Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Спорт #Қибрай #Тайинлов

Қибрай туман кураш бўлимига раис тайинланди

💼Қибрай туманида спорт мураббийлари, фахрийлари ва спортчилар иштирокида Ўзбекистон кураш федерациясининг туман бўлимига раис тайинланди.

🤝Ўзбекистон кураш федерацияси Қибрай туман бўлими раислигига туман прокурори С.Салиховнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.

🤼Келгусида туман прокурори бошчилигида кураш билан шуғулланувчи ёшларга зарур шароитлар яратилиши, спортнинг ушбу тури оммалашиши ва вилоят, республика терма жамоаларига спортчиларни тарбиялашда барча имкониятлар ишга солиниши таъкидланди.

📌Ҳозирги кунда туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 122 нафар ҳамда умумтаълим мактабларидаги спорт тўгаракларида 200 нафардан кўпроқ ёшлар кураш билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_туман

“Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови

🎗Янгийўл туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Ташматова ҳамда халқ таълими бўлими шўъба мудири Ш.Хидиров иштирокида куз фаслининг ўзига хослигини акс эттириш мақсадида бобо деҳқонларнинг меҳнати эвазига етиштирилган ноз-неъматлардан қизлар ўртасида “Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови ташкил этилди.

🥗🍱 Умум таълим мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этган тадбирда “Ораста қизлар” тўгарагининг фаол ўқувчилари “Энг яхши безатилган дастурхон”, “Қовоқдан тайёрланган энг тотли таом”, “Маҳоратли ошпаз” йўналишларида баҳслашишди.

🎁 Тадбир якунида танловда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ўқувчилар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Баркамол авлод тарбиясига эътибор

⚡️Юқори Чирчиқ туманидаги 10-умумтаълим мактабида “Ёшлар тарбияси – порлоқ келажак меваси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

🔎Туман ИИБ ходимлари Р.Рахимов, О.Астенов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назировалар ўқувчиларга бўш вақтларидан самарали фойдаланиш юзасидан тавсиялар беришди.

📍Тадбирдан кўзланган мақсад вояга етмаган ёшларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этишларининг олдини олиш, юртимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги ислоҳотларда уларнинг фаоллигини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган эътиқодли баркамол авлодни вояга етказишда давлат сиёсати даражасида эътибор қаратишдан иборат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#топшириқлар_ижроси #Ўрта_Чирчиқ

Бўш бинолар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилади

📌Президент раҳбарлигида ўтказилган "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар" дастури доирасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманидаги мавжуд бўш ва самарасиз турган ер ҳамда бино-иншоотларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

🏚 Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масалага алоқадор корхона ҳамда ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида туманда 61 та бўш турган бинолар аниқланди. Аниқланланган объектларнинг 33 таси давлат объектларини ташкил этди.

🏭Ушбу объектлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилади. Натижада қўшимча иш ўринлари яратилиб, ишлаб чиқариш ҳажми ошишига сабаб бўлади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

Бугун ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳрида фуқаро Саодат Азизовани доимий яшаб турган уйидан асоссиз чиқариб юборилаётгани ҳақида ахборот тарқалди.

Ҳолат зудлик билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Янгийўл шаҳри ҳокимининг хотин-қизлар маслалари бўйича маслаҳатчиси Нодира Раҳматуллаева тегишли мутасаддилар билан бирга масалани жойига чиқиб ўрганди.

Ҳақиқатан ҳам фуқаро Саодат Азизова Янгийўл шаҳри “Рамадон” МФЙ, Лаззат кўчаси, 6-уй, 4-хонадонда 2018 йил 27 апрелдан буён яшаб келади.

Мазкур уй унга Янгийўл шаҳри ҳокимининг 2018 йил 27 апрелдаги “Турар-жойга муҳтож фуқаро Саодат Азимовага Янгийўл шаҳри “Рамадон” маҳалласи, Лаззат кўчаси 6-уй, 4-хонадонни вақтинча бириктириш тўғрисида”ги фармойишига асосан ажратилган.

Айни вақтда фуқаро Саодат Азизовага ўзи яшаб турган ушбу уйга доимий эгалик ҳуқуқи беришни сўраб мурожаат қилган. Ҳозир расмийлаштириш жараёни якунланмоқда.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, жорий йил 29 октябрь куни фуқаро Саодат Азизова қўшни аёл билан айтишиб қолади. Профилактика инспектори дарҳол уларни муросага чақириб, профилактик мазмунда суҳбат олиб боради.

Саодат Азизова эса инспекторнинг бу ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб вазият юзасидан оммавий ахборот воситаларидан чиқиш қилган. Таъкидлаймизки, уни ўз уйидан ҳеч ким чиқариб юбормаган, шахсий буюмларига ҳам мутлақо тегилмаган. Бундай мазмундаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари устиворлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма берган. Айни пайтда Саодат Азизова ўз уйида ва соғ-саломат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота

🔸Карантин чекловлари давом этаётган бир пайтда «COVID-19» вирусининг янада кенг тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🔹Ушбу хайрли ишларга волонтёр гуруҳлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Турли ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига, кам таъминланган оилалар, кексалар, карантин туфайли кунлик даромад манбаини йўқотган инсонларга ёрдам бериш учун 10,6 минг нафардан ортиқ волонтёр ёшлар жалб этилди.

📌Зангиота тумани ҳокимлигида ана шундай ёшлар, тиббиёт ходимлари, эҳтиёжанд аҳолига беғараз ёрдам кўрсатган тадбиркорларга "Меҳр-саховат" кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

🎥Жараёндан лавҳа.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ #Оҳангарон #Пискент #Бўка

📌Бизнес-омбудсман Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент ва Бўка туманларида тадбиркорлар билан учрашди.

🔹Учрашувларда тадбиркорларнинг фаолиятидаги муаммолари ўрганилди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

🔸Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувларда тадбиркорлар асосан ер майдонлари ажратилиши, ноқонуний текширувлар ўтказилиши, маҳаллий давлат органларининг ноқонунийлик билан боғлиқ қарорларига дуч келаётганликларини билдиришди.

Учрашувларда 1000 га яқин тадбиркор иштирок этиб, 500 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилди.

🎥 Лавҳада шу ҳақда

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Ўрта Чирчиқда етиштирилаётган экспортбоп инкубацион тухумларга хориж бозорида талаб катта

🔎Тошкент вилоятида паррандачилик хўжаликлари кенг ривожланмоқда.

🐓Ўрта Чирчиқ туманида фаолият юритаётган “NAVOBOD NASLLI PARRANDA” паррандачилик хўжалиги ҳам соҳада йирик лойиҳаларни амалга ошириб, аҳоли эҳтиёжи учун зарур маҳсулотларини етказиб бермоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ҳуқуқий_кўмак
#Қибрай

Қибрай туманида "Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш" ойлиги ўтказилмоқда

🔰Қибрай туманида жорий йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар ўтказилиши белгиланган ушбу ойлик доирасида, Қибрай тумани ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича турли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари аввал жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаб келган фуқароларнинг уйларига бориб, уларнинг яшаш шароити ва муаммолари юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказишмоқда.

🖇Шунингдек, жиноят содир этиб ҳозирда қидирувда бўлган шахсларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5542-сонли қарорига асосан жиноят содир этиб қидирувда бўлган шахслар ўз хоҳишлари билан қайтиб, айбини тан олган ҳолатда уларга тайинланадиган жазо чоралари енгилаштирилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram