Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон

Ўртасарой газ тақсимлаш станцияси Нурафшон шаҳрининг аҳоли кўп яшайдиган ҳудудига яқин жойлашгани сабабли уни бошқа жойга кўчириш хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим эди. "Ўзтрансгаз" жамияти томонидан бу масала ўрганилиб, газ тақсимлаш станцияси бошқа жойга кўчирилди. Бундан ташқари мазкур станциянинг қуввати ҳам оширилди.

🎥 Батафсил лавҳада.👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 Қибрай тумани ҳокими М. Мирқосимов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда пандемия вақтида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигини таъминлаш борасида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

🔰Ўтган вақт мобайнида 1224 нафар нафар фуқароларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ёрдам кўрсатилди. "Темир дафтар"га дастлаб киритилган фуқароларнинг 854 нафари иш билан таъминланди.

✳️ Шунингдек, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 592 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди.Туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 трлн. 111 млрд. сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга ошган.

📹 Батафсил лавҳада.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, мавсумни беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

📌Бугунги кунда вилоятда жами 4938 та кўп квартирали уй-жойлар мавжуд бўлиб, шулардан 11 таси бошқарув сервис кампаниялари, 369 таси ширкатлардир. Шаҳар ва туманларда 17 та ягона ҳисоб-китоб марказлари фаолият юритиб келмоқда.

📎Манзилли дастур асосида 371 та кириш йўлаклари, 92 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, 90 та темир эшик ва кодли қулфлар ўрнатиш ишлари ҳамда 138 та ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш режалаштирилган.

📹 Батафсил лавҳада.👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Э.Абдурасулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда туманда ижтимоий вазият барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

🔹Ўтган 9 ойда бюджет даромадлари контингент кўрсаткичларини 109 фоизга, маҳаллий бюджет прогноз кўрсаткичларини 119 фоизга бажарилишга эришилди.

📎 Ҳудудда жами 96 та умумий қиймати 1 трлн. 970 млрд. 492 млн. сўм қийматдаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 8 ойида 35 та лойиҳа ишга туширилиши натижасда 24 млрд. инвестиция ўзлаштирилди.

🎥 Батафсил лавҳада

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ

🚙 Соҳа ходимларининг айтишича, Тошкент вилояти ҳудудида содир бўлаётган ҳар иккита йўл-транспорт ҳодисасидан биттасида пиёдалар иштироки мавжуд.

📌 Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Олмалиқ шаҳрида янгитдан пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилди. Бундан асосий мақсад нима?

🎥 Батафсил лавҳада кўринг.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги масъуллари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

🔸Мақсадли дастурга асосан туманда 2019-2022 йилларда 1 трлн. 119 млрд. сўмлик 60 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. 2020 йилнинг ўтган даврида 24 та лойиҳа асосида 720 та доимий иш ўрни яратилди.

🔹Туманда "Ҳар бир оила - тадбиркор" давлат дастури доирасида 68 та лойиҳага 2 млрд. сўм, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича 22 та лойиҳага 697 млн. сўм, "Ёшлар келажагимиз" дастури доирасида 6 та лойиҳага 256 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.

🎥 Батафсил лавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен

✳️Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.

♻️Ангрен шаҳрида ўтказилган давра суҳбати ҳам таълим соҳаси ходимлари олдига қўйилган янги вазифаларга бағишланди.

🔹Йиғилиш сўнгида Ангрен шаҳрида юқори натижа кўрсатаётган мактабларнинг раҳбар ходимларига, фаол ва иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.

🎥Лавҳа шу ҳақда.👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сайёр_қабул
#юзма_юз

Фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, мурожаатларини ҳал этишга кўмакашиш мақсадида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

"Дўнгқўрғон" маданият марказида бўлиб ўтган халқ билан юзма юз мулоқотга “Файзобод”, “Дўнгқўрғон”, “Сувти” маҳаллаларидан 50 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этди.
Туