Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
41K photos
5.6K videos
48 files
22.2K links
Download Telegram
#Зангиота_тумани

Мурожаатлар мутасаддилар билан биргаликда ўрганиляпти

Тошкент вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИББ бошлиғи, полковник Т.Арипов номидан унинг ўринбосари, подполковник Ё.Исабаев иштирокида Зангиота туманида сайёр қабул бўлиб ўтди.

❗️Тадбирда туман 2-сектори раҳбари, туман прокурори С.Нишонов, ИИБ бошлиғи Э. Султонов, ҳоким ўринбосарлари, барча корхона-ташкилот раҳбарлари, адлия бўлими бошлиғи, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Зангиота туман қабулхонаси мудири иштирок этди. Шунингдек, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси бошлиғи ва вилоят тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳам иштирок этишди.

📌Сайёр қабулда 30 нафардан зиёд фуқаро қатнашиб,уларнинг беш нафарининг муаммоси жойида ҳал этилди, қолганлари тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Мурожаатлар асосан фуқаролик паспортини олиш, ерга эгалик ҳуқуқи, уй-жой, газ, свет, йўл бўйича масалалардан иборат.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

Доимий комиссия ҳисобот берди

❇️Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлди.

🔹Тадбирни доимий комиссия раиси Асқар Баҳромов олиб борди. Кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 октябрдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли Қўшма қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланди. Ушбу масала бўйича доимий комиссия раиси А.Баҳромовнинг ахбороти эшитилди.

🔰Кун тартибидаги иккинчи масала, хусусан, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлик ижроси тўғрисида туман молия бўлими мудири Маъруф Абдуллаев ҳисобот берди.

📌Шунингдек, йиғилишда туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Акмалхон Мадиев сўзга чиқиб, юқоридаги масалалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тегишли раҳбарларга аниқ вазифалар ва топшириқлар берди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан тушунтиришлар берилди.

❗️Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Автомобиль йўлларида хавфсизлик таъминланяпти

🛣 Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга ҳамда ички автомобил йўлларига йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида мунтазам равишда қум-туз аралашмалари сепиб борилмоқда.

📌 Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун туман ИИБ ЙҲХБ ва “Йўллардан фойдаланиш” УК ходимларидан иборат тунги навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган.

☎️Йўлларда музлама ёки бошқа носозликлар бўйича телеграм орқали @YHXBnavbatchi га ёки +998 70 601 00 02 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Ер ҳайдасанг, куз ҳайда...

🌨Бугунги кунда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб, қишнинг зийнати бўлмиш қор ёғишига қарамасдан, Ўрта Чирчиқ тумани бободеҳқонлари келгуси йил ҳосилига пухта замин яратиш мақсадида кузги шудгорлаш юмушларини жадал амалга оширишмоқда.

📌Фермерлар жами 6845 гектар майдонни шудгорлашни жорий йилнинг 30 ноябригача сифатли якунлашни режалаштиришган. Албатта, ҳозирги ҳар бир фурсатни ғанимат билиб, вақтида шудгор ишлари сифатли бажарилмаса, келгуси йилда экинлардан юқори ҳосил олишга жиддий таъсир кўрсатиши табиий.

🚜Айни пайтда бободеҳқонлар 60 та ҳайдов тракторлари билан халқимизнинг "Ер ҳайдасанг, куз ҳайда – куз ҳайдамасанг, юз ҳайда" мақолига амал қилиб, шу кунгача 4461 гектар ерни сифатли шудгор қилишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

Зангиота туманида ёшлар учун янги ўқув маркази очилди

📌"Merit" ўқув маркази 3 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бормоқда. Марказ асосан инглиз тилига ихтисослашган бўлиб, унга қўшимча сифатида рус ва араб тилллари ҳам ўргатилади. Барча малакали ўқитувчилар суҳбат орқали ишга қабул қилинган. Ўқув маркази Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Чилонзор, Олмазор туманларида очилган бўлиб, навбатдаги филиал Зангиота туманида ўз фаолиятини бошлади.

❗️Дарслар ҳафтасига 3 маротаба бўлиб, 1.5 соат давомида ўқитилади. Шунинндек, талабдан келиб чиқиб, ҳафтасига 5 маротаба бўлиши ҳам кўзда тутилган.

👉Манзил: Зангиота тумани, Эшонгузар ҳудуди, «Ойбек» МФЙ, (А.Набиев) 1 тор кўчаси 10-уй, “YOSHLAR COWORKING MARKAZI” биноси.

☎️Мурожаат учун: 97 444 4004

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram