Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.3K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Нурафшон
#медиа_тур

“Nurafshon Smart City”да бинолар замонавий бўлади

⚡️Бош режага мувофиқ, лойиҳа концепцияси бўйича учта давлат ўз таклифларини берган.

👥Хусусан, Корея компанияси тақдим этган таклифда ўртача бино-иншоотлар 7 қават бўлиб, 20 минг аҳолига мўлжалланган.

📌Бундан ташқари, барча давлат ва жамоат ташкилотлари бинолари энг замонавий кўринишда бунёд этилади.

🔎Таъкидлаш жоизки, Туркия ва Хитой давлатлари инвесторлари томонидан қўшимча таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, янги биноларнинг архитектура кўриниши ўзгача шаклда бўлиши мумкин.

❗️Бунда барча техник, географик ва коммунал талаблар ҳисобга олинмоқда.

Медиа-тур: 3-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#медиа_тур

Бешта ташаббуснинг намунавий лойиҳалари Қуйи Чирчиқ мисолида

⚡️Медиа-тур иштирокчиларининг кейинги манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги “Беруний” МФЙдаги намунавий лойиҳалар билан танишиш билан давом этди.

🔎Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган бешта муҳим ташаббусга кўра, ёшларни муносиб равишда камолга етказиш, уларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ҳар бир ҳудудга турли мавзулардаги китоблар етказиб бериш, аёлларни иш билан банд қилиш каби саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Жумладан, тумандаги “Беруний” МФЙ мисолида мазкур ташаббуснинг намунавий лойиҳаларини кўриш мумкин.

💸Хусусан, бир неча йиллар қаровсиз ва таъмирталаб ётганБеруний маданият маркази бугун Маданият вазирлиги томонидан 6,5 миллиард сўм маблағ эвазига тўлиқ реконструкция қилинди.

📌Ҳозир бу ерда рақс, тасвирий санъат, вокал ва хор тўгараклари очилган бўлиб, уларга 200 дан ортиқ ўғил-қизлар жалб этилган.

Медиа-тур: 4-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#медиа_тур

Мактабларни таъмирлашга 4,5 миллиард сўм ажратилган

⚡️Бундан ташқари, “Dongdi" корейс маданият маркази ҳам фаолият юритади. Мазкур қулайликлардан ҳудуд аҳолиси мамнун.

🔎Мазкур бинога ёндош ҳудудда Ёшлар инновацион маркази, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёридаги “Меҳнат гузари” ташкил қилинган. Кутубхона, компьютер хизмати, ўқув маркази, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, тиббий хизмат кўрсатиш каби йўналишларда ёшлар шуғулланмоқда.

Маҳаллада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳомийлигида 4,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига 15-сонли мактабгача таълим муассасаси, 48-, 52-умумтаълим мактабларини мукаммал таъмирлаш, пардозлаш ишлари амалга оширилди.

Айниқса, мактабларнинг катта футбол майдонлари ўриндиқлари янгиланиб, болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур жиҳозлар келтирилган. Шу тариқа спорт тўгаракларига энг тажрибали ўқитувчилар жалб этилди.

Медиа-тур: 5-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#медиа_тур

Ёшларга бўлган эътибор ўз ўринларини топишига имконият яратмоқда

⚡️Ҳудуд ёшлари ва аёллари бандлигини таъминлаш мақсадида, тикувчилик-трикотаж мажмуаси ўз фаолиятини бошлаган. Шунингдек, сендвич панел типидаги оёқ кийим ишлаб чиқариш цехининг фойдаланишга топширилиши ҳам айни муддао бўлди.

Бундан ташқари, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, уларга қулайликлар яратиш учун 40 дан ортиқ хонадонлар таъмирлаб берилди.

🚰Тоза ичимлик сувидан фойдаланишлари учун янги қувурлар ётқизилди. Маҳалла маркази йўли бўйлаб ёритиш устунлари ўрнатилди.

🔖5 муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган ишларнинг барчаси ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, замонавий, илғор-инновацион технологиялардан фойдаланишлари ҳамда аёллар бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Медиа-тур: 6-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани

Келесда янги иншоотлар фойдаланишга топширилди

🎉 Тошкент тумани маркази Келес шаҳрида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

🏛 Хусусан, “Олтин балиқча” номли 12-сонли мактабгача таълим ташкилоти, “Универсал” спорт мажмуаси, Маданият саройи, марказий шифохона аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

🏢 Шунингдек, 5 та оилага вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан Келес йўли кўчасида бунёд этилган кўп қаватли хонадонларнинг калити топширилди.

🎗 Туман ҳокимлиги масъуллари ўтганлар хотирасини ҳам ёд этиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янги_иншоотлар #Тошкент_тумани

⛹️‍♂️ Тошкент тумани ёшлари учун замонавий спорт мажмуаси совға қилинди

🏫 Тошкент тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали учун 36х36 ўлчамдаги кўп функцияли спорт мажмуаси қурилиб фойдаланишга топширилди.

⚽️ Шунингдек, мажмуада 12х24 ўлчамдаги сунъий қопламали футбол майдони ҳам ташкил этилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 120 млн сўмни ташкил этади.

📌 Қурилиш ишлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#акция

🌳Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

♻️Туман ва шаҳарларимизда кўчат экиш акцияси бошланди. Ҳудудларимиз ободлигига сиз ҳам ҳисса қўшинг. Акцияда иштирок этинг!

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор_тасвир

⚡️ Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пойтахтга олиб ўтмоқчи бўлган шахслар Янгийўлда ушланди

Батафсил👉 https://bit.ly/3oKRjdH


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ #Тошкент #Нурафшон

👫Мамлакат келажагининг тараққиёти бугунги ёш авлоднинг таълим-тарбиясига боғлиқ. Бунда эса мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс.

Хўш, бугунги кунда вилоятдаги боғчаларнинг аҳволи қандай?

🔸Ана шу мақсадда ташкил этилган пресс-турда журналистлар Қуйи Чирчиқ, Тошкент туманлари ҳамда Нурафшон шаҳридаги янги боғчаларда бўлиб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

🎥Пресс-тур "UZREPORT TV" нигоҳидa

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#суд_ва_ёшлар

Пискент тумани судьяларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Машарипов, маъмурий ишлар бўйича судья А.Қудратов, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Пўлатов, етакчилар ва ёшлар иштирок этишди.

🔰"Суд ва ёшлар" деб номланган учрашувда жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлатнинг долзарб тамойилларидан бири эканлиги таъкидланди. Суд-ҳуқуқ тизимининг кеча ва бугуни тўғрисида ёшларга маълумотлар берилди.

🤝Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram