Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#чорва

Фермер наслли молларни кўпайтирмоқда

📍“Қуйи Чирчиқ сут булоғи” фермер хўжалиги 2008 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

🔖Фермер хўжалигида жами минг бошдан зиёд чорва моллари мавжуд бўлиб, уларнинг озуқаси учун 594 гектар ер майдони ажратилган.

🗓Президентимизнинг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори наслли чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари учун катта имконият яратди. Фермер хўжалиги ҳам 2 минг бош ҳисори зотли қўй олиб келди.

📌Ферма замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, келажакда гўштни қайта ишлаш цехи барпо қилиш режалаштирилган.

✍️Медиа-тур: 5-қисм

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#назорат #куз_қиш_мавсуми

Ишчи гуруҳ куз-қиш мавсумига тайёргарликни ўрганди

🍁Тошкент вилояти ҳокимлиги котибият мудири Ш.Бегиев бошчилигидаги вилоят Ишчи гуруҳи Нурафшон шаҳрида бўлиб, коммунал ва ижтимоий соҳа ташкилотларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ишларини кўздан кечирди.

📌Хусусан, “Обод турмуш”, “Марифат”, “Учқун”, “Юксалиш” МФЙлар ҳудуддидаги кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, ободонлаштириш ҳолати, болаллар майдончалари, айниқса, мавжуд 13 та мактаб, 9 та мактабгача таълим ташкилоти, иситиш тизимлари, қозонхона, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларининг ҳолати, электр энергия ҳамда табиий газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича тегишли амалий ёрдам ва тавсиялар берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#медиа_тур

📽Журналист ва блогерлар иштирокида, Қуйи Чирчиқ туманида ташкил этилган медиа-тур жараёнидан айрим лавҳалар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тезкор #Тошкент_тумани

Келес йўли кўчаси вақтинчалик ёпилади

⚠️Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, туман ҳокимининг қарорига асосан 26 октябрь 24:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугагунига қадар, (4Р-4 «Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автойўли 820 км» автомобиль йўлининг 0-2 километрлари) Келес кўприги (Тошкент халқа йўли)дан 9-сон умумий ўрта таълим мактаби олдигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади.

🚧Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади (суратда яшил рангда).

❗️Ҳурматли фуқаролар!
ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#ярмарка

📌Бўстонлиқ туманининг энг чекка тоғли ҳудудларидаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган нархларда кўчма бозорлар ташкил қилинмоқда.

🚚Навбатдаги карвонлар бугун туманнинг юқори минтақада жойлашган “Сижжак”, “Нанай”, “Боғистон”, “Болодала”, “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил қилинди.

🎥 Юқоридаги видеолавҳа шу ҳақда👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
МАТБУОТ ЭҲТИЁЖИ

"... Агар юз йилдан кейин икки соатгинага мана шу дунёга қайтиб келиш имкони берилса, мен ҳеч иккиланмай, ЦУМ ёнидаги газета киоскасига бориб, ўша замон газета-журналлари, ўша даврдаги ҳамкасбларимиз ижоди, улар кўтарган мавзулар билан танишган ва албатта... газеталарнинг тиражи билан қизиққан бўлар эдим."

🖌 Атоқли журналист Аҳмаджон Мелибоев билан суҳбатдан.

Газетани батафсил ўқиш учун мазкур линкни босинг:

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик #Пискент

Пискент туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

✍️Хусусан, Бош вазирнинг Пискент туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 303 та мурожаат келиб тушган. Мутасадди ташкилотлар орқали уларнинг 87 фоизи ечимини топди.

Хотин-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги бинода фаолият олиб бораётган "Lotus tekstil" МЧЖда 100 нафар аёл иш билан таъминланди. Яна 200 та иш ўрни мавжуд.

🔖Қисқа муддатли ўқув курсларида эса ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган 20 нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитилиб, уларга сертификатлар топширилди.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#медиа_тур

Агрокластер. Аниқ ҳисоб-китобларга ва мақсадга йўналтирилган замонавий қишлоқ хўжалиги тузилмаси. Уни яна бор имкониятлардан кенг фойдаланиш деб атаса ҳам бўлади.

🔹Қуйи Чирчиқ туманидаги "TST Cluster" да бундай сифатлар бор. Шунинг учун ҳам олдинга силжиш кузатилмоқда.

🔸Илгари қишлоқ хўжалигидан йилига 3 млрд. сўм солиқ тўланган бўлса, кластер фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг бу рақам 27-28 млрд. сўм миқдорига кўтарилди.

🔍Икки йил аввал ҳудуд фермер хўжаликларида 800 нафар ходим ишлаган бўлса, янги тизим орқали қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сони 10 баробарга ошиб, 8 600 нафарга етди.

🎥 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ташкил этилган медиа-турдан лавҳа

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Ишлаб чиқаришни тўхтатган шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди

“Ангрен шакар”
ва “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамиятлари шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда ЎзАга "Ангрен шакар" МЧЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Айни пайтгача, 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. Уларнинг маълум қилишича, “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган.

Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.

Каналга
уланиш:
➡️ @uzauz
Toshkent viloyati hokimligi
Ишлаб чиқаришни тўхтатган шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамиятлари шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда ЎзАга "Ангрен шакар"…
#Билдириш

Тез орада Оҳангарон туманида жойлашган "Ангрен шакар" МЧЖ билан боғлиқ ушбу вазиятга доир батафсил ахборот, томонларнинг фикрлари, асослар ва кўрилаётган ижтимоий ҳимоя чоралари хусусида баёнот берилади.

Беҳзод Кабулов,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

Ижтимоий соҳа объектлари қиш мавсумига тайёрми?

♨️Оҳангарон туманида ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш давом этмоқда. Хусусан, 14 МТТдан (жами 17 та) 11 таси табиий газга, 2 таси кўмир ёқилғисига мўлжалланган, 1 таси эса локал тизимда иситилади.

Туман мактабгача таълим бўлимига маҳаллий бюджетдан 36,7 млн. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда 2 та ДМТТга 59 тонна кўмир олиб келинди. Боғчалардаги барча қозонхоналар жорий таъмирланиб, замонавийсига алмаштирилди.

📌Туман халқ таълими бўлими тасарруфида жами 51 та умумтаълим мактаби ва 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази бўлиб, 14 та мактаб кўмир, 36 таси табиий газ ва 1 таси электр энергияси билан иситилади. Куз-қиш мавсуми учун жами 698 тонна кўмир олиб келиниб, мактабларга тарқатилди.

▶️Батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ

Тадбиркорнинг муаммоси жойида ўрганилди


⚡️Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларига ижобий ечим топиш долзарб масала ҳисобланади.

❇️ Олмалиқ шаҳридаги "Steel texnologies IP" профнастил ишлаб чиқариш корхонасида ҳам электр энергияси бўйича муаммоли масала юзага келган эди.

📌 Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ушбу корхонада бўлиб, тадбиркорнинг муаммосини яқиндан ўрганди ва ечими бўйича масъулларга муддатли топшириқлар берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сессия #Тошкент_туман

Депутатлар фармон лойиҳасини кўриб чиқишди

⚡️Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХIX сессияси бўлиб ўтди.

📌Унда туман ҳокими Одилхон Рустамов, Олий Мажлис Сенати аъзоси Малика Қодирхонова, туман Кенгаши депутатлари, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

📄Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔎Ушбу масала бўйича туман халқ таълими бўлими мудири Зокир Товбоев, мактабгача таълим бўлими мудири Лола Қорабоевалар сўзга чиқиб, фармон лойиҳаси юзасидан атрофлича ахборот беришди.

Муҳокамада билдирилган барча таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Аёллар ва ёшлар муаммолари ўрганиляпти

⚡️Тошкент вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Парпибоева Қибрай туманида "Аёллар дафтари” ва Ёшлар дафтари” рўйхатларини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган иш жараёнлари билан танишди.

Танишиш давомида мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш учун ташкил этилган штабдаги ҳужжатларнинг юритилиши ҳамда уларнинг электрон базасини яратиш бўйича бажарилаётган ишларни кўздан кечириб, қўшимча таклифлар берди.

📌Маълумот учун, туманда 30 ёшдан катта бўлган аёллар сони 60 минг 396 нафарни, 18 -30 ёшгача бўлган ёшлар 35 минг 912 нафарни ташкил этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram