Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Зангиота

Талаба қизларга ноутбук совға қилинди

📍Маълумки, олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республикамиз бўйича 940 та жой ажратилган эди.

📌Шунга кўра, Зангиота туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 54 нафар боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд хотин-қизларга тавсияномалар берилди. Ушбу тавсияномалар тегишли тартибда комиссия томонидан кўриб чиқилиб, танлов натижаларига кўра, 7 нафар хотин-қизлар ОТМга талабаликка қабул қилинди.

Қизларнинг талабаликка қабул қилинганлиги ва Халқаро қизлар куни байрами муносабати билан Зангиота туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари Ш.Умархўжаева ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қизларнинг уйига боришди. Туман ҳокими томонидан уларга ноутбук совға қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#огоҳ_бўлинг

🚙 Айрим ҳолларда ота-оналарининг фарзандларини назорат қилмасликлари аянчли оқибатларни келтириб чиқаради. Айниқса ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, йўл ҳаракати талабларини ўзлаштирмаган ўсмирларга машина бошқаришни ишониб топширишлари оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир этилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

🖇 Янгийўл туманида яшовчи 18 ёшли фуқаро ўзига тегишли бўлмаган автоуловда тунги вақтда йўл четидаги икки нафар фуқарони уриб, воқеа жойидан ғойиб бўлади.

🔍 Олиб борилган тезкор тадбир натижасида айбдор ушланиб, қонунда белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилди.

🎥 Лавҳа шу ҳақда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бунёдкорлик

"Шоҳдиёр" да ресторан ва меҳмонхона хизматлари кўрсатилади

Ангрен шаҳрининг "Кимёгар" маҳалласи Оҳангарон кўчасида яна бир ҳашаматли бино қад ростлади.

🏫Шаҳар кўркига-кўрк қўшиб турган "Шоҳдиёр" номи билан аталган ушбу бино "Novo grand" МЧЖ томонидан қайта рекострукция қилиниб, янги лойиҳа асосида кенгайтирилди. Тўй ва маросимлар хизматига мўлжалланган мазкур объектда эндиликда аҳолига умумий овқатланиш, ресторан ҳамда меҳмонхона хўжалиги каби хизмат турлари йўлга қўйилди. Кеча ушбу мажмуани фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

📍Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов қатнашди. Мажмуа директори Абдуваққос Башкировнинг маълум қилишича, тадбиркорлик объектида 70 та янги иш ўрни яратилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#Брифинг

📌Зангиота тумани ҳокимининг ўринбосари И. Саидқулов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

⚡️Туманда 6 мингдан зиёд корхона мавжуд бўлиб, пандемия даврида 2 559 тасининг фаолияти вақтинча тўхтатилган эди. Бугунги кунда туманда фаолият юритаётган 6 та тижорат банки томонидан ушбу корхоналарга фоизини тўламаслик шарти билан имтиёз берилди.

Ҳудудда 9 ой давомида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 4 трлн. 171 минг сўмни ташкил этган.

🎥 Батафсил лавҳада

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#назорат_тадбирлари

Тошкент вилоятининг тоғли Бўстонлиқ ва Паркент туманлари мамлакатимиз туризм салоҳиятини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ҳудудлардан саналади. Тошкент шаҳрини тоғли ҳудудлар билан боғловчи асосий автомобиль йўлларидан бири эса вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтади.

🚔 Шу боис мазкур автомобиль йўлида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, уни хавфсиз ҳудудга айлантириш чоралари кўрилмоқда.

🎥 Жараён "Ўзбекистон24" нигоҳида.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота

📌 Зангиота махсус юқумли касалликлар шифохонаси пандемия даврида оғир ва ўта оғир ҳолатдаги беморларга тиббий хизмат кўрсатишга мослаштирилди.

🔹Айни дамда шифохонада 942 нафар беморлар даволанмоқда. Шифохона комплекси яшил, сариқ ва қизил ҳудудларга бўлинган.

COVID-19 дан уй шароитида даволанаётган беморлар нималарга эътибор қаратиши лозим? Шифокор уларга қандай тавсиялар беради?

🎥 Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмонни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга биродар Тожикистон халқи фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Эмомали Рахмона с убедительной победой на прошедших накануне выборах Президента страны и пожелал больших успехов в деятельности на благо братского таджикского народа.
В ходе беседы рассмотрены актуальные аспекты дальнейшего укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между нашими странами.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қуйи Чирчиқ тумани пахта далалари

👉 Мақолани ўқиш

📺 Видеони кўриш 👈🏼

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Тошкент_тумани
#Куз_қиш_мавсуми

Профилактик тадбирлар давом этмоқда

❄️ Тошкент туманида 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида кенг қамровли тайёргарлик ва тарғибот тадбирлари олиб бориляпти.

🏠 Жумладан, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, одамлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, ИИБ, газ, электр таъминоти корхоналари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилиб, ўрганиш ва тарғибот тадбирлари амалга ошириляпти.

📌 Ҳозирга қадар ўтказилган тадбирлар давомида 1 минг 859 та хонадон назоратдан ўтказилиб, уй эгалари ва 3 минг 500 нафардан ортиқ фуқаролар билан газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича суҳбатлар ўтказилди.

🧯 Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#Брифинг

Ангрен шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда тадбиркорлик муҳитини яратиш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳарда олиб борилган ишлар юзасида маълумот берилди.

📌Ҳудуддаги 5 та тижорат банклари томонидан тадбиркорларга кредит маблағлари ажратилмоқда. Жумладан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 7 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

🎥 Батафсил лавҳада

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Туман ҳокими шароити оғир мактабга борди

⚡️Қуйи Чирчиқ туман ҳокими Акмал Холмуродов 8-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди.

🔰Туман ҳокими 8-синф ўқувчиларининг дарсида ҳам иштирок этди. Ҳоким ўқувчиларнинг ўқиши билан қизиқди. Дастлаб ўқувчиларга юртимизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тизимдаги янгиликлар, шу билан бирга, туман мактабларида яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берди.

👩🏻‍💼Учрашув давомида ўқувчилар туман ҳокимига орзу-мақсадлари, интилишлари, келажакда ким бўлмоқчи эканликлари ҳақида сўзлаб беришди.

📌Туман ҳокимининг мактаб яқин келажакда таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этиши ҳақидаги фикрлари ўқувчиларни беҳад қувонтирди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Cпорт

Ангренда замонавий бокс зали очилди

⚡️Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Ангрен шаҳридаги бокс залининг тантанали очилиши ҳамда республикамизда боксни ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган спорт фахрийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📌Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ички ишлар бўлими раҳбарлари, Мудофаа вазирлиги Қуролли кучлари ҳарбий қисмининг мутасаддилари, спортчилар ота-оналари, хизмат кўрсатган мураббийлар, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари, бокс фахрийлари ва 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров иштирок этди.

📍Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс зали Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ажратилган 560 миллион сўм маблағ ҳисобига таъмирланди ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ажратилган спорт жиҳозлари билан жиҳозланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram