Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Қибрай
#сессия

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг XIV сессияси бўлиб ўтди


🖋Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг XIV сессияси бўлиб ўтди.

🖇Сессияда туман Кенгаши депутатлари, Тошкент вилояти Кенгаши депутати, сектор раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддилари иштирок этди.

🔎Кун тартибида қўйилган биринчи масала юзасидан туман ҳокими М.Миркасимовнинг туман ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

⚖️Шунингдек Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани суди раиси томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда туман молия бўлими мудирининг маҳаллий бюджетнинг жорий йил III чораги ижросини тасдиқлаш ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари сарфланиши бўйича ҳисоботлари эшитилди.

️Батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
«Ўзбекгидроэнерго» 125 млн еврога қурилаётган Қуйи Чотқол ГЭС ҳақида маълумот берди

Бўстонлиқ туманининг Тяншань тоғ тизмаларидан оқиб ўтувчи Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол гидро электр станциясини қуриш ишлари 2024 йилда якунланиб, эксплуатацияга топшириш белгиланган.

🔎Маълум қилинишича, ушбу йирик лойиҳанинг умумий қиймати 125 млн 487минг еврони ташкил этади.

📍Айни пайтда янги гидроиншоотда 80 ва 100 тоннали иккита кўприк бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, қурувчилар томонидан ГЭСнинг асосий 438 метрли сув туннели битказилиб, ҳозирда бетонлаш ишлари бажарилмоқда.

👉 Батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз

Чиноз туманида истиқомат қилувчи Эштоевлар оиласи дурадгорлик билан шуғулланади. Улар ясаётган сифатли уй-рўзғор буюмлари, эшик-ромларнинг харидорлари мўл.

📌Энг қизиғи, мазкур маҳсулотлар хонадонда вояга етаётган қизлар томонидан ясалади. Хонадон эгасининг бир муддат қаттиқ бетобланиб қолиши ортидан ота касбини эгалаган қизлар бугун ишончни оқлашмоқда.

🎥 Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сессия
#Юқори_Чирчиқ

⚡️Халк депутатлари Юқори Чирчиқ тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XIV сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессия кун тартибидаги биринчи масала, хусусан, туманда фаолият юритаётган саноат корхоналарининг иқтисодий жиҳатдан ривожланиши, рақобатдошлилиги ва диверсификация кўрсаткичлари, ишбилармонлик муҳити, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришнинг сифат кўрсаткичлари, меҳнат бозорининг самарадорлиги, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш юзасидан Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи Улуғбек Полатовнинг ахбороти тингланди.

📍Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича, яъни рейтинг кўрсаткичлар юзасидан вилоятдаги туманлар кесимида Юқори Чирчиқ туманиўрта” (сариқ) ҳудуд эканлиги, йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида “яшил” ҳудудга ўтказиш чора- тадбирлари ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#экспорт

Тадбиркор хорижга дарахт баргларини сотмоқда

🌱 Янгийўллик тадбиркор Тоҳир Норматов хорижга тут, шафтоли, олма ва олхўри каби мевали дарахтларнинг баргларини сотишни йўлга қўйди. Ушбу маҳсулотларнинг бозори чаққон. Бунда албатта, ишбилармонлик асосий ўрин касб этади.

📜 Тадбиркор ҳозирнинг ўзида келгуси йил учун чет давлатлар билан 1 миллион долларлик шартнома имзолаган.

💰Жорий йилнинг ўзида биргина баргларни экспорт қилишдан 100 минг доллар даромадга эга бўлди.

🎞 Экспортга маҳсулот жўнатиш жараёнларидан тайёрланган лавҳада батафсил танишинг👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сессия
#Чирчиқ

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XXII сессияси бўлиб ўтди

📝Сессия кун тартибига қўйилган 14 та масаланинг ҳаммаси кўриб чиқилди.

Биринчи масала бўйича, хусусан, Чирчиқ шаҳар Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида шаҳар сайлов комиссияси раиси Б. Бакиев ахборот берди. 4-сайлов округидан Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов энг кўп овозга эга бўлиб, шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланди.

🔎Сессия давомида кун тартибидаги масалалар бўйича соҳага тегишли ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқиб, депутатлар олдида ҳисобот беришди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

Чинозда масжид қурилишига ғишт қўйилди


🕌Чиноз туманидаги "Қози" маҳалласида умумий ҳажми 1980 кв. метр бўлган майдонда масжид барпо этиш ишлари "Эркин қурилиш барака" хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

⚡️Туман хокими Акмалхон Мадиев, туман имом-хатиби ва мутасадди ташкилот рахбарлари бошчилигида масжид қурилишига биринчи ғишт қўйилди.

📍Бундай масканни бунёд этиш ниҳоятда савобли ишдир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram