Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Чирчиқ

⚡️Шаҳардаги 26-умумтаълим мактаби ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, мудофаа ишлари, шаҳар халқ таълими ва Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Унда ҳарбийлар ва ёшлар ўзаро мулоқот қилди, техникалар намойиш қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри

Камчиликларни тугатишда бор имкониятлар ишга солинмоқда

⚡️Ангрен шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари Дукент қўрғонидаги “Навбаҳор”, “Обод”, “Улуғбек”, “Зарбулоқ” маҳаллаларида аҳоли билан бўлган сайёр учрашувда муаммолар, айниқса, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ камчиликларни муҳокама қилишди.

📌Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, 3-сектор раҳбари Д.Валиев ва масъуллар ҳудуддаги 13-даҳа 16-уй ертўласидаги иссиқлик энергияси тизимини кўздан кечирдилар. Иситиш тизимини таъмирлаш, қувурларни янгисига алмаштириш бўйича бажарилган ишларда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

🔸Муаммоларни бартараф этишда мутахассислар жалб этилиши, таъмирланиши билан боғлиқ аниқ муддатлар белгилаб берилди. Бундан ташқари, "Ангреншаҳаргаз" корхонаси раҳбари Сардор Мирзамиддинов кўп қаватли уйларга суюлтирилган газ ёқилсини етказишда мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Pharm Press #5: «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида нима гаплар?

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Aлишер Темиров ва Aгентлик Матбуот хизмати вакиллари Тошкент вилояти Зангиота туманига ташриф буюришгани ҳақида кўрсатувимизнинг қисқа анонсида таништирган эдик.

Хўш, қурилиш объектида ишлар қандай кетмоқда ва келусидаги режалар қандай?

Эслатиб ўтамиз, «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратишдан асосий мақсад инновацион ва юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Hudud Inform
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили деб таништирган, 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган Э.К. исмли фуқаро қўлга олинди.

Аниқланишича, мазкур шахс ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан эканлигини, Янгийўл туман ҳокимлиги масъул ходимининг уйи кузатувда экани, махфий тадбир ўтказиш учун келганини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига айтиб, қора рангли “Ласетти” автомашинасини тўхтатиб, ҳамкорликда тинтув ўтказишга ҳаракат қилган.

Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган RB №25 тартиб рақамли хизмат гувоҳномаси ва RB №20 тартиб рақамли “Замондош” журнали мухбири гувоҳномаси, икки дона, “Редми 4х” ва “Inoi” телефон аппарати ва бир дона ўткир тиғли пичоқ расмийлаштириб олинган.

Қайд этиш жоизки, Э.К. жорий йилнинг 15 июль куни ҳам фирибгарлик аломатлари билан Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ томонидан ушланган бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси билан иш қўзғатилган ва судга оширилган. Лекин ушбу шахс суд жараёни якунига етмасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ҳолда такрорий қинғир ишга қўл урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@hudud_inform
#Қибрай_тумани
#коммунал_соҳа

Маҳаллаларда сайёр кассалар фаолияти кўрсатяпти

❗️Қибрай тумани аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида электр ва газ тўловлари учун маҳаллаларда бугун 20 та сайёр касса фаолият олиб боради.

⚡️Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Халикулов Қибрай тумани ҳокимлигида йиғилиш ўтказиб, ҳоким ўринбосарлари, банк ва коммунал соҳа мутасаддиларига амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тушунтириб ўтди.

📌Шунингдек, тадбирда электр энергия ва газдан қарздорлиги мавжуд бўлган корхона-ташкилотлардан қарздорликни ундириш бўйича қатъий чоралар кўриш лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлади.

Натижада бугун барча банклар томонидан ташкил этилган сайёр кассалар орқали фуқаролар, электр энергияси ва газ учун тўловларни амалга оширишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram