳарлар ҳокимларига ўз муассисликларида нашрларнинг обунасига кўмаклашиш, моддий-техник базасини яхшилаш, ижодий ва техник ходимларни мунтазам рағбатлантириб бориш вазифаси топширилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида “ижтимоий обуначи” амалиёти жорий этилади. Чунончи, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда якка-ёлғиз кексалар ижтимоий обуначилар ҳисобланади ва улар вилоят ҳокимлигининг нашри “Тошкент ҳақиқати” газетасига бепул обуна қилиб берилади.

Маҳаллий ва республика нашрларига обуна бўлган ўқувчиларга нашрларни ўз вақтида етказиш бўйича “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали раҳбарига шахсий жавобгарлик юклатилган.

Ҳужжат билан корхона ва ташкилотларга, ҳудудларга келгуси йил учун даврий нашрларга обуна бўлишга нашрлар рўйхати тавсиявий мазмунда илова қилинган.

Демак, вилоятимизда 2021 йил учун обуна кампанияси бошланди. Марҳамат, ўзингиз истаган ва севган нашрларга обуна бўлинг!

Таъкидлаймизки, мажбурий обунага йўл қўйилмайди. Ҳар ким ихтиёрий равишда ўзи истаган газета ёки журналга обуна бўлиши мумкин.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги расмий саҳифаси:
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS_U84BY78qlrQ
#Ҳоким #учрашув #Спорт

Рустам Холматов бокс бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси билан учрашди

⚡️Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов жорий йилнинг 30-октябрь — 7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида юқори натижаларга эришган вилоят спортчилари ва мураббийлар билан учрашди.

📌Тадбирда юқори натижалар кўрсатаётган вилоят ёш спортларини рағбатлантириш, жойларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

🤼Ўзбекистон чемпионатида Тошкент вилоятидан жами 37 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этган. Улардан 13 нафари ғолиб ва совриндор бўлди. Хусусан, 3 нафар спортчи олтин, 4 нафари кумуш ва 6 нафари бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга муваффақ бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

Оҳангаронда “Ватанпарварлик карвонлари” тадбири

⚡️Оҳангарон тумани “Убайд” МФЙда “Ватанпарварлик карвонлари” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

📌Ёшларда Ватанга муҳаббат, садоқат, тинчликнинг қадрига етиш туйғуларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Тошкент ҳарбий округидаги ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этишди.

📍Тадбирда ҳарбий хизматчилар томонидан турли жанг саҳналари намойиш этилди. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан юрт ва тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

🕹Тадбир сўнгида ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, аскарлар томонидан ёшларга қуроллардан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter