Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Ўрта Чирчиқдаги гуручларга талаб ортмоқда


Пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё давлатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Пандемия озиқ-овқат етказиб беришнинг глобал занжири узилиб қолишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Шу боис, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.

🍚Ўрта Чирчиқ туманидаги "GOLD-GRANATE" масъулияти чекланган жамиятида ўтган йили республикамизда биринчилардан бўлиб, Хитойдан қиймати 250 минг АҚШ долларига тенг бўлган энг замонавий дастгоҳлар олиб келиниб, ўрнатилди.

🏭Корхона раҳбари Нуриддин Мамбетовнинг айтишича, жамиятнинг майдони 1 гектардан ортиқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2000 тонна шоли қуритилиб, сақлаш учун омборхонага қўйилади. Корхонанинг 54 гектар шоли етиштириладиган майдонида 60 нафар ишчи фаолият олиб бормоқда.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка

Наслли парранда самарадорлик гарови

📊Мамлакатимиз аҳолисининг паррандачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда. Парҳез маҳсулотларини эндиликда бозор расталари ва озиқ-овқат дўконларида доимий бўлиши, сифатини назоратга олиш ва нархини барқарор сақлаш асосий вазифалардан ҳисобланади.

"Паррандасаноат" уюшмаси томонидан парранда наслчилигини яхшилаш ва соҳа маҳсулотларини ишлаб чиқариш сифатини ошириш мақсадида хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилган.

📌Маълумот ўрнида айтиш мумкин, бугун республикамизда 45 та наслчиликка ихтисослашган паррандачилик хўжалиги мавжуд бўлиб, уларнинг 7 таси тухум, 38 таси эса гўшт йўналишида фаолият олиб бормоқда.

🔎Бўка туманидаги наслли парранда етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликда ўтган йили Жанубий Кореядан 12 минг бош зотли товуқ олиб келиниб, ҳозирги кунда улар тўлиқ маҳаллийлаштирилди.

📽Лавҳа шу ҳақда👆

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

Ўрта Чирчиқ туманидаги эҳтиёжманд оилаларга бир тоннадан кўмир тарқатилди

🔥Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги қошида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш чоралари кўрилмоқда.

📌Мутасаддиларнинг саъй-ҳаракати билан мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиалидан ҳудудда яшовчи 157 нафар “Темир дафтар”га рўйхатида турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага эҳтиёжидан келиб чиқиб, бир тоннадан бепул кўмир маҳсулоти тарқатилди.

🎞Батафсил юқоридаги лавҳада👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Табиий_газ #Ангрен

Табиий газ етиб бормаган ҳудудларга суюлтирилган газ вақтида етказиб бериляпти

Қиш мавсуми яқинлашган сари тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолининг муаммолари кўпая бошлайди. Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган электр энергияси, газ ва кўмирга бўлган талаблар янада ортади. Ангрен шаҳрининг энг чекка ҳудудларидан бири Лашкарак қишлоғи марказдан қарийб 28 км. узоқликда, тоғли ҳудудда жойлашган. Манзилга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берувчи махсус автотранспорт воситаси 2 соат деганда кўзланган жойга етиб боради. Кузда ёғингарчилик кўп бўлиб, йўллар талабга жавоб бермайди. Қишда ҳам етказиб беришдаги мураккаблик ортади. Шунга қарамасдан, мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларига ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

👥Ангрен шаҳрида жами 37 745 та газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 23 920 таси табиий, 13 825 таси суюлтирилган газдан фойдаланиб келади.

🔥Шаҳар ҳудудидаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида 1474.8 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар бу кўрсаткич 15 747 тоннага етказилган.

🚍Ангрен шаҳар ҳудудидаги 32 та МФЙга суюлтирилган газ етказиб бериш мақсадида 5 та махсус газ ташувчи автотранспорт воситалари ажратилган.

🧯“Лашкарак” МФЙда эса 130 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланади. Истеъмолчиларга ўтган 10 ой давомида 10 720 тонна суюлтирилган газ берилган ва аҳолига фойдаланиш учун ижара шартномаси асосида 45 дона маиший газ баллонлари етказиб берилган.

⚠️Яна бир жиҳат. Шу пайтгача суюлтирилган газда муайян чекловлар мавжуд бўлиб, маьлум бир ўлчам асосида етказиб берилар эди. Ҳозирги тартибга кўра, эндиликда бу аҳоли манфаатидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Бундан фуқаролар хам мамнун. Сабаби қишлоқдаги катта бир муаммо ўз ечимини топди. Маълумки, қиш мавсумида уйларни иситишда газга бўлган талаб ҳар доимгидан ортади.

🔎Соҳа ходимлари истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишда фуқароларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, бу ўз навбатида фуқаролар хавфсизлиги учун хизмат қилиши ҳақида тушунтириш ишлари бериб боришмоқда.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_бандлиги #Пискент

⚡️Пискент туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ишсиз аҳоли вакиллари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

🔎Тадбирда тумандаги корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди. Унда ёшлар, хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежи битирувчилари, Қуролли Кучлардан захирага бўшатилганлар, жазо муддатини ўтаб қайтган ва иш билан банд бўлмаган 153 нафар фуқаро иштирок этди.

👕“LOTUS TEKSTIL” МЧЖ трикотаж фабрикаси 300 та иш ўрнига эга бўлиб, айни вақтда корхонада 110 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Яна 190 та бўш иш ўрни мавжуд. Ярмаркада 11 нафар аёл фабрикада ишлаш учун йўлланма олди.

👥Тадбир давомида 45 нафар фуқаро, шу жумладан 28 нафар йигит-қиз ўзлари қизиққан касб бўйича ишга жойлашди. 30 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитиш марказига қайта касб тайёрлаш учун юборилган.

🎥 Батафсил “O‘zbekiston 24” телеканали лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#куз_қиш
#ўрганиш

⚡️Янгийўл шаҳар ҳокими Мирзаев Фарход Камбарович шаҳар аҳолисига электр, газ ҳамда сувни узлуксиз етказиб берилишини назоратга олган.

🛠Юзага келган носозликларни бартараф этиш жараёнлари.


🖊Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: @yangiyulshahar
#ҳоким_ва_ёшлар
#Чиноз

Асосий эътибор ишсизликка қаратилди

🔹Юртимизда кейинги пайтларда ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янгича тизими жорий этилди. Йигит-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, янги Ўзбекистон тақдирига ёш авлоднинг дахлдорлиги барчага маъқул келмоқда.

✔️Чиноз туманида банд бўлмаган, ишсиз ёшларни аниқлаш ва уларни бандлигини таъминлаш юзасидан 1-сектор ҳудудида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

📌Унда туман ҳокими Акмалхон Мадиев бугунги ёшларга яратилаётган шарт- шароитлар, қулайликлар ҳақида маълумот берди. Тумандаги 2 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари ёшларни кутаётганини таъкидлади.

🔰Ёшлар ҳам ҳокимга бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Энг асосийси, йигит-қизлар ўзларини қийнаётган муаммоли масалаларнинг айримларига ечим топишди. Тадбир қизиқарли ўтди. Бир нечта ёшлар корхоналарга ишга таклиф этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент
#ёшлар_бандлиги
#бизнесга_қадам

Тренинг доирасида корхоналарга бизнес саёҳат

🔰Ёшлар ишлари агентлиги Пискент туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ёшлар учун бизнес-тренинг ташкил этилди.

🗂Тренингда 36 нафар тадбиркор ва ўз бизнесини бошлаш истагидаги ёшлар иштирок этди.

🧵Тадбир доирасида ишлаб чиқариш корхоналарига бизнес саёҳат уюштирилди. Унда ёшлар истиқболли лойиҳалар танлаш ва бизнес бошқаруви бўйича инвестор тажрибаси билан яқиндан танишдилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани

📚Бугун мамлакатимиз таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши даражасига кўтарилди.

📌Замон талабларидан келиб чиқиб, вилоят Халқ таълими бошқармаси тизимидаги умумтаълим мактабларида янги педтехнологиялари асосида дарслар ўтилаяпти.

📊Маълумот ўрнида айтиш мумкин, бугунги кунда вилоятда 891 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб, уларда 516 минг 836 ўқувчи таълим-тарбия олмоқда.

🔰Қўйилган топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида аниқ фанларга ихтисослашган мактаблар очилмоқда.

❇️Яқинда Оққўрғон тумани “Ҳамзаобод” МФЙда 23-сонли мактаб информатика фанига ихтисосолашган ҳолда ўз фаолиятини бошлади. Мазкур таълим даргоҳиининг реконструкцияси учун давлат бюджети ҳисобидан 3 миллиард 721 миллион сўм маблағ йўналтирилганлигини таъкидлаш мумкин.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ

Ишлаб чиқаришда маҳсулотнинг сифат кўрсаткичи халқаро ва миллий стандартларга мослиги бугуннинг талаби.

❇️Мамлакатимиздаги йирик саноат корхоналарида ҳам экспорт ҳажми тобора ортиб бораётганлиги, белгиланган режа кўрсаткичлари самарадорлиги, рақамлар ва таҳлиллардаги ижобий натижалар замирида энг аввало, халқаро сифат стандартларига муносиб рақобатбардош фаолият мавжуд.

💠Бугун вилоятимиздаги йирик корхоналардан бири – “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ да ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати дунё стандартларига мослаштирилиб, маҳсулот таннархини арзонлаштиришга эришилмоқда.

📌Бу борадаги фаолиятни комбинат таркибидаги Техника назорат хизмати амалга ошириб келади. Жумладан, хизмат ходимлари томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ва тайёр маҳсулотлар сифати назорат қилинади ҳамда давлат стандартларига мувофиқ баҳоланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#Чиноз

🔰Вилоятимиз спортчилари нафақат маҳаллий, балки халқаро мусобақаларда ҳам ғолибликни қўлга киритиб, давлатимиз байроғини юқори ареналарда баланд кўтариб келишмоқда.

❇️Ҳудудда спортнинг барча турлари қатори миллий курашни янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти.

✳️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт мажмуасида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмир ёшлар ўртасида Чирчиқ шаҳар прокурори кубоги учун Чирчиқ шаҳар ва Чиноз туманлари ёшлари орасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

💠Шунингдек, 2005-2007 йилларда туғилган спортчилар орасида вилоят саралаш мусобақаси ташкил қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ

🔰Аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида баратаф этиш юзасидан ҳудудлардаги сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

❇️Айтиш мумкинки, бундай тадбирлар натижасида фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалалар ўз ечимини топаяпти, мурожаатлар сони нисбатан камаймоқда.

Вилоятнинг Чирчиқ шаҳрида навбатдаги ана шундай қабул сектор раҳбарлари ва маҳаллий депутатлари иштирокида ташкил этилиб, унда кўплаб фуқаролар иштирок этди.

📌Бунда уй-жой, бандлик, таълим, тиббиёт соҳаларига доир мурожаатлар кўриб чиқилди. Жумладан, аксарияти шу ернинг ўзида ўз ечимини топган бўлса, қолганлари бўйича мутахассислар томонидан тегишли кўрсатмалар олишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хавфсиз_ҳудуд

⚡️Олмалиқ шаҳрида "Хавфсиз ҳудуд" тадбири доирасидаги рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Тадбирга вилоят ЙҲХБ, патруль пост хизмати, ИИБ жиноят-қидирув бўлими, ЁХБ, ДСИ вакиллари жалб қилинган.

@Olmaliq_shahri
#Қибрай
#Таълим

Мактабда инновация хоналари ташкил этилди

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон–2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079 сонли Фармонига асосан, Қибрай туманидага 30-умумтаълим мактабидаги бошлангич синфларда STEAM (фан, технология, муҳандислик, санъат, математика) ёндашув лойиҳаси асосида ҳомийлар ёрдамида инновацион рақамли синфлар ташкил килинди. Бунинг учун 130 миллион сўмга яқин маблағ йўналтирилди.

♻️Туман ҳокими М.Миркасимов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Мамадалиев, туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев ва ота-оналар иштирокида инновацион синф хоналарининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌Мутасаддилар синф хоналаридаги шароитлар билан танишар экан, ўқувчилар учун яратилаётган бундай шароитлар келажакда албатта, ўз мевасини беришини таъкидлаб ўтди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram