Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Бекобод_тумани

Жисмоний фаоллик кундалик турмуш тарзига айланади

⚡️⚡️Бекобод туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, тиббиёт бирлашмаси, маданият, халқ таълими ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида марказий стадионда “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида тадбир ўтказилди.

🏃🏻‍♂️Машғулотларда тумандаги 7 -70 ёшгача бўлган 200 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, бадантарбия билан шуғулланишди ва 5000 қадам масофани пиёда босиб ўтишди.

🧘🏻‍♂️Соғ танда - соғлом ақл” деганларидек тадбир қатнашчилари жисмоний фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

Мактабга сув иситиш мосламаси топширилди

⚡️Паркент тумани Чанги қишлоғидаги 11-умумтаълим мактабига туман ҳокими ўринбосари Нурали Ниғматов ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик назорат маркази бош шифокори Мирғани Халиловлар томонидан пандемия даврида ўқув жараёнининг ташкил этилиши ҳолати ўрганилди. Таълим даргоҳига электр сув иситгич мосламаси ҳам топширилди.

🏫Таълим масканида санитария меъёрлари, COVID-19 пандемияси даврида хавфсиз иш муҳити таъминланган. Жумладан, шахсий гигиена, сув таъминоти, санитария ҳолати, ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик, ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқа ходимлар орасида инфекция тарқалишининг олдини олиш доимий назоратга олинган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#спорт

Тошкент вилояти бўйлаб аҳолини спортга жалб этиш бўйича тизимли ишлаш йўлга қўйилган

⚡️Тошкент вилоятида ҳам тизимли равишда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида барча ҳудудларда эрталабки бадантарбия машқлари ташкил қилинмоқда.

📌Нурафшон шаҳар спорт бўлими ва БЎСМ ташаббуси билан халқ таълими ҳудудий бўлими, соғлиқни сақлаш бўлими, нуронийлар, ёшлар ҳамда корхона ва ташкилотлардан 300 дан ошиқ ходимлари иштирокида “Саломатлик учун 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машғулотларини ўтказилди.

📍Шунингдек, Нурафшон шаҳар Ёшлар иттифоқи биносида турли йўналишларда ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай

Хотин-қизлар муаммолари доимий эътиборда бўлади

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Салихова Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан 1-секторнинг узоқ чегара ҳудудида жойлашган "Туркистон" маҳалласи хотин-қизлари билан учрашди.

📍Тадбирда маҳалла хотин-қизлари мутасаддиларга турли масалалар бўйича мурожаат қилишди. М.Миркасимов мурожаатларнинг аксарияти бандлик масаласи эканлигига тўхталиб, ҳозирги кунда туманда айнан хотин-қизлар учун 700 га яқин бўш иш ўринлари мавжудлигини таъкидлади.

Кўтарилган масалалар ва бошқа муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли маъсулларга топшириқ берилди.

📌М.Миркасимов эндиликда хотин-қизларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш бўйича бундай тадбирлар доимий равишда ўтказилишини билдирди.

🙍🏻‍♀️Учрашув якунида маҳалладаги 4 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланиб, бандлик бўлими томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланди

📌 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ўрнини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги масалалар ижроси юзасидан Оққўрғон туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан пахта йиғим-терими мавсумида 1-секторнинг “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаоллик кўрсатаётган теримчилар билан “Аёл борки, олам мунаввар” мавзусида учрашув ташкил этилди.

❇️Тадбирда бугунги кунда қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилиб, уларга турли хил эсдалик совғалар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқ вилоятда биринчи бўлиб режани бажарди

⚡️Қуйи Чирчиқ тумани деҳқонлари давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режани Тошкент вилоятида биринчи бўлиб бажардилар. Бугунги кунга қадар йиғиштириб олинган пахта ҳосили 34 минг тоннадан ошди. Ўртача ҳосилдорлик 34 центнерни ташкил этмоқда.

📍“TCT Cluster” кластер томонидан жорий йилда 10 минг гектар ерда ғўзанинг “Бухоро” ва “Султон” навлари парваришланди. Ҳар бир агротехник тадбирга илмий асосда ёндашилиб, ўз вақтида бажарилгани, биологик усулда профилактика тадбирлари олиб борилгани мўл ҳосилга мустаҳкам пойдевор яратди.

🔹Қувонарлиси, шартнома мажбурияти уддаланган бўлса-да, ҳали далаларда ҳосил мўл. Шу боис кластер жамоаси мавсум якунлари бўйича ўртача ҳосилдорликни 42 центнерга, ялпи ҳосил миқдорини эса 42 минг тоннага етказишни мўлжалламоқда.

👏Улкан меҳнат зафари муборак бўлсин, Қуйи чирчиқлик азиз пахтакорлар!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#Сессия

Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XV сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессия кун тартибидаги 1-масала Оққўрғон туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора - тадбирлар Дастури тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг молия-иктисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси А.Астрақулов ҳамда Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Оққўрғон туман бўлими мудири Р.Камаловларнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги 2-масала Маъмурий ишлар бўйича Оққўрғон туман суди томонидан
2020 йилнинг III-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида Маъмурий ишлар бўйича Оққўрғон туман суди раиси Ш.Йўлдошев ҳисоботи тингланди, дейилади Оққўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram