Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Паркент

Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга эътибор

🔹Паркент тумани ҳокимлигида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Х.Йўлдошев, “Ягона умум республика процессинг маркази” директорининг биринчи ўринбосари Ф.Зияев ҳамда марказ бошқарма ва бўлим бошлиқлари, “Ўзкосмос” агентлиги вакили М.Ибрагимов, Паркент тумани ҳокими Н.Муҳамедов, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутахассислари, тегишли ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирок этди.

🔰Тадбирда туман ҳокими Н.Муҳамедов сўзга чиқиб, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мазкур йўналишнинг долзарблиги ва туманда рақамли технологияларни ривожлантириш орқали аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш муҳим эканлигини таъкидлади.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
📌Нурафшон шаҳрида кенг жамоатчилик вакиллари ва аҳоли иштирокида "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" ғояси остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
♻️Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад - мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

🔰Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар агентлиги, Маданият бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда шаҳар секторлар раҳбарлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Нурафшон шаҳар 2-сектор худудидаги "Муқумий" махалласида ўтказилган тадбир ҳам юқори савияда ўтказилди. Сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ж.Муратов томонидан маҳалла фидойиларига ташаккурномалар берилди.

@nurafshanziyo
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Тадбир бошида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаётгани, унинг аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулоти мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием актива Кашкадарьинской области, депутатов местного кенгаша, руководителей министерств и ведомств.
В начале мероприятия критически проанализировано социально-экономическое состояние региона. Отмечено, что Кашкадарья не использует свой потенциал в полную силу, а показатель валового регионального продукта на душу населения – один из самых низких в стране.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

🔰Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

🎤 Тадбир “Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар” мавзусида бўлиб, бу борада амалга оширилган ишлар тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумотлар берилди.

🟢Манбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдусалим Ғаниев, Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси бошлиғи Жасур Ахроров, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг “Тошвилерлойиҳа» бўлинмаси раҳбари Зафар Норқулов иштирок этди ҳамда барча саволларга жавоб беришди.

🧑🏻💻Шунингдек, матбуот анжуманида ZOOM платформаси ва телеграмм бот орқали онлайн режимда тадбиркорлар ва аҳолидан мурожаатлар қабул қилиниб, атрофлича жавоблар қайтарилди.

Батафсил: 🎥 Т24:Репортаж.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

❇️Эйвалек” МФЙ ҳудудида янги типдаги замонавий чорвачилик мажмуасининг қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур иншоот учун туман захира ерларидан 5 гектар майдон ажратилди.

🔰“FATTOH AGRO” МЧЖ томонидан барпо этилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, лойиҳа ишга тушгач, 120 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

🐃Ушбу лойиҳа доирасида мажмуада бир неча объектларнинг қурилиши режалаштирилган. Бу ерда қорамол, қўй-эчки, от ва паррандалар олди-сотдиси учун алоҳида жойлар (павильон) ташкил этилади.

Шунингдек, мажмуада ошхона, дўконлар, ветаптека, қушхона, автотураргоҳ ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этилади.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқда индигоферадан табиий бўёқ олинди

❇️“ТСТ Cluster” кластерининг 80 гектар майдонида парваришланган индигоферанинг “Феруз-1” нави Қуйи Чирчиқ тупроқ-иқлимига тўлиқ мослашди. Биринчи йилнинг ўзида табиий ранг манбаи бўлмиш ушбу ўсимликдан пигментли бўёқ олишга муваффақ бўлинди.

🔰Маълумотларга қараганда жаҳон бозорида жинси матоси бўяладиган индиго кукунининг бир килограми 60 доллардан 240 долларгача баҳоланмоқда. Ана шундай харидоргир ва қимматбаҳо маҳсулот ишлаб чиқариш учун “ТСТ Cluster” томонидан индигоферани қайта ишлаш ва бўёқ ишлаб чиқариш корхонаси ҳам ишга туширилди.

✳️Айни пайтда ўсимликнинг пишиб етилган дони йиғиштириб олинмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, гектаридан 30 центнергача ҳосил янчиб олиняпти. Бу келгуси йил индигофера уруғлиги кластернинг ўзида тайёрланади, деганидир. Яъни 2021 йилда 300 гектар ерга “ранглар қироли” жойлаштирилиб, 30 тонна табиий бўёқ олиниши мўлжалланмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
#Ўрта_Чирчиқ

Тиббиёт ходимларига эътироф

🎁Ўрта Чирчиқ туман Тиббиёт бирлашмасида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан эл саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган тиббиёт ходимларининг бир гуруҳини Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Лазиз Ҳожиназаров совға-саломлар билан тақдирлади.

🛍Ўз касбига садоқат билан хизмат қилиб, эътибор ва эҳтиром қозонган, туну-кун эл хизматига шай турган фидойи касб эгаларидан 60 нафари қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди.

👨‍⚕️👩‍⚕️– Улар орасида Гулчеҳра Эшимова, Матлуба Туронова, Абдукарим Улуғхўжаев, Гулнорахон Раҳматова каби узоқ йиллар ўз касбига садоқат билан хизмат қилган фидойи ва фахрий шифокорларимиз ҳам борки, бу инсонлар меҳнат фаолияти ёш ҳамкасбларимизга ибрат мактабидир, – дейди Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси раиси Озод Нишонбоев.

👏Тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ҳам ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|