Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Зангиота

Зангиотада Қоракўлдаги каби мактаб очиш мўлжалланяпти


🏢 Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Президентимиз Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби эришаётган ютуқларга юқори баҳо бериб, таълим бериш тажрибасини бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган эди.

Зангиота туман ҳокими, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари бошчилигидаги мутасаддилар Қоракўл туманига боришди.

📍Ташрифдан мақсад халқаро математика мактаби фаолияти ва эришаётган ютуқлари билан яқиндан танишиш, Қоракўл тажрибаси асосида Зангиота туманида ҳам математикага ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини йўлга қўйишдан иборат.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани

Бола тарбияси учун ота-она ҳам жавобгар

📌 Вояга етмаганлар ишлари бўйича Бекобод туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️Тадбирда 5 нафар вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди.

📍Йиғилишда вояга етмаганларнинг ота-оналарини фарзандларининг таълим-тарбияси билан етарли даражада шуғулланмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортиш юзасидан комиссия қарорлари қабул қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#медиа_тур

🍁Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамкорликда Қибрай, Тошкент ҳамда Зангиота туманларига медиа-тур ташкил этди.

📽Батафсил юқоридаги видеолавҳада

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

Маҳаллаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, шунингдек, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ҳамда самарали жорий этиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

🛠Зангиота туман ҳокими томонидан 86 та маҳалланинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Хусусан, бугунги кунда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини идораси компьютер жамланмаси, принтер, планшетлар билан таъминланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ички туризмни ривожлантириш бўйича Бўстонлиқ тажрибаси: хизматлар ҳамёнбоп бўлиши айтилди

Ҳукумат қарорига кўра, БЎстонлиқда енгил конструкцияли туризм объектлари – контейнерлар, палаткалар ташкил этилиши белгиланган бўлиб, бу аҳолига кўрсатиладиган туризм хизматларининг нархи чўнтакбоп бўлишини таъминлайди. Контейнер ва палаткалар жойлаштирилиши мумкин бўлган жойлар мавсумий ижарага берилиши режалаштирилмоқда.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

📌 Юқори Чирчиқ туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи янги корхона ишга тушди.

✔️ Корхонага 1 млн. 200 минг АҚШ доллари қийматидаги хориж ускуналари келтириб ўрнатилди. Айни дамда бу ерда 20 киши меҳнат қилмоқда. Бугун корхонада қайта тайёрланаётган маҳсулотлар дунё бозорида ўз харидорини топмоқда.

🔸 Корхонада шунингдек, узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида 200 тоннага яқин маҳсулотни сақлаш имкониятига эга музлаткич - омборхона ҳам фаолият юритмоқда.

🎥 Лавҳа шу ҳақда👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Ўрта чирчиқлик 14 нафар шифокор ва тадбиркор тақдирланди

🏅Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги Фармонига кўра, Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси ва санитария-эпидемиологик осойишталик назорати маркази ходимлари ҳамда тадбиркорлардан 14 нафари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

📌Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ихтиёр Қосимов соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр ходимлари, саховатли тадбиркорларнинг пандемия давридаги хизматларини алоҳида эътироф этди.

👏Уларга юксак мукофотлар топширилиб, саломатлик посбонлари ва синовли даврда халқимиз учун беминнат ёрдам бериб келаётган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_шаҳри

🏢Вилоятимизда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил қилинди. Ана шундай муассасалардан бири - Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактаби ўз фаолиятини бошлади.

🔍Ушбу касб-ҳунар мактаби халқаро стандартлар асосида профессионал таълим беришга ихтисослашган.

❇️Жорий ўқув йилида муассасага 11 та йўналиш бўйича 399 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинди. Асосийси, таълим муассасасини битирган ёшлар ҳамкор корхоналар, тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилади.

🖇 Маълумот учун: Тошкент вилоятида 35 та касб-ҳунар мактаби, 9 та коллеж, 14 та техникум фаолият бошлаши режалаштирилган.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эълон

Тошкент вилоятидан Самарқандга янги автобус қатнови йўлга қўйилади

📅
Эртага, 15 октябрдан бошлаб Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

🚍Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан ташкил этилаётган автобуслар эртага соат 9:00 да Ангрен автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Соат 10:00 да эса Олмалиқ автостанциясидан Самарқанд шаҳри томон йўлга чиқади. Автобуслар Бекобод шаҳри орқали қатнайди.

🔖Вазирлик хабарида Ангрендан Самарқандгача йўл ҳақи 50 минг сўм этиб белгилангани маълум қилинган. Олмалиқдан Самарқандгача эса 45 минг сўм тўлаш керак бўлади. Чипталарни Ангрен, Олмалиқ, Самарқанд автостанциялари кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

📍Ўрта Чирчиқ туманининг "Бойовул" МФЙ ҳудудида майиз тайёрлашга ихтисослаштирилган қўшма корхона ташкил этилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Дастлаб узум сотиб олинган ҳолда қайта ишланган бўлса, жорий йилда корхонанинг 80 гектарлик боғ майдонида етиштирилган ҳосил териб, қуритилмоқда.

Ҳозирда бу ерда бири 10 т, иккинчиси 40 т узумни қайта ишлаш сиғимига эга 2 та қуритиш шийпони, тозалаш ва қадоқлаш цехлари фаолият кўрсатяпти.

🍇Корхона йилига 2000 тонна узумни қайта ишлаш ва экспорт қилиш қувватига эга.

🎥 Батафсил лавҳада👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram