Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон

Интернетдан фойдаланиш маданиятига бағишланди

📲Оққўрғон туманидаги 6-умум таълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон тумани бўлинмаси ҳамда туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ёшлар онгига таҳдид қилувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга бағишланган “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз
#Ёшлар_бандлиги

Корхонага бизнес саёҳат

⚡️Чиноз туман ҳокимлиги ташаббуси билан “АРТ КЕРАМИКС” МЧЖда Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

👥Унда тумандаги 18 та корхона ва ташкилотлар 600 га яқин иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага иш билан банд бўлмаган ва таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар таклиф этилди. Иш берувчи субъектлар вакиллари корхоналарда ишчиларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот беришди. Меҳнат ярмаркасида 180 нафар йигит-қизлар иштирок этишди.

🔎Тадбир якунида “АРТ КЕРАМИКС” МЧЖга уюштирилган бизнез саёҳатда ёшлар корхона фаолияти билан яқиндан танишишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#Эълон

Диққат!

🔖 Ҳурматли фуқаролар, “Visus med” хусусий корхонаси 2020 йил 17 октябрь куни акция эълон қилади.

⚡️Кўз касалликлари бўйича мурожаат қилган барча беморларга текширув, ташхис ва маслаҳатлар мутлақо бепул кўрсатилади.

📍Акция фақат Бекобод шаҳар ва тумани аҳолиси учун амал қилади.

🚑 Манзил: Нурафшон шаҳар, “Нурафшон” МФЙ, Мустақиллик кўчаси 2 уй.

🕹Мўлжал: Нурафшон автоцентр, “Лаззат” миллий таомлар.

☎️Мурожаат учун: 94 466-22-44, 90 902-50-32, 70 76-46-018.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманига ташриф буюриб, бу ерда фаолият бошлаган тўқимачилик корхонаси ва янгидан бунёд этилган уйлар билан танишди.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, енгил саноатда қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари корхона жамоаси билан суҳбатлашди, янги хонадонлардан бирига кириб, шароитларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Сардобинский район, где ознакомился с деятельностью текстильного предприятия и осмотрел новый жилой массив.
Состоялась презентация проектов по расширению производства текстильной продукции, созданию цепочки добавленной стоимости в легкой промышленности.
Глава государства побеседовал с коллективом предприятия, побывал в гостях у семьи, справившей новоселье.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #farovonlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгийўл_тумани

Она тилим, сарчашмангдан сархуш дилим!

📚Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл туман бўлими раҳбари С.Ташматова, туман ҳокими маслаҳатчиси А.Ибрагимов ҳамда кўзи ожизлар кутубхонаси билан ҳамкорликда “Она тилим, сарчашмангдан сархуш дилим!” деб номланган тадбир ташкил этилди.

📜Йиғилишда иштирокчиларга республикамиз Президентининг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони доирасида олиб борилаётган ишлар ва 21 октябрь –Ўзбек тили байрами, она тилимизнинг эзгу фазилатлар, юксак туйғулар манбаи эканлиги тӯғрисида тушунчалар берилди.

📕Китобхон ўқувчилар томонидан ўзбек тилига бағишлаб шеър ва ғазаллар айтилди ҳамда саҳна кўринишлари ижро этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram