Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Чўпонлар яшайдиган Мўминобод қишлоғини биласизми?

🏔Оҳангаронлик донгдор чўпон, меҳнат қаҳрамони Мўмин Холтўраевнинг 12 фарзанди ҳам кейинчалик ота изидан борди. Бу фарзандлар тоғлар орасидаги сўлим масканга уй-жой қурдилар, ували-жували бўлдилар. Бугунги кунда Мўмин отанинг авлодлари яшайдиган ушбу мўъжаз қишлоққа "Мўминобод" дея ном берилган.

🏘Бу ерда журналистлар чўпонларнинг кундалик ҳаёти билан танишдилар, машҳур чўпонлар сулоласининг вакиллари билан суҳбатлашдилар. Шунингдек, бу ерда ташкил этилган "Чорвадорлар уйи"да бўлиб, Мўмин ота Холтўраев уй-музейидаги экспонатларни кўздан кечиришди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Бизни "Қурама" дейдилар ёхуд чўпон термаларини эшитганмисиз?

⚡️Чорвачилик, чўпонлик қадимий касб. Бу касб эгаларининг қизиқарли ҳаёт тарзи, ўзига хос кундалик турмуши баробарида, турли ўланлари, гўзал оғзаки ижод намуналари бор.

‼️Қурама ва Чотқол тоғлари орасида умргузаронлик қилиб келаётган оҳангаронликлар ўланга уста бўлади. Айниқча, чўпонлар ҳаётидан айтилган термалар машҳур. Бу жиҳат эса, ҳудудда агротуризм истиқболини белгилайди. Шу куни машҳур "Қурама" халқ ансамбли билан биргаликда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов журналистларга чўпонлар ҳаётидан термалар, ўланлар ижро этиб беришди.

📍— Ҳудудимиз нафақат чорвачиликка ихтисослашган, балки сайёҳликнинг ноанъанавий тури – экотуризмни ривожлантириш учун ҳам бу ерда кўплаб қулай имкониятлар мавжуд, — дейди фермер Ойбек Холтўраев. — Шу боис, туристлар учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида меҳмон уйларини ташкил этмоқдамиз.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов 1-сектор ҳудудида жойлашган "Зафаробод" маҳалласида янги қурилган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитини ўрганди.

Ушбу маҳаллада бунёд этилган 4 та янги кўп қаватли уйларда ҳозирги кунда 96 та хонадон жойлашган.

📌Туман ҳокими аҳоли яшаш шаротини яхшилаш ҳамда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича коммунал соҳа вакилларига вазифа ва топшириқлар берди.

♻️Шунигдек, М.Миркасимов туман прокурори С.Салихов ҳамроҳлигида ушбу маҳаллада янги барпо этилаётган 8-сонли туман ички ишлар бўлинмасида олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди.

🎈Келгусида "Зафаробод" ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи 56 минг 730 нафар аҳолига хизмат қиладиган мазкур бинонинг қурилиш ишларини якунлаш бўйича қурувчиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Экобозор #Тошкент_тумани

Барча маҳаллаларда экобозор ташкил этилади

⚡️Давлат раҳбари раислигида кеча бўлиб ўтган видеоселекторда аҳолининг арзон, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида, ҳудудларда экобозор ташкил этиш топшириғи берилганди.

❗️Айни пайтда вилоятимизинг барча ҳудудларида ана шундай кичик экобозорлар ташкил этиш бошлаб юборилган. Эътиборлиси, уста деҳқонларимиз етиштирган сархил маҳсулотлар маҳсулотни марказий бозорларгача элтиш харажатлари йўқлиги боис, бозор нархидан анча арзон сотилаяпти.

📍Бундай бозорлар Тошкент вилоятининг барча шаҳар-туманидаги маҳаллаларда ташкил этилади. Ташаббусдан кўзланган мақсад, "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўлса, ўз навбатида, олис қишлоқларда, маҳаллаларда яшовчи аҳоли учун қулайлик яратиш, барча маҳсулотларни энг яқин ҳудудга етказиб беришдир.

📸Суратда: Тошкент тумани "Раҳбаробод" ва "Дархон" МФЙда ташкил этилган экобозор.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#Паркент

⚡️Шу кунларда ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар, аҳоли турар жойларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

📌 Жумладан, Бўстонлиқ туманидаги 16 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, яъни тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи 7 466 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланди. Тумандаги 205 та кўп қаватли уйларга 5 та қозонхона 14 км. тармоқ орқали иссиқлик манбаи етказилмоқда.

