Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар

⚡️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши "Камалак" болалар ташкилотининг Раёсат йиғилиши ўтказилди.

🔎Ўтказилган йиғилишда йил сарҳисоби ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси тасдиқланди.

📌Йиғилиш давомида белгилаб олинган келгуси ишлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда муҳокама этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка
#агротуризим

🔹Бўка туманида 38 йилдан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келаётган Рустам Укибоевнинг асл каби агроном. Фермер хўжалигининг асосий йўналиши пахта ва буғдой экиш бўлса-да, у қорамолчилик, паррандачилик, қуёнчиликка ҳам қизиқади.

🐇- Қуёнчилик сердаромад соҳа, дейди фермер. - Жуда тез кўпаювчи бу жониворларнинг нафақат гўшти, терисидан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Яхши парвариш қилсангиз, битта қуён бир йилда 50-60 тага айланади.

🐠Келаси йил қуёнларини 500 тага етказишни мўлжаллаётган фермер балиқчиликка ҳам қўл урди. Ташкил этилган балиқчилик кўлида айни дамда 1000 ортиқ балиқ парваришланмоқда.

🎥Жараён "Zo’r TV" нигоҳида

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#Ўрта_Чирчиқ
#Нурафшон

👫Мактабгача таълим - ёш авлод тарбиясининг биринчи ва муҳим бўғини. Чунки болалар айни боғча ёшида билимни тез ва осон ўзлаштиради, бир умрга эслаб қолади.

🔍 Мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар билан ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкиллаштирилди. Жараёнда журналистлар Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишишди.

📌 Маълумот учун: айни пайтда Тошкент вилоятида 789 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.

🎥Пресс-турдан лавҳа👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чинор_ЙПХ

⚡️Кўп миқдордаги пиротехника воситаларини Тошкентга олиб кирмоқчи бўлган шахс ашёвий далиллар билан ушланди

Батафсил👉 https://bit.ly/38oWzho


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#ривожланиш #инвестиция #саноат

Янгийўл шаҳар ҳокими Мирзаев Фарҳод Камбарович Корея Республикасининг Ўзбекистондаги “Корейс транс йўл қурилиш” хорижий корхонаси вакиллари билан инвестицион лойиҳалар бўйича музокалар ўтказди.

📃Ушбу ҳамкорлар томонидан Янгийўл шаҳрида 10 гектар майдонда металл ва поливинилхлорид конструкцияли -40 градусдан +80 градусгача чидамли йўл четидаги тўсиқларни ишлаб чиқариш таклифи билдирилди.

💰Лойиҳанинг қиймати – 50 миллион АҚШ доллари.

👥
Янги иш ўринлари сони -300 киши.

Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми режаси – 50 миллиард сўм.

💵Бюджетга, шу жумладан, маҳаллий бюджетга тушумлар режаси 5 миллиард сўм.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Изоҳ

Меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилади, энди у қайси солиқларни тўлайди?

💬 Ижтимоий тармоқларда ушбу масалада айрим тушунмовчиликлар бўлаётгани сабабли, масалага бироз ойдинлик киритишга эҳтиёж туғилди.

⚠️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди, ижтимоий солиқни эса пенсия олиш учун иш стажига эҳтиёж сезсагина тўлайди.

🗓 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади.

Уларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

📘 Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

➡️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун камида БҲМнинг 50 фоизи ҳажмида (111 минг 500 сўм) белгиланган.

Агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

❗️Кўриниб турибдики, меҳнат мигрантларининг ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилиши уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Табрик
#Тиббиёт_ходимлари_куни

📆Тошкент вилояти ҳокимлигида шифокорларнинг касб байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

⚡️Тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш тўғрисида сўзлаб, бугунги долзарб паллада тиббиёт ходимларининг мардонавор хизматлари ва жасоратлари учун уларга миннатдорчилик билдирди. Жараёнда сектор раҳбарлари томонидан ҳам соҳа ходимларининг меҳнатлари эътироф этилди.

🤝Тадбирда тизимда самарали фаолият юритиб келаётган, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган бир гуруҳ фидойилар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида сана муносабати билан шифокорлар учун байрам тадбири ўтказилди
#8nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#От_спорти

Куз оёқлаяпти, қишки спорт турлари, инчунун, улоқ-кўпкари мусобақалари бошланмоқда.

Бугун Тошкент вилояти чавандозлари мавсум олдидан йиғилишиб, тулпорларининг кўпкари чопишга нечоғлик тайёр эканини синовдан ўтказиб олишди.

Машқми, ҳақиқий кўпкарими, чавандозга фарқи йўқ, орият баҳсида танаффус, ҳазил бўлмайди.

Бинобарин, бугунги машғулот кўпкарининг ўзидек қизиқ ва қизғин курашларга бой ўтди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram