Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

⚡️Асли ўзбекистонлик бўлган Умид Мамадаминов АҚШда меҳнат қиларди. Иши, топиш-тутиши ёмон эмасди. Яшаши ҳам яхши эди. Лекин Ватан соғинчи уни қийнар эди. Юртимга борсам, у ерда ҳам тадбиркорлик қилсам деб кўп ўйларди.

📌Президентимиз 2017 йили АҚШга сафари пайтида бир гуруҳ ватандошларимиз билан бўлган учрашувда барча юртдошларимизни Ўзбекистонга таклиф қилган, уларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга ваъда берган эди.

✔️Ватандошимиз Умид Мамадаминов бундан икки йил аввал юртимизга қайтди. Ҳозир энергетика ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқда. У Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Agro Cluster”да мошни етиштириб, уни хорижга экспорт қилиш ишлари билан шуғулланмоқда.

🔸Умид Мамадаминовнинг айтишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижда талаб катта. Боиси, сифати ва бошқа кўрсаткичлари билан халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#эълон

ЁШЛАР ТЕХНОПАРКИГА ХОДИМЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

🔎
Ёшларни илмий фаолиятга кенгроқ жалб этиш, болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш мақсадида, Оҳангарон шаҳрида хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида қурилган “Ёшлар технопарки” фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.

📄Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан технопаркнинг намунавий тузилмаси тасдиқланган.

Мазкур қарорга мувофиқ, Оҳангарон шаҳар “Ёшлар технопарки”га директор, директор ўринбосари лавозимларига, инновацион лойиҳаларни жалб қилиш ва саралашни ташкил этиш ҳамда стратегик ривожлантириш ва лойиҳалар мониторинги бўлимларига дастурлаш, замонавий ахборот ва инновацион технологиялардан фойдаланиш бўйича чуқур билимга эга иқтидорли фуқаролар ишга қабул қилинади.

❗️Ушбу вазифаларда ишлаш истагини билдирган интеллектуал билим соҳибларини қуйидаги телефон рақам орқали мурожаат этишларини сўраймиз.

📱(94) 217-24-72

Web-site| Facebook|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Кашкадарьинскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Оққўрғон

Тарғибот тадбирлари янги ташаббус ва эзгу ғояларга ундамоқда

⚡️Оққўрғон туманидаги Охунбобоев маданият марказида "Бойғули" ва "Тортувли" МФЙ фуқаролари ҳамда "Гулистон" маҳалласидаги касб-ҳунар коллежида "Ёшлик" ва "Зарбдор" маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

📌Туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, маданият, халқ таълими, жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирлар юрт корига камарбаста бўлиш истагидаги фуқароларга маънавий озуқа берди.

Тадбирда туман маданият бўлими хонандалари, ёш спортчилар, ижодкорлар ўз ижод намуналари билан йиғилгаларга кўтаринки кайфият бахш этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#матбуот_анжумани

Давлат иштирокидаги корхоналар камаяди

❗️Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш мавзуига бағишланди.

🎤 Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Рустамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, шунингдек, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#матбуот_анжумани

Гендер тенглиги муаммолари муҳокама қилинди

⚡️Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қўллаб бошқармаси томонидан уюштирилган матбуот анжумани "Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар" мавзусига бағишланди.

📌Журналистлар, блогерлар ҳам бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этган тадбирда гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

🔎Матбуот анжуманида жамиятда хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувида улар иштирокини ошириш мақсадида 500 нафардан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилганлиги эътироф этилиши билан бирга, атрофимизда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларга берилаётган ҳимоя ордерлари тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram