Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Чиноз

2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат берилди

⚡️⚡️Бунда тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаслиги талаб этилади ҳамда санитария- гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилди.

📌Маълумот ўрнида, тўй ва бошқа маросимларни хонадон, ресторан ва кафеларда ўтказиш талаби ва тартибига қатъий риоя этишни назоратга олиш бўйича барча туманларда маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, ИИБ, давлат солиқ инспекцияси ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошчилигида ишчи гуруҳлар иш бошлайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Бекобод

Бекобод туман ҳокимлигида янги ўринбосар иш бошлади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳоким ўринбосари вакант лавозимига бўлган очиқ мустақил танловни сўнги босқичи, суҳбат жараёнини ўтказди.

👨🏻‍💻Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вакант лавозимига жами 13 нафар номзод ҳужжат топширган бўлиб, суҳбат жараёнига 4 нафар номзод малака талаблари асосида саралаб олинди ҳамда жорий йилнинг 16 октябрь куни вакант бўлган ҳоким ўринбосари лавозимига очиқ мустақил танлов ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтди.

🔍Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Аваз Жумабоев энг муносиб номзод деб топилиб, Бекобод туман ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги қарорига асосан ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

Маҳаллий бюджет бажарилиши назоратга олинди

⚡️Чиноз тумани ҳокимлигида Вазирлар Махкамасининг "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Тадбирда вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Турсунов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Мамажонов, ДСИ бошлиғи, МФЙ вакиллари ва молия бўлими ходимлари иштирок этишди.

📝Йиғилишда Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З. Турсунов сўзга чиқиб, Чиноз туманида Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирлари хусусида сўз юритди.

📍Шунингдек, тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат солиқ инспекцияси ва молия бўлими ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилиб, белгиланган йўналишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш учун жойларга бириктирилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#камбағалликни_қисқартириш

4-сектор “темир дафтар”даги оилаларга эътиборни кучайтирмоқда

‼️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида вилоятдаги 4-сектор раҳбарлари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

⚡️Айниқса, Олмалиқ шаҳар ва Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари томонидан аҳолини ўзини-ўзи банд қилиши мақсадида турли хил тарзда ёрдамлар берилаётганлиги яхши самара бермоқда.

Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш учун “темир дафтар”га киритилган оилаларга Оҳангарон туманидаги "Рустам Агро" масъулияти чекланган жамиятида наслли жўжалар, наслли моллар кўпайтирилиб, аҳолига арзон нархларда етказиб берилмоқда.

🔖Шунингдек, тадбиркорларга берилаётган солиқ имтиёзлари хусусий субьектларнинг ихтиёрида қўшимча маблағ юзага келиши ва келгуси фаолиятларини ривожлантиришга кўмак бўляпти.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

📽ЎзМТДП Тошкент вилояти ва Қуйи Чирчиқ туман кенгашлари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Оила – жамият таянчи, аёл – оила таянчи” деб номланган тадбирдан видеолавҳа

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

Давлат-хусусий шерикчилик асосида боғча очилди

🏫Бўстонлиқ туманидаги "Бўстон" МФЙда давлат-хусусий шерикчилик асосида "Qalamcha" болалар боғчасининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

🎊Тадбирда туман ҳокими Ж.Ахмедов иштирок этди.

👥Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғча “Бўстон” ва “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги болаларнинг қамровини 100 фоизга олиб чиқишга хизмат қилади. Боғча 350 нафар болани тарбиялаш қувватига эга, шунингдек, 42 та янги иш ўринлари яратилган.

🏦Мазкур МТТ туман ҳокимининг 2018 йил 24 сентябрдаги 2193-сонли қарори билан Артикбаева Дилобарга “ноль” баланс қийматда давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат МТТ ташкил этиш учун ажратиб берилган.

💰 Лойиҳага 5 млрд. 500 млн. сўм маблағ имтиёзли кредит асосида “Алоқабанк” томонидан ажратилган.

📊Йил якунига қадар қўшимча яна 3 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат-хусусий шерикчилик ва 14 та оилавий МТТ ташкил қилинади ва болаларнинг боқчаларга қамрови 46,9 фоиздан 67 фоизга етади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Тиббиёт муассасаси бутунлай замонавий қиёфада бўлади

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов туман прокурори С.Салихов билан бирга 2-сектор ҳудуди "ТашИСТИ" маҳалласида жойлашган, ҳозирда тўлиқ таъмирланаётган "Жамбул" қишлоқ врачлик пунктида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

🏥Туман ҳокими ва сектор раҳбари ташаббуси билан "Чорва Барака Бизнес" МЧЖ раҳбари Д.Адилов томонидан ҳомийлик асосида таъмирланаётган ушбу тиббиёт муссасаси ҳудудда истиқомат қиладиган 12 500 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

📌Туман ҳокими қишлоқ врачлик пунктини замонавий, зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш ва қўшимча жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳамда молия бўлими мудирига топшириқ берди.

📍Маълумот учун: ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун 600 млн. сўмга яқин маблағ йўналтирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram