Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон

Тарғибот тадбирлари янги ташаббус ва эзгу ғояларга ундамоқда

⚡️Оққўрғон туманидаги Охунбобоев маданият марказида "Бойғули" ва "Тортувли" МФЙ фуқаролари ҳамда "Гулистон" маҳалласидаги касб-ҳунар коллежида "Ёшлик" ва "Зарбдор" маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

📌Туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, маданият, халқ таълими, жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирлар юрт корига камарбаста бўлиш истагидаги фуқароларга маънавий озуқа берди.

Тадбирда туман маданият бўлими хонандалари, ёш спортчилар, ижодкорлар ўз ижод намуналари билан йиғилгаларга кўтаринки кайфият бахш этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#матбуот_анжумани

Давлат иштирокидаги корхоналар камаяди

❗️Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш мавзуига бағишланди.

🎤 Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Рустамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, шунингдек, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#матбуот_анжумани

Гендер тенглиги муаммолари муҳокама қилинди

⚡️Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қўллаб бошқармаси томонидан уюштирилган матбуот анжумани "Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар" мавзусига бағишланди.

📌Журналистлар, блогерлар ҳам бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этган тадбирда гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

🔎Матбуот анжуманида жамиятда хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувида улар иштирокини ошириш мақсадида 500 нафардан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилганлиги эътироф этилиши билан бирга, атрофимизда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларга берилаётган ҳимоя ордерлари тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

Аҳоли муаммолари эътиборга олинди

⚡️Фуқаролар мурожаатлари билан шуғулланиш бугун раҳбарларнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Юртимизда одамларнинг мушкулини осон қилиш, дардини эшитиш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида ташкил этилаётган учрашувлар, сайёр қабуллар ўз натижасини бермоқда.

✔️Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

🔎Тадбирда 25 та мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти уй-жой, фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари учун ер ажратиш ва моддий кўмак масалаларини ташкил қилди. Ммурожаатларни тегишлилиги бўйича қонуний ўрганиб, ҳал этиш бўйича ташкилотлар мутасаддиларига топшириқлар берилди.

📌Шунингдек, ичимлик суви, кредит олиш тартиби, иш билан таъминлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар ҳам тегишли ташкилот раҳбарларига йўналтирилиб, ижросини таъминлаш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Мактаб замонавий қиёфа касб этди

🔰 Мамлакатимиз Президентининг "Замонавий мактабларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Юқори Чирчиқ туманидаги 3-умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Аслида таълим маскани 1 971 йил бунёд этилган бўлиб, 2005 йил жорий таъмирланганди. Ҳозирги кундаги тўлиқ таъмирлашга 3,4 млрд. сўм маблағ сарфланди. Замон талаблари асосида қайтадан барпо этилган мактаб синфхоналари камера ва радиоузеллар билан таъминланиб, 33 млн. сўмлик мебеллар билан жиҳозланди.

❗️Бугунги кунда ўқув даргоҳида 56 нафар олий маълумотли ўқитувчи 927 нафар ўқувчига сабоқ беряпти.

❇️Мактабни фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими У.Атемов, туман ИИБ раҳбари И. Шоакбаров иштирок этди.

📍Маросимда туман ҳокими У.Атемов сўзга чиқиб, "Янги Ўзбекистон ёшлари" тўғрисида ўқувчиларга сўзлаб берди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram