Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент

⚡️Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Паркент тумани аҳолиси учун оммавий қабул ташкил этилди. Унда асосан қиш мавсумига тааллуқли муаммолар, жумладан, табиий газ, электр энергияси таъминоти, уй-жой, ижтимоий нафақа, банк кредитлари ажратиш каби масалалар юзасидан мирожаатлар кўриб чиқилди.

📌Хусусан, Нигора Тошхўжаева бошчилигидаги бир гуруҳ фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган “Обод” маҳалласининг ички кўчаларида бир неча йиллардан бери шағал ва асфальт йўқлигидан азият чекаётганини баён қилишди.

🚍Масалага тегишли ташкилотлар масуллари иштирокида мурожаат ҳолат ўрганилиб, 50 дан ортиқ тош-шағал юкланган юк машиналари туманнинг энг чекка маҳалла йўлларини таъмирлаш учун жўнатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон

⚡️Айни кунларда юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик каби қадриятларни янада оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

📹Оҳангарон шаҳрида ташкил этилган ана шундай тадбирлардан бири "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_шаҳри

Ёш йигит-қизлар учун психологик дарслар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар кенгаши, Ёшларга ижтимоий психологик ёрдам кўрсатиш маркази, Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, халқ таълими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида янги оила қуриш остонасида бўлган йигит-қизлар учун психологик дарслар ташкил этилди

📌Тренинг тарзида уюштирилган семинарда профилактик ҳисобда турувчи ёшлар, мактабларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, психологлар қатнашди. Машғулотлар ажрим ёқасидаги ёш оилалар учун алоҳида ва якка тарзда ўтказилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани
#Мактагача_таълим

Фаолият бошлаган боғчалар кўпаймоқда

🎈Қибрай туман "Бойжигит" маҳалласидаги 34-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг рухсатига асосан фаолиятини бошлади.

🏢Шу йил февраль ойида "Обод қишлоқ" дастурига асосан 518 миллион сўмга яқин маблағ сарфланиб, жорий таъмирланган ушбу мактагача таълим маскани ақли заиф, нутқи ва таянч ҳаракатида нуқсони бор, мураккаб нуқсонли ҳамда болалар церебрал фалажи касаллиги бор бўлган 70 нафар болажонларни қабул қилиш имкониятига эга.

👫Ҳозирги кунда мазкур боқчада 13 нафар тарбиячи, 2 нафар тор доирадаги тиббиёт ходими ҳамда 2 нафар ҳамшира 23 нафар болажонларнинг тарбияси ва саломатликлари билан шуғулланиб келишмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#мурожаат

🔹Бекобод туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига фуқаро Бахтиёр Тўраев мурожаат қилиб, “Қолғонсир” МФЙ ҳудудидаги 0,01 га ер майдонни тадбиркорлик қилиш мақсадида E-IJRO AUKSION савдосига чиқарилишида амалий ёрдам сўради.

Мурожаат қабулхона томонидан ижобий ечим учун ҳал қилишга қаратилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Режадагидан зиёд маҳсулотлар жамғарилди

Бугунги пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунёда долзарб ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартиришни давр тақозо қилмоқда.

🥔Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича барча имкониятлар ишга солинмоқда. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан омборхоналарда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдорини ўрганиб чиқди.

✳️Жумладан, "Салануз" МЧЖ томонидан 1720 тонна картошка, 950 тонна пиёз, "Шоли инвест", “Барака дон агро кластер” ва "GOLD-GRANATE" МЧЖлар томонидан 307 тонна гуруч захираси режадан кўпроқ жамғарилганлигини қайд этишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани

Барча хонадонларда замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилади

✳️Президентимизнинг 2020 йил 24 сентябрда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🔹Унга кўра, мамлакатимизда замонавий ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида табиий газ етказиб беришнинг янгича тизими жорий этилмоқда. Бу табиий газни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими бўлиб, у онлайн тартибда ишлайди.

📟Ҳисоблагичлар биринчи навбатда аҳоли газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ўрнатилиши белгиланган бўлиб, ҳозир Қибрай, Зангиота, Тошкент туманларида лойиҳа доирасида ишлар олиб борилмоқда.

📌Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Тошкент вилоятида бугунги кунда 603 минг 958 нафар истеъмолчи табиий газ билан таъминланган. Шундан 457 минг 758 таси ҳовли-жой, 146 минг 190 таси кўп қаватли турар-жойлардан иборат.

🎥Лавҳа шу ҳақда

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент геология соҳасини модернизация қилиш ва инвестициялар жалб этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Геология-қидирув ишларини ошириш ҳисобига 2021-2022 йилларда минерал хомашё базасини кескин кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Соҳадаги давлат корхоналарини трансформация қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам модернизации и привлечения инвестиций в сферу геологии.
Подчеркнута необходимость значительного расширения минерально-сырьевой базы в 2021-2022 годах за счет увеличения объема геологоразведочных работ. Даны поручения по трансформации профильных госпредприятий, привлечению иностранных инвестиций.
Особое внимание уделено подготовке квалифицированных кадров, развитию геологической науки.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter