Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Учрашув

Тадбиркорлар манфаати Бизнес омбудсман назоратида

💼 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Тошкент ва Зангиота туманлари тадбиркорлари билан учрашди.

🔹 Тошкент тумани ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Бизнес омбудсман тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг таклифлари борасида очиқ мулоқот қилди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган ер майдони, бино ва объектлар, банк кредити олиш, коммунал ва бошқа соҳалардаги жами 18 та мурожаатни ўрнатилган тартибда ижобий хал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.

📌 Тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммоларни ўрганиш жараёнида, асосий масалалардан бири, йирик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини куз-қиш мавсумида газ таъминотидан узилиши эканлиги маълум бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Ўзтўқимачиликсаноат

Фильмни суратга олиш “ТСТ Cluster”дан бошланди

🔹“Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси буюртмаси билан “Advantage Central Asia” хорижий компанияси томонидан ўзбек пахтачилиги ва тўқимачилик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм ва видеороликларни суратга олиш ишлари бошланди.

🎞Европада таниқли бўлган мазкур медиакомпания раҳбари Дмитрий Родиннинг айтишича, медиа ва видеоматериалларда кластер усулида маҳсулот етиштириш, уни чуқур қайта ишлаш, Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатидаги ютуқлари ва экспорт салоҳияти, шунингдек, меҳнаткаш ўзбек халқи ҳаёти, тадбиркор ва деҳқонлар фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

📌Суратга олиш ишлари Тошкент вилоятидаги “ТСТ Cluster” кластерида бошланди. Фильм ижодкорлари суратга олишни Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида давом эттиришади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

🛣Айни кунларда Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағлар эвазига Тошкент вилоятидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш лойиҳаси доирасида 4К 731 Қорасув-Дархон-Ёриқ-Туябўғиз йўлининг 16 километри таъмирланмоқда.

Ҳозирги кунда йўналишни "Sino Industrial Tashkent" масъулияти чекланган жамияти ва TEKAR (Teknik Arastirma Ticaret Limeted Sirkati консорциуми) томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Корхоналар томонидан йўлга асфальт ётқизиш ишлари охирига етказилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.Касимов Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари тадбиркорлари билан учрашди.

📌Юқори Чирчиқ туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбир қизғин мунозараларга бой бўлиб, тадбиркорларнинг муаммолари ҳамда таклифлари ўрганилди. Жумладан, йирик корхоналарнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш мақсадида кредит олиш, кредит муддатини узайтириш, хом ашё каби муаммолар ечими ўрганилди.

🔰"Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи" тажрибаси бўйича ўтказилган учрашувда 12 та талаб ва таклифлар ўрганилиб, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#билдириш

⚡️Пискент туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

⚠️“Тошкент сув таъминоти”
МЧЖ Пискент туман бўлими 2020 йил 2 ноябрдаги 1154-сонли хабарнома хатига биноан қуйидагиларни маълум қилади:

🛠2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик мақсадида 2020 йил 3 ноябрдан 15 ноябрь кунига қадар туманнинг "Бирлик", "Охунбобоев", "Ўртабоғ", "Тошкент денгизи" сув иншоотларида таъмирлаш ва аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилади.

🚱Шу муносабат билан "Бирлик", "Мўминобод", "Бекобод", "Лолаариқ" маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти қисман тўхтатилади.

☎️Қўшимча маълумот ва мурожаат учун “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Пискент тумани бўлими диспетчерлик хизмати телефон рақами:
+998 70 545 13 93

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ширкатлар нега қулоғигача қарзга ботди?

👉 https://xs.uz/uzkr/43259

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Қибрай
#Танлов

Зулфия мукофоти учун қизлар беллашишди

♻️Қибрай туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш босқичи ташкил этилди.

❇️Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Салихова раҳбарлигида бўлиб ўтган тадбирда тумандаги 14-30 ёшгача бўлган 80 нафар қиз таълим, адабиёт, маданият, спорт, санъат ва фан йўналишлари бўйича саралаш босқичида иштирок этди.

📌Танлов комиссияси аъзолари томонидан 19 нафар қизга вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар берилди.

🔰Маълумот ўрнида, 2019 йили Қибрай туманидан М.Болтаева Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таълим йўналиши соҳибаси бўлган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from ZAMON.UZ | LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўкалик фуқаро коронавирусга даво топганини айтмоқда

У 7 та кўрсатувни кўриб коронавирусга қарши вакцина формуласини ишлаб чиққан. Аммо омма олдида бу «сир»ни ошкор қилишни хоҳламайди. Бизга қайта-қайта юборган мурожаатларига кўра, у ушбу формула сирини фақатгина бир инсонга айтиши мумкин...

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Оҳангарон
#Эълон
#таълим

Оҳангарон – Қоракўл мактабига ўқувчиларни саралаш бошланади

🏫 Президентимиз эътироф этган Бухоро вилоятидаги Қоракўл халқаро математика мактабининг бугунги кунда Сирдарё ва Навоий вилоятларида филиаллари фаолият олиб бормоқда.

🔰Мазкур мактабнинг навбатдаги филиалини Оҳангарон шаҳрида ҳам ташкил этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 12:00 да Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабида ташкил этиладиган “Оҳангарон – Қоракўл” мактаб интернатига ўқувчиларни қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари ушбу ишларнинг мантиқий давоми бўлади.

⚡️Унда умумтаълим мактабларининг 7, 8, 9-синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, номзодлардан ўқиётганлик тўғрисида маълумотнома ҳамда туғилганлик ҳақида гувоҳнома талаб этилади.

📝Саралаш имтиҳони Бухоро вилоятининг "Қоракўл" мактаби ўқитувчилари томонидан математика фанидан ёзма иш, инглиз тили фанидан тест шаклида ўтказилади

📱Қўшимча маълумотлар учун:

(94) 217-24-72;
(93)167-42-40;
(93) 603-01-23.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз_тумани

Зулфия мукофотига номзодлар сараланмоқда

🔰Чиноз туманидаги 14-сонли мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни танлаш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Маросимда қизлар 8 та йўналиш бўйича ўз иқтидорларини намоён этишди.

📚Шундай қилиб, юзга яқин иштирокчилар орасидан энг саралари танлаб олинди. Уларга туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ва китоблар совға қилинди.

📌Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нигора Муҳамадиева иштирок этиб, ғолибларга совғаларни топширди.

🔹Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram