Toshkent viloyati hokimligi
14.9K subscribers
40.4K photos
5.51K videos
48 files
21.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш
#Қибрай

📌Инсон яралибдики, синовлар билан тўқнашади. Дилноза Муродова ҳам ҳаёт синовларида тобланиб, янги мақсадлар сари интилаётган ёшлардан.

📎Оилавий боғча очиш ташаббуси туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиши 10 маротаба жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган Дилнозани ҳаётга қайтарди.

🔹"Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури доирасида 40 миллион сўм кредит олиб, "Бахтли болалик" номли оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор бугун икки нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган.

🎥Батафсил лавҳада кўринг.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#билдириш

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали шуни маълум қиладики, "O'ztransgaz" АЖ хабарномасига асосан Оҳангарон - Олмалиқ магистрал газ қувурининг 43 километрдаги ер ости юқори босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш (авария) ҳолати аниқланганлиги сабабли 2020 йил 10 ноябрь соат 20:00 дан 2020 йил 11 ноябрь соат 18:00 га қадар Ўрта Чирчиқ, Оҳангарон туманлари, Нурафшон шаҳридаги  жами 28190 та аҳоли хонадонлари ва 609 та улгуржи истеъмолчилари вақтинча табиий газ таъминотидан тўхтатилади.

‼️Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали етказилаётган ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#Пискент
#Тайинлов

💼Озодов Баҳодир Олимжонович Республика Маънавият ва маърифат маркази Пискент туман бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.

🔎Озодов Баҳодир Олимжонович 1987 йил 11 ноябрда Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

📍Озодов Баҳодир Олимжонович меҳнат фаолияти давомида турли раҳбарлик вазифаларида ишлаган, 2017 йилдан Пискент тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#Тайинлов

💼Шукуров Абдуллахон Хикматуллахон ўғли Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Пискент туман бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.

🔎Шукуров Абдуллахон Хикматуллахон ўғли 1992 йил 27 декабрда Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

📍Меҳнат фаолияти давомида Пискент тумани ҳокимлигида бош мутахассис, инвестициялар бўйича бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Пискент тумани ҳокими ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Матбуот_анжумани

🎤 Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда "Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🌐Эслатиб ўтамиз, онлайн тарзида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутасаддилари иштирок этмоқда.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш мумкин.
👉https://us05web.zoom.us/j/87122456288?pwd=SW9VWlErRkdERjZuVUhNSWEwV1R1Zz09

☎️ +99893 578 30 60

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент вилоятидаги бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят бўйича ғазначилик бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботлари сектори бошлиғи ўринбосари

— Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ тартибот органларига қарашли ташкилотларнинг юридик, молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи етакчи инспектори

—Қибрай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари-Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги сектори раҳбари

—Ўрта Чирчиқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Молиявий ресурсларни бошқариш, бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича мутахассиси

—Паркент тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 11 ноябрдан 25 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Ўрта_Чирчиқ
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Бугунги кунда Ўрта Чирчиқ туманида кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш қизғин паллага кирган.

💰Жумладан, "Агробанк"нинг туман филиали томонидан "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Туркистон янги олам” ширкатига манзилли дастур асосида 90 миллион сўм кредит маблағи ажратилди.

Ушбу маблағ доирасида туман ҳокими Олимжон Нурматов ташаббуси билан 1-Туркистон кўчасидаги 11- ва 13-уйлар, "Shoh prof build" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2 та уйнинг том қисми жорий таъмирланди ва фасад қисми таъмирланиб, 6 та замонавий темир эшиклар ўрнатилди. Ҳозирги кунда уйларнинг кириш йўлакларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from ZAMON.UZ | RASMIY KANAL
Нега битта ер майдони баъзан икки ёки уч кишига расмийлаштирилиб берилади? Кадастр агентлиги жавоб берди

👉🏻 Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#тиббиёт

🩺2018-2019 йилларда Тошкент вилоятидаги тиббиёт муссасаларини қуриш ва таъмирланиши учун умумий қиймати 365 миллард сўм миқдорида маблағ йўналтирилган.

Натижада аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланган, мавжуд муссасалар таъмирланиб, зарур тиббиёт ускуналари билан таъминланган.

🏥Хусусан, Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли оилавий тиббиёт маскани ҳам яқинда тўлиқ капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

🎥Юқоридаги лавҳада Чирчиқ шаҳрида тиббий хизмат сифатини яхшилаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳикоя қилинади.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Фаолияти тикланган боғчалар сони 4 тага кўпайди

🎈Қибрай тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4 та боғча фаолияти қайта тикланди.

🏣Хусусан, 2-, 7-, 12- ва 27- мактабгача таълим муассасаларида барча зарур чоралар кўрилиб, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда болажонларни қабул қилиш бошланди.

🌡Ушбу таълим масканларида туман СЭОМ томонидан дезинфекция ҳамда белгиланган нормалар асосида ишлар олиб борилган.

Ҳозирда, тумандаги 42 та мактабгача таълим ташкилотларидан 26 таси ўз фаолиятини бошлади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл

Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир

📚Янгийўл шаҳар халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тарғибот акцияси, шунингдек "Китоблар карвони" лойиҳаси ташкил этилди.

✒️Ўтказилган тадбирдан асосий мақсад "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" шиорини кенг оммага, хусусан ёшларга етказиш, уларнинг китобга бўлган қизиқишлари ва давлат рамзларига бўлган ҳурматини янада оширишдан иборат.

⚡️Тадбир ўз атрофида 500 дан зиёд ёшларни қамраб олди. "Китоблар карвони" лойиҳаси доирасида 3.300 та бадиий китоблар ўз эгаларига топширилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram