Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқ вилоятда биринчи бўлиб режани бажарди

⚡️Қуйи Чирчиқ тумани деҳқонлари давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режани Тошкент вилоятида биринчи бўлиб бажардилар. Бугунги кунга қадар йиғиштириб олинган пахта ҳосили 34 минг тоннадан ошди. Ўртача ҳосилдорлик 34 центнерни ташкил этмоқда.

📍“TCT Cluster” кластер томонидан жорий йилда 10 минг гектар ерда ғўзанинг “Бухоро” ва “Султон” навлари парваришланди. Ҳар бир агротехник тадбирга илмий асосда ёндашилиб, ўз вақтида бажарилгани, биологик усулда профилактика тадбирлари олиб борилгани мўл ҳосилга мустаҳкам пойдевор яратди.

🔹Қувонарлиси, шартнома мажбурияти уддаланган бўлса-да, ҳали далаларда ҳосил мўл. Шу боис кластер жамоаси мавсум якунлари бўйича ўртача ҳосилдорликни 42 центнерга, ялпи ҳосил миқдорини эса 42 минг тоннага етказишни мўлжалламоқда.

👏Улкан меҳнат зафари муборак бўлсин, Қуйи чирчиқлик азиз пахтакорлар!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#Сессия

Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XV сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессия кун тартибидаги 1-масала Оққўрғон туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора - тадбирлар Дастури тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг молия-иктисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси А.Астрақулов ҳамда Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Оққўрғон туман бўлими мудири Р.Камаловларнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги 2-масала Маъмурий ишлар бўйича Оққўрғон туман суди томонидан
2020 йилнинг III-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида Маъмурий ишлар бўйича Оққўрғон туман суди раиси Ш.Йўлдошев ҳисоботи тингланди, дейилади Оққўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#спорт

🥊Бокс - оммавий спорт турларидан бири. Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ҳозиргача вилоятимиздан ушбу спорт тури бўйича бир қатор номдор чарм қўлқоп усталари етишиб чиққан.

🤼‍♂️Айни дамда 3000 нафардан зиёд ўғил-қизлар бокс сир-асрорларини ўрганиб келишмоқда.

📌Ангрен шаҳрида эски спорт мажмуаси қайта таъмирланиб, БЎСМ тарбияланувчилари ихтиёрига топширилди. Бокс мактабининг очилиш маросимида тажрибали мураббийлар, номдор спортчилар шаҳар жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.


🎥 Лавҳа шу ҳақда👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Маҳалла хонадонларида ичимлик суви бўлади

🚰Янгийўл туман ҳокимлиги ва “Сувоқава” корхонасининг саъй-ҳаракатлари билан “Мирзо Улуғбек” маҳалла аҳолиси бу йил тоза ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.

🐑 Ичимлик суви қудуғини қазиш учун махсус техника ишга туширилиши муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосари, “Сувоқова” раҳбари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, қўй сўйилди ва гўшти кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

📌 Илгари маҳаллада ичимлик суви бўлмаганлиги боис, аҳоли йиллар давомида хонадонларида ичимлик суви бўлишини орзу қиларди. Қариялар ва маҳалла аҳли ҳозирда амалга оширилаётган ишлардан мамнун ва барча мутасаддиларни дуо қилишмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#меҳр_саховат
#рағбат

Олмалиқда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

⚡️ Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги Фармонига кўра, пандемия шароитида олижаноблиги, саховатпешалиги ва ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат каби юксак фазилатларини намоён қилган тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар ҳамда волонтёр ёшлардан бир гуруҳи “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганди.

🏅 Олмалиқ шаҳрида ҳам ана шундай 20 нафар фидойи инсон мукофотга муносиб деб топилди. Мукофотларни топширишга бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов мукофот эгаларининг меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, уларга кўкрак нишонларини топширди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

📌Туризмни жадал ривожлантириш учун биринчи навбатда энг муҳим тармоқлар - электр ва ичимлик суви, манзилларни боғловчи йўлларга эътибор қаратмоқ муҳим саналади. Бу борада Бўстонлиқ тумани тажрибасининг ўрганадиган жиҳатлари кўп.

🔹Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан туман ҳокими ўринбосарлари учун Бўстонлиқ туманига инфо-тур ташкил этилди.

📎Мамлакатимизнинг ўзига хос сайёҳлик бренди саналган ушбу маскан лойиҳаси ҳаммада катта қизиқиш уйғотди.

🎥 Жараён "Ўзбекистон24" нигоҳида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram