Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Зангиота_тумани

Зангиота туманида ёшлар учун янги ўқув маркази очилди

📌"Merit" ўқув маркази 3 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бормоқда. Марказ асосан инглиз тилига ихтисослашган бўлиб, унга қўшимча сифатида рус ва араб тилллари ҳам ўргатилади. Барча малакали ўқитувчилар суҳбат орқали ишга қабул қилинган. Ўқув маркази Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Чилонзор, Олмазор туманларида очилган бўлиб, навбатдаги филиал Зангиота туманида ўз фаолиятини бошлади.

❗️Дарслар ҳафтасига 3 маротаба бўлиб, 1.5 соат давомида ўқитилади. Шунинндек, талабдан келиб чиқиб, ҳафтасига 5 маротаба бўлиши ҳам кўзда тутилган.

👉Манзил: Зангиота тумани, Эшонгузар ҳудуди, «Ойбек» МФЙ, (А.Набиев) 1 тор кўчаси 10-уй, “YOSHLAR COWORKING MARKAZI” биноси.

☎️Мурожаат учун: 97 444 4004

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#огоҳлик #тарғибот #Оҳангарон_тумани

⚡️ Оҳангарон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан 1-сектор ҳудудидаги "Эйвалек" ва "Ойбулоқ" МФЙларида жойлашган савдо дўконларида ботулизм (овқатдан заҳарланиш) касаллиги ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилди.

✔️Тадбирларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва соғлигини сақлашга қаратилган талаб ҳамда тавсиялар берилиб, махсус эслатмалар тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from MINENERGY.UZ
Электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ саволлар юзасидан мурожаат манзиллари рўйхати

—————

Список адресов для обращений по вопросам электроснабжения и газоснабжения


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Арзон маҳсулотлар сотадиган дўконлар иш бошлади

📍Карантин шароитида бозорларда аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда кўчма бозор ва турғун савдо дўконлари ташкил этилмоқда.

Юқори Чирчиқ туманида ҳам шундай ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, "Қорасув" МФЙда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик махсулотлари билан тўлдирилган савдо дўкони фойдаланишга топширилди.

📌Айни пайтда 28 та маҳаллада ана шундай савдо шохобчалари фаолият кўрсатяпти. Туманда жами 47 маҳаллада шундай дўконлар очилиши кўзда тутилган.

❇️Дўконларда аҳоли кундалик эҳтиёжига зарур бўлган ўттизга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотиляпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

Солиқларни тўлашни унутманг!

❇️Солиқ кодексининг 277-, 294-моддаларига асосан жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати ҳисобот йилнинг 15 октябрига қадар этиб белгиланган эди.

❗️Солиқларни ўз вақтида тўламаслик солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратиш мақсадида судга ариза билан мурожаат этилишига ҳамда суд ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига таъқиқ қўйилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам қарздордан (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима) ундирилади.

📌Зангиота тумани давлат солиқ инспекциясида муддати ўтиб кетган (15-октябрдан ўтиб кетган) жисмоний ва юридик шахслардан қарздорликни ундириш бўйича йиғилишда шу тўғрисида сўз юритилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳар

Беш ташаббус – беш имконият

⚡️Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасидаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намойиш қилишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабида спорт мусобақалари ўтказилди.

♻️Унда ўқувчи-ёшлар спортнинг шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси каби турлари бўйича ўзаро баҳслашишди.

📌Шунингдек, касб-ҳунар мактабида “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида кўргазмали тадбирлар ҳам ташкил этилиб, ўқувчиларнинг қўл меҳнатлари билан яратилган ижодий ишлари ва тикувчилик, сартарошлик, ҳунармандчилик йўналишларидаги иқтидорлари намойиш қилинди.

🤝Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциациясининг турли даражадаги дипломлари билан тақдирланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram