Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Оққўрғон

Ҳалол меҳнат – муваффақият калити

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан “Ҳалол меҳнат қилиш ёшларнинг мустақил ҳаётда муваффақиятга эришишининг муҳим омили” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир иштирокчилари туман Ҳунармандлар уюшмаси фаолиятини ўрганишди.

📚Бугунги кунда туман Ҳунармандлар уюшмасининг 195 нафар аъзоси бўлиб, устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ 34 та йўналиш бўйича ёшларга касб-ҳунар сирлари ўргатиляпти. Бугунги кунгача 65 нафар шогирдлар тайёрланган бўлиб, уларнинг ҳаётда мустақил ўрнини топишида ҳам ёрдам берилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри

Хорижда ишлаш учун касбга ўқитиладиган марказ очилади

🔹Тошкент вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибияти мудири А.Сатторов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари, хусусан, вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи Э.Пўлатов, "Ягона буюртмачи хизмати" ИК директори О.Қурбонов ва вилоят архитектура-қурилиш назорат инспекцияси бошлиғи Н.Деҳқонов ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги масъуллари Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ангрен саноат ва хизмат кўрсатиш касб- ҳунар коллежида бўлишди.

❇️Мазкур коллежда хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича ўқув маркази ташкил этилиши мўлжалланган.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

Мактаб замонавий тарзда таъмирланди

🏫Паркент туманидаги 6-умумтаълим мактаби 2 миллиад 917 миллион 416 минг сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди. Унинг очилиш маросимида туман прокурори Дилшод Исмоилов, тумандаги мактаблар директорлари, қурувчилар иштирок этди.

📌Исмоил Собитов раҳбарлик қилиб келаётган “Муҳандис+лойиҳа” МЧЖ томонидан замонавий тарзда таъмирланган мактаб нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар қувончига ҳам сабаб бўлди.

🔰Таъмирдан сўнг янги қиёфага эга бўлган таълим даргоҳининг фан хоналари мебеллар ва зарур жиҳозлар билан таъминланди. Спорт зали ўқувчилар учун шай ҳолатга келтирилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Онлайн
#Бўка_тумани

📌 Айни пайтда Бўка туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман ҳокими Низомиддин Аббосов ва Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алишер Алибеков раҳбарлигида ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

❇️Тадбирда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарларига сув тежовчи ускуналарни ўрнатиш ва томчилатиб суғориш технологияларини татбиқ қилиш бўйича маълумотлар бериляпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бандлик

Ҳарбийлар оилаларига ғамхўрлик кўрсатилди

⚡️Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, фарзандларини боғчаларга жойлаштириш соҳасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Нурафшон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, халқ таълими бўлими ҳамда Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

❗️Шаҳар Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бандлигини таъминлаш мақсадида 10 дан зиёд ташкилот ва муассасалар жалб этилиб, улар томонидан 60 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди. Бўш иш ўринларида ишлаш истагини билдирганлар рўйхатга олинди.

📌Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари бўйича муаммоларга дуч келаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига яқиндан кўмак берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, оилавий шифокор институтини кенг татбиқ этиш, тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева, посвященное мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни среди населения.
Ожидается рассмотрение вопросов пересмотра задач и функций сельских врачебных пунктов и семейных поликлиник, широкого утверждения института семейных врачей, расширения охвата медицинской помощью и другие важные вопросы.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #salomatlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўрта_Чирчиқ

Прокурор ва ёшлар учрашувида ўрта чирчиқлик ёшлар муаммоларига ечим топилди

⚡️Ўрта Чирчиқ туманида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

📌Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, Республика ҳунарманд уюшмаси раиси-Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Улуғбек Абдуллаев ва Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов иштирок этди.

🔹Учрашувда туман ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларни билдирди. Ўрта Чирчиқлик ёш Шахзод Боймуродов туманда болалар мусиқа ва санъат мактаби йўқлиги, шунингдек, умумтаълим мактабларида мусиқа жиҳозлари етишмаслиги бўйича қилган таклифи ижобий ҳал этиладиган бўлди.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинидаги даволаш сифати ҳақида гап борар экан, бунинг учун шароит ва кадрлар етишмаслиги айтиб ўтилди. Ходимларни рағбатлантириш, малакаси ва лавозимини оширишга эътибор йўқ.
Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда 20 мингдан зиёд врачлик штати мавжуд, лекин 12 минг шифокор ишламоқда. Чунки бугунги кунда умумий амалиёт шифокори касби тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари учун жозибадор эмас.
Шу боис Президент шифокорларга муносиб шароитлар яратиш орқали уларни энг қуйи бўғин – қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.
Бунинг учун чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади. Бу дастурга мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади, улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.
Шифокорларга бўлган эҳтиёжларни маҳаллалар кесимида аниқлаб, тиббиёт олий ўқув юртларида квотани ошириш, ипотека асосида қурилаётган уй-жойларни аввало бирламчи бўғин шифокорлари учун ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, келгуси йилда 100 та қишлоқ врачлик пункти ва 24 та оилавий поликлиника ташкил этилиши белгиланди.

Продолжается видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.

При обсуждении качества лечения в первичном звене здравоохранения констатирован недостаток условий и кадров. Отсутствует система стимулирования работников, не уделяется должное внимание повышению их квалификации и карьерному росту.
В сельских врачебных пунктах и семейных поликлиниках имеется более 20 тысяч штатов врача, но укомплектованы лишь 12 тысяч единиц. Ибо профессия врача общей практики непривлекательна для выпускников медицинских вузов.
В связи с этим Президент подчеркнул необходимость привлечения выпускников к СВП и семейным поликлиникам путем создания достойных условий для них.
С этой целью будет внедрена программа «Сельский врач» для системы первичной медицинской помощи в отдаленных районах. В рамках этой программы медработникам первичного звена в отдаленных районах будет предоставлено единовременное пособие в размере 30 миллионов сумов, а также служебное жилье или компенсация за аренду жилья.
Дано указание увеличить квоту в медицинских вузах, определив потребность в врачах в разрезе махаллей, а при выделении ипотечного жилья отдавать приоритет специалистам первичного звена.
Исходя из потребностей населения, в следующем году планируется создание 100 сельских врачебных пунктов и 24 семейных поликлиник.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #shifokorlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter