Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Семинар

Кузги шудгорлаш бўйича маслаҳатлашиб олинди

⚡️Бекобод туманидаги "Авангард" ҳудудида кузги шудгорлаш юмушларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

✔️Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ш.Муродов, вилоят Агроинспекцияси бош инспектори, туман ҳокимининг ўринбосари, тегишли ташкилот, корхона ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этган тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 октябрдаги 03/-1-668-сонли йиғилиши баёни топшириқлари ижросини таъминлаш ва келгуси йил ҳосили учун кузги шудгорни оптимал муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш масалаларига бағишланди.

🚜 Бекобод туманида 12000 гектар майдонларни кузги шудгорлаш режалаштирилган бўлиб, бу юмушни тизимли ташкил этиш бўйича 41 та отрядлар шакллантирилганлиги, 45 та ҳайдов тракторлари жалб қилингани маълумот сифатида қайд этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Вилоятда маҳаллий аҳамиятдаги йўллар таъмирланмоқда

🛣Айни кунларда Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағлар эвазига Тошкент вилоятидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш лойиҳаси доирасида 4К 731 Қорасув-Дархон-Ёриқ-Туябўғиз йўлининг 16-километри таъмирланмоқда.

Ҳозирги кунда йўлларни "Sino Industrial Tashkent" масъулияти чекланган жамияти ва Tekar (Teknik Arastirma Limited Sirkati концорциуми) томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Корхоналар томонидан асфальт ётқизиш ишлари охирига етказилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Инвестиция

Тошкент вилоятида 2020 йилнинг ўтган ўн ойида 254 млн 400 минг долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилди

⚡️Вилоятда 2020 йил январь-октябрь ойларида 144 та корхона ҳисобига 254 млн 400 минг доллар миқдоридаги хорижий инвестиция жалб этилган. Шундан тўғридан тўғри ўзлаштирилган хорижий инвестициялар миқдори 217 млн 700 минг долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич 26 та давлат ҳиссасига тўғри келяпти.

💸Бугунги кунда вилоятга энг кўп хорижий инвестиция киритилиши Хитой давлати ҳиссасига тўғри келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган ўн ойи мобайнида ҳудудга хитойлик инвесторлар томонидан 81 млн доллар миқдоридаги тўғридан тўғри инвестициялар киритилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота
#тадбиркорлик

Эл эъзозлаган зангиоталик уста

📌Ёғоч ўймакорлиги ва қадимий мусиқа асбоблари устаси Ортиқбой Матмусаев ёшлигидан касбига қизиққанлиги боис, ҳунари орқали обрў топди. Элга танилди, бир умр касбини эъзозлади. Лекин кам бўлмади. Бугун маҳалла-куй ва туманда у кишини ҳамма танийди, ҳурмат қилади.

🔰Зангиота тумани, Қатартол қишлоғи “Каттақани” маҳалласида 1956 йили таваллуд топган Ортиқбой Матмусаев 40-умумтаълим мактабида ўқиб юрган пайтларида ёғоч ўймакорлигига қизиқди.

🔹Мактабнинг 8-синфида бошлаб ёғоч ўймакор уста Эрмат Мирзокировга шогирд тушди. Бўш вақтларида касб сирларини эринмасдан, қунт билан ўрганди.

🪑Мана шу касб билан шуғулланаётганига ҳам қарийб ярим асрга яқинлашиб қолибди. Бугун у киши катта уста. Ёғоч ўймакорлиги билан бирга, турли мусиқа асбоблари, эшик-ром, стол-стул ва бошқа ёғочдан ясаладиган буюмлар ҳам тайёрлайди.

👨‍👩‍👦‍👦Ортиқбой ака 2005 йилдан буён якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Уйида фарзандлари ва шогирдлари билан бирга хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишни йўлга қўйди.

⚡️Ортиқбой ака мусиқа асбобларини ясаш сирларини устозлари Рихсихон ҳожи, Тўхтамурод Зуфаров, усталар Саидолим ака ва Тоҳир акалардан ўрганган. Ҳозир у кишининг ўзи ҳам устоз, ўнлаб шогирдлари бор. Ясаган мусиқа асбобларидан дутор, тамбур, рубоб ва бошқалар турли кўрик-танловларда бир неча бор эътироф этилган.

❇️Албатта, устанинг машаққатли меҳанатини эл-улус билади. Бир неча йилдирки, нуфузли идораларда ҳам эътироф этиб келиняпти. Хусусан, “Ташабус-2009” вилоят босқичида, “Ташабус-2011” туман босқичида, “Ташабус-2012” вилоят босқичида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди.

⭐️Шу билан бирга, унинг фаолияти ҳақида бир неча бор кўрсатувлар тайёрланиб телевидениеда эфирга берилган. Уста тайёрлаган маҳсулотларига ҳатто хориж давлатларидан ҳам буюртмалар келиб турибди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент_тумани

Зулфия мукофотига истеъдодли номзодлар танланяпти

📌Мамлакатимизда Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносибларни саралаш бўйича ўзига хос ижодий мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

❇️Паркент туманидаги 1-умумтаълим мактабида ҳам шундай тадбир ташкил этилди. Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зулфия Махсудова, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Барно Мақсудова ва бошқалар иштирокчиларни самимий қутлаб, муваффақият тилади.

✳️Танловнинг туман босқичида 34 нафар қиз иштирок этиб, адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданият йўналишларида ўзларининг қобилият ва маҳоратларини намойиш этди. Ҳар бир йўналиш ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Барча йўналишлар бўйича ғолиблар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен

✳️Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрининг "Дукент" маҳалласида айиқ боласи юргани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

📌Маълум бўлишича, айиқ боласи маҳаллага туташ ҳудудда жойлашган Угом-Чотқол қўриқхонасидан аҳоли яшаш жойига тушган. Бунга баҳор фаслида тоғдаги мевали дарахтларни совуқ ургани, жониворларнинг етарлича егулик тополмаётгани сабаб бўлган.

🔹Айни дамда "Қизил китоб"га киритилган қўнғир айиқ қўриқхона ҳудудига қайтарилган.

🎥Батафсил лавҳада.👆

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

"Қангли" маҳалласида масжид очилди

Юқори Чирчиқ туманида халқимиз талабларидан келиб чиқиб, тўртта жоме масжиди фаолият кўрсатяпти. Бугун замонавий усулда бунёд этилган бешинчи масжид ҳам фойдаланишга топширилди.

❗️ "Миям Қангли" жоме масжиди “Жамбул” ҳудудидаги "Қангли" маҳалласида жойлашган. Саховатпеша халқимизнинг ташаббуси ва кўмагида масжид қурилиши ўтган йили бошланганди, у 450 кишига мўлжалланган.

🤝 Масжиднинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, масжид имом-хатиби Э.Анорматов, туман масъуллари ва МФЙ фаоллари қатнашишди, ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

🔹Мудофаа вазирлиги томонидан Қуйи Чирчиқ туманида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

📎Тадбирда Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамбли, Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри томонидан янграган жанговор, миллий куй ва қўшиқлар тадбирга йиғилганлар, айниқса ёшлар қалбида Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини оширди.

Шу куни Тошкент ҳарбий округи фахрий қоровул хизматининг саф юришлари, Чирчиқ олий танк қўмондонлик билим юрти курсантларининг жанговор машғулотларини ўзида мужассам этган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

🎥 Батафсил лавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram