Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Чиноз

Она тилим, жон тилим

⚡️Чиноз тумани мусиқа ва санъат мактабида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллигига бағишланган “Она тилим, жон тилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📌Тантанали маросимни туман ҳокими А.Мадиев кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни Ўзбек тили байрами куни билан табриклади. Шундан сўнг тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, қўшиқлар куйланди.

❗️Тадбир давомида тилни авайлаб-асраш ва унинг софлигини сақлаш ҳақида маърузалар тингланиб, маънавий озуқа олинди. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида ҳам кўтарингки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Senator Murtazo Rakhmatov|Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Украинадан мош йиғиштириб олинадиган энг замонавий мосламалар олиб келинди

Кейинги пайтда ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин етиштириш бўйича яхши тажриба тўпланди. Иккинчи экин сифатида эса дуккаклилар, асосан, мош жойлаштирилмоқда. Чунки унга ташқи бозорда талаб катта.

Бироқ дуккакли экинлар ҳосилини йиғиштириб олишда техника ва агрегатлар йўқлиги туфайли деҳқонлар қийинчиликка дуч келишаётгани эди. Бу борада уларга қулайлик яратиш мақсадида куни кеча “TCT Cluster” машина-трактор паркига юқори унумли дуккакли экинлар донини йиғиштириб оладиган агрегат ва ускуналар олиб келинди. Жумладан, АҚШдан “Pickett One Step” русумли 10 та мослама, Украинадан 12 та “ПП-3.4” жаткалари келтирилди.

Бугун мошни ўриш ва донини ажратиб олиш мосламалари синовдан муваффақиятли ўтказилди. Энди улар асосий майдонларга чиқарилади. Натижада ҳосилни йиғиштириб олишда қўл меҳнатига барҳам берилиб, иш унумдорлиги ошади.

Бизни кузатиб боринг: 👇👇👇
@senator_rahmatov
#Олмалиқ_шаҳри

Тил – миллат фахри

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, маданият ҳамда халқ таълим бўлимлари ҳамкорлигида “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университети Олмалиқ филиалида "Тил – миллат фахри" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, профессор, шоир Абдурашид Ҳасанов иштирок этиб, ўз чиқишлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

🎁Тадбирда фаол қатнашганлар шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Байрам_тадбири

Ўзбек тили байрами куни кўтаринки руҳда нишонланди

⚡️Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 21-октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.

🔎Вилоят ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этган тадбирда дунёдаги энг бой тиллардан бири бўлган ўзбек тилининг мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик ва буюк қадриятларимиз кўзгуси экани алоҳида таъкидланди.

🎊Вилоят ҳокими ўринбосари Сайфиддин Низомов барчани байрам билан табриклади. “Ўзбек тили байрами” бу йил юртимизда биринчи маротаба расман халқимизнинг асл миллий айёмларидан бири сифатида кенг нишонланмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тилга_эҳтиром #Халқ_таълими #Оҳангарон_тумани

⚡️Ўзбек тили байрами арафасида жойларда турли маданий тадбирлар, давра суҳбатлари ва анжуманлар ўтказилмоқда. Хусусан, таълим муассасаларида кўплаб адабий-бадиий ва маърифий тадбирлар ташкил қилинди.

‼️Қурама тоғлари этакларида жойлашган сўлим Кўчбулоқ қишлоғида жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабида ўтган тадбир ҳам кўтаринки руҳда, маърифий суҳбат йўсинида бўлиб ўтди.

🎤Мактаб педагоглар жамоаси, ўқувчилар она тилимиз жавоҳирлари бўлган адабий асарлар намуналар ўқишди, шунингдек, барчанинг дилида жўш уриб турган она тилимизга эҳтиром кайфияти, туйғуси реал ҳаётда янада самара келтириши зарурлиги юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

📽Видеолавҳа шу ҳақда👆

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент_тумани

Замонавий мактаб иш бошлайди

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Паркент туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌Хусусан, 2020 йилдаги Инвистиция дастури асосида Заркент қишлоғи, Т. Ризаев маҳалласида қад ростлаган 315 ўринли янги мактаб биноси ва спорт зали қурилиши якунланмоқда. Эндиликда лойиҳа қиймати 5 млд. 092 млн. сўмни ташкил қилган таълим даргоҳи атрофини ўраш, асфальт-бетон қопламаси ётқизиш ҳамда бинони жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

🏫Шунингдек, мактаб ёнида бунёд этилган мусиқа ва санъат мактабининг иккинчи қисмини қуриш ишлари ҳам тугалланди. Ҳозир бинони иссиқлик тармоғига улаш ва ҳужжатлаштириш ишлари амалга ошириляпти.

Ушбу замонавий ўқув даргоҳларини ноябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

“Cropio” тизими механизаторнинг қинғир ишини фош қилди

🔎Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT Agro Cluster”да жорий қилинган “Cropio” тизими экин майдонларида бажарилган ишлар, техникаларнинг иш унумдорлиги ва ҳаракатланишини доимий кузатиб бориш имконини бермоқда.

‼️Техникаларга GPS қурилмалари ўрнатилгани туфайли режасиз ишлаш ҳолатлари кузатилса, дастур автоматик огоҳлантиришлар юбориши кўзда тутилган. Кластер механизатори М. М. томонидан нотўғри ишга қўл урилгани аниқланди. Механизатор шахсий манфаати йўлида кластерга тегишли тракторда бегона 1,2 гектар ер участкасида агротехник юмушларни бажараётганини “Cropio” тизими фош этди.

🔴Ушбу ҳолат бўйича М. М. айбини тан олиб, ўз аризасига асосан, эгаллаб турган вазифасидан бўшатилди.

Кластер ахборот хизмати.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram