Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Зангиота_тумани

Тадбиркор маҳалла идораси қурмоқда

❗️Ҳар бир шаҳар ё туманнинг ободлиги маҳалладан бошланади. Маҳалланинг обод бўлиши эса фуқаролар йиғини идорасидаги фаоллар, комиссиялар, профилактика инспекторига бевосита боғлиқ.

📌Зангиота туманидаги “Улуғбек” маҳалласи раиси ва 4-сектор раҳбарининг қўллаб-қувватлаши туфайли тадбиркор Раим Аҳмедов ҳомийлигида янги маҳалла идораси бунёд этиляпти. Маҳалла раиси, котиби, маслаҳатчилар, профилактика инспектори, нуронийлар учун хоналар, кутубхона, мажлислар зали, болалар майдончаси, ошхона барпо этилмоқда. Айни пайтда ўриндиқлар, тунги ёритгич мосламаларини ўрнатиш ишлари олиб бориляпти.

Шунингдек, маҳаллада “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатларини шакллантириш ишлари 75 фоизга бажарилган. “Темир дафтар” рўйхатида бўлган 60 нафар фуқаролар эса иш билан таъминланиб, рўйхатдан чиқарилди. Маҳалла аҳолиси асосан дехқончилик билан шуғулланади. Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида марказ ташкил этилган.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз #спорт

📌Юртимизда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси — "кураш" миллий спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

✳️Чиноз туманида ҳам бу спорт тури ривожига етарлича шароит яратилмоқда. Жумладан, турли тўгараклар фаолияти ўғил-қизларнинг саломатлиги мустаҳкамланиши ҳамда ютуқлари ортишига замин яратмоқда.

♻️Туман прокурори, жамоатчилик асосида Кураш федерациясининг раиси этиб тайинланган Улуғбек Ғаниев ҳудуддаги спорт муассасаларида бўлиб, ёшлар билан мулоқот қилди. Жараёнда муассасалардаги шарт-шароитлар ҳам ўрганилди.

🎥Жараёндан видеолавҳа

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз_туман

Педагоглар Қоракўл мактаби тажрибасини ўрганишади

⚡️Чиноз тумани ҳокими Акмалхон Мадиев ташаббуси билан мактаб таълимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, битирувчиларни OTMларига тўлиқ қамраб олиш, ўқишга киролмаган ёшлар бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур йўналишда ҳар бир мактаб директори томонидан “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тақдимот ўтказиляпти.

📌Ҳозиргача 2, 37, 40- умумтаълим мактаблари директорлари таълимни ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказишди. Бундай тадбирларда мактаб жамоалари иштирок этиб, битирувчилар бандлигини таъминлаш, мактаблар рейтингини кўтариш, фан ўқитувчисининг масъулиятини ошириш, ота-оналар билан ишлаш тўғрисида суҳбатлар олиб борилди.

🤝Савол-жавоб ва мунозаларга бой булган тақдимотлар ўқитувчилар учун ҳам янги ташаббусларга йўл очди. Хусусан, Бухоро вилоятидаги Қоракўл халқаро математика мактабига тажриба ўрганиш учун сафар уюштириш таклифи қўллаб-қувватланди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент

Пискентда заъфарон қийғос гуллади

🌱Пискент тумани "Култепа" МФЙда афғонистонлик инвесторлар томонидан доривор гиёҳ – заъфарон (шафран) етиштириш йўлга қўйилган. Айни вақтда 4 гектар майдонда заъфарон қийғос гулга кирди.

💰"Турон бизнес лимитед" МЧЖ раҳбари Ходи Абдул Ходининг сўзларига кўра, бу йил Туркия ва Эронга заъфароннинг ҳар килограммини 8 минг АҚШ долларидан экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган. Келгусида ўсимлик етиштириш ҳажми салмоқли даражада ортгач, Покистон, Арманистон, Германия ва Саудия Арабистони давлатларига ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 1 млн 400 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан- тўғри инвестиция жалб этилган бўлиб, истиқболда 14,95 гектар майдоннинг барчасига шафран экилади. Айни вақтда 40 нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

Ёшлар ва аёллар муаммолари тўлиқ ўрганиляпти

⚡️ "Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари”ни жорий этиш орқали бир қатор ижтимоий масалаларни манзилли ташкил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

📍Паркент туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари уйма-уй юриб “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантирмоқда. Ишсиз ёшлар ҳамда эътибор ва кўмакка муҳтож аёлларнинг турмуш шароити, қолаверса, уларнинг ҳаётига оид масалаларни чуқур ўрганишяпти.

🔖“Қайилма” ва “Гулбоғ” МФЙ ларда айни кунларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар тўғрисида хонадонлар кесимида анкеталар тўлдирилмоқда.

Бундай амалий ишларнинг негизида ишсиз ёшлар ва аёлларнинг истак-хоҳишларидан келиб чиқиб, уларнинг бандлигини таъминлаш асосий мақсад эканлиги равшан.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Спорт #Қибрай #Тайинлов

Қибрай туман кураш бўлимига раис тайинланди

💼Қибрай туманида спорт мураббийлари, фахрийлари ва спортчилар иштирокида Ўзбекистон кураш федерациясининг туман бўлимига раис тайинланди.

🤝Ўзбекистон кураш федерацияси Қибрай туман бўлими раислигига туман прокурори С.Салиховнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.

🤼Келгусида туман прокурори бошчилигида кураш билан шуғулланувчи ёшларга зарур шароитлар яратилиши, спортнинг ушбу тури оммалашиши ва вилоят, республика терма жамоаларига спортчиларни тарбиялашда барча имкониятлар ишга солиниши таъкидланди.

📌Ҳозирги кунда туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 122 нафар ҳамда умумтаълим мактабларидаги спорт тўгаракларида 200 нафардан кўпроқ ёшлар кураш билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_туман

“Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови

🎗Янгийўл туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Ташматова ҳамда халқ таълими бўлими шўъба мудири Ш.Хидиров иштирокида куз фаслининг ўзига хослигини акс эттириш мақсадида бобо деҳқонларнинг меҳнати эвазига етиштирилган ноз-неъматлардан қизлар ўртасида “Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови ташкил этилди.

🥗🍱 Умум таълим мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этган тадбирда “Ораста қизлар” тўгарагининг фаол ўқувчилари “Энг яхши безатилган дастурхон”, “Қовоқдан тайёрланган энг тотли таом”, “Маҳоратли ошпаз” йўналишларида баҳслашишди.

🎁 Тадбир якунида танловда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ўқувчилар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram