Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Чирчиқ

📌Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти Маданият марказида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

✳️Унда Чирчиқ давлат педагогика институти проректори Баҳодир Ҳусанов, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дадахон Аралов, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Олимжон Бердиев, Республика Маънавият-маърифат маркази ҳудудий бўлими раҳбари Муяссар Тўраева қатнашди.

🔹Иштирокчилар мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва бундан уларнинг қай даражада фойдаланаётгани, келажагимиз эгаларида юрт эртаси учун дахлдорликнинг намоён бўлиши, соғлом турмуш тарзи, таълим, тарбия, ахлоқ, спорт, маънавият ва таҳдидларга нисбатан ҳушёрлик каби масалалар бўйича ўзаро фикрлар алмашишди.

📚Анжуман сўнгида фаол қатнашган билим юрти курсантларига китоблар совға қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

Чегара постида замонавий Aхборот маркази очилди

✳️Чиноз тумани ҳудудида жойлашган "Яллама" чегара постининг яқин кунларда очилиши кутилмоқда. Бу ерда замонавий Aхборот маркази барпо этилди. Бундан кўзланган мақсад келгусида юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга янада қулайлик яратиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси билан чегара ҳудудида жойлашган "Яллама" пости бугунги кунда пандемия шароити бўлганлиги учун вақтинча ёпилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка

⚡️Бўка туман ҳокимлигида "Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларда тадбиркорлик ва оилавий бизнес кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича семинар ўтказилди.

🔎Туман ҳокими Н.Аббосов ва Президент Аминистрацияси ҳузуридаги Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар биринчи йўналиш координатори Х.Нормурадов раислигида ўтказилган тадбирда йиғилганларга аҳолида ўзини-ўзи банд қилиш кўникмасини ошириш, ишсиз ёшларни қайта касбга йўналтириш тўғрисида маълумотлар берилди.

❗️Тадбир давомида 100 дан зиёд хотин-қизларга вилоят "Тадбиркор аёллар" маркази раҳбари Ш.Мадиярова томонидан мотивацион семинар-тренинг ташкил этилди.

🎥Батафсил "Менинг юртим" телеканали лавҳасида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ!

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
@murojaat_va_natija канали фаолияти йўлга қўйилди.

Унда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳақида эълон қилинаётган танқидий материлларга расмий муносабатлар бериб борилади.

@murojaat_va_natija лойиҳаси доирасида фуқароларнинг фикр ва мурожаатлари таҳлил қилиниб, ҳудудлар, бошқарма ва ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятига жамоатчилик томонидан баҳо берилади.

Ўз навбатида, мурожаат ва аризаларни вилоят ҳокимлигининг телеграмдаги қуйидаги манзилларига юборишингиз мумкин:
@virtual_murojaat_bot


Каналга уланиш учун:
👇👇👇👇👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Мурожаат_ва_натижа

“Назарбекда электр энергияси билан боғлиқ узилишларга кимдир жавоб берадими?...”

🖇Мурожаат ва натижа / каналига бот орқали Зангиота тумани “Назарбек” МФЙда яшовчи фуқаро Умида Ғофуровадан қуйидаги мурожаат келиб тушди:

📌“Электр таъминоти тизимидаги узилишлар боис, хонадонлар ҳарорати совуб кетяпти. Фарзандларимиз онлайн дарс қилишида жудаям қийналяпти. Шу масалада амалий ёрдам беришингизни сўрайман?"

Саволга “Зангиота ТЭТК” томонидан жавоб берилди:

🔹Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши оқибатида ҳудудни электр энергия билан таъминловчи қурилмаларда автоматик тарзда узилиш юзага келган. Мурожаатда айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича “Зангиота ТЭТК” томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

👉 Каналга уланиш: @murojaat_va_natija
#Қибрай_тумани

"Ўнқўрғон"да тарғибот тадбири

❇️"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" шиори остида тарғибот тадбирларини ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, улар қалбида бугунги кунимизга шукроналик ва эртанги кунга бўлган ишонч, ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини янада ошириш ҳамда фуқароларга кўтаринки кайфият улашишдан иборат.

🔰Қибрай тумани "Ўнқўрғон" маҳалласида туман ҳокими М.Миркасимов, ИИБ бошлиғи У.Жўраев ва фуқаролар иштирокида ташкил этилган тарғибот тадбирида Ўзбекистон халқ артисти Г.Зокирова, сўз устаси В.Шамшиев ва бир қатор санъаткорларнинг чиқишлари, куй-қўшиқлар, видео лавҳалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_шаҳри

Жамоат саломатлиги техникумига кириш имтиҳонлари бошланди

✔️Бугун Бекобод Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумига 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди.

🔷Кириш имтиҳонларида шаҳар ИИБ, СЭОМ, Маданият бўлими ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

🔻 Барча жараёнлар карантин талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

📝 Маълумот учун, Жамоат саломатлиги техникумига бу йилги ўқув йили учун 5 та йўналиш бўйича жами 480 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар жами 729 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, улардан
🙎‍♂️45 нафари ўғил болалар
🙍‍♀️684 нафари қиз болалар.

📌Абитуриентларнинг 411 нафари жорий йил 11-синф битирувчилари ҳисобланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#сессия

🇺🇿Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVII сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессия кун тартибидаги биринчи масала, хусусан, бандлиги таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни "Темир дафтар"дан чиқариш чора-тадбирлари секторлар кесимида ўрганилди.

⚡️Кун тартибидаги "Давлат тили тўғрисида"ги қонунни амалга ошириш ва топономик объектларга ном бериш масаласи бўйича туман комиссиясининг фикрлари ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги қонунининг 4-моддасига биноан, Юқори Чирчиқ тумани "Гулистон" МФЙдаги Ғунча кўчасига собиқ колхоз раиси, "Меҳнат Қаҳрамони", бир қатор медаллар билан тақдирланган Цой Иван Антонович номини бериш тўғрисидаги таклиф кўриб чиқилиб, маъқулланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram