Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
November 12, 2020
November 12, 2020
#Янги_Ўзбекистон
#янгича_дунёқараш

Мутасаддилар муҳим масаларни муҳокама қилишди

📌Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов, Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари Сайёра Файзиева ҳамда Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

❇️Унда барча жойда бўлгани каби вилоят бўйлаб ҳар бир ҳудуд ва маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларини самарали ташкил этилиши юзасидан сўз борди.

✳️Йиғилиш давомида тарғибот тадбирларини кенг жамоатчиликка аниқ ва самарали етказишда таниқли олим-у, шоирлар, спортчилар, иқтидорли ёшлар иштироки алоҳида аҳамиятга эга бўлаётгани, ўз билими ва малакаси билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган юртдошларимизнинг тажрибасини аҳоли орасида кўпроқ тарғиб этиш лозимлиги айтиб ўтилди.

🌐Шунингдек, интернет тармоғи билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, тадбир ташкил этиладиган бинолардаги шарт-шароитларни талаб даражада бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
November 12, 2020