🔹Паркент туманида ҳам 2-сектор раҳбари ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунгача 200 та оилага суюлтирилган газ баллони етказиб берилган бўлиб, яна 200 та газ баллони захираси шакллантирилган.

🎥 Жараён "Ўзбекистон24" лавҳасида.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#Инвестиция

Нидерландия компанияси Нурафшон шаҳрида бетон устунлар ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод қуради

⚡️Нурафшон шаҳрида Нидерландиядаги "Lumidea Engineering" қурилиш компанияси томонидан ишлаб чиқариш заводи барпо қилинади.

💰Таъкидланишича, лойиҳа қиймати 29 миллиард 600 миллион сўм бўлиб, завод 5 гектар ер майдонида бунёд этилади. 2021 йилнинг март ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган ишлаб чиқариш объектида 200 нафарга яқин ишчи ўрни яратилади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#медиа_тур

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган турли хабар ва воқеаларни кузатар эканмиз, уларнинг айримларида учраётган нотўғри ва текширилмаган маълумотлар халқимизнинг давлат ташкилотларига бўлган ишончини сўндиришга уринишдай туюлмоқда.

📌Хусусан, Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ва кислородга уланган беморлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хабарлар расман рад этилган бўлса-да, аммо касалхонанинг электр таъминоти бўйича аҳолида бироз нотўғри тасаввур қолган эди.

💡Ана шу масалага ойдинлик киритиш, қолаверса, Тошкент вилоятида электр таъминоти бўйича олиб борилаётган ишларни кузатиш мақсадида ташкил этилган медиа-тур Қибрай туманидан бошланди. У ерда журналистлар туман Электр корхонаси учун қурилаётган бино ва техникалар билан танишишди.

🎥 Лавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
#спорт

♻️"Соғ танда соғлом ақл" деб бежиз айтишмаган. Спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳар бир иштирокчини, айниқса болаларнинг жисмонан соғлом бўлишига замин яратади.

🔰Шу мақсадда Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаб ўқувчилари учун спорт мусобақалари ташкиллаштирилди. Ҳоким соврини учун ўтказилган мусобақаларда 13 та мактаб ёшлари иштирок этишди. Улар ўзаро спортнинг шахмат, стол тенниси, волейбол, баскетбол ҳамда мини футбол каби турлари бўйича куч синашди.

🎥 Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Sport vazirligi
Ангренда замонавий бокс зали фойдаланишга топширилди

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/4145

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

📌Оққўрғон туманидаги "Ёшлар маркази"да прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир дастлаб умумтаълим мактабларидаги иқтидорли ўқувчиларнинг ижодий ишлари - расмлар кўргазмаси билан бошланди.

🔹Очиқ мулоқотлар чоғида эса ёшлар ҳудуд прокурорига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, жараёнда айрим муаммолар ўртага ташланди.

Шунингдек, учрашувда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган имтиёзлар, кредит олиш тартиби ва шартлари хусусида сўз борди. Мулоқот якунида санъат кўргазмаси ғолиблари тақдирланди.

🎥 Батафсил лавҳада👆🏻

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

⚡️Таълим тизимига қаратилаётган эътибор туфайли бугун чекка ҳудудларда ҳам янги муассасалар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

👫 Бўстонлиқ тумани "Бўстон" маҳалласида янги мактабгача таълим муассасаси (МТТ) бунёд этилди. Давлат хусусий шерикчилик асосида фаолият бошлаган мазкур объект қаровсиз ва ташландиқ ҳолда ётган болалар боғчаси ўрнида қад ростлаган МТТ 350 нафар ўғил-қизни қабул қилиш қувватига эга. Лойиҳага 8 млрд. сўм инвестиция киритилди.

🖇 Маълумот ўрнида: Бўстонлиқ туманида 11 минг 900 нафар боғча ёшидаги ўғил-қизлар бўлиб, уларнинг 49 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган. Йил охиригача яна жами 20 та давлат, давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳамда оилавий боғчалар очилиши режалаштирилган.

📹 Рамзий очилиш маросимидан лавҳа

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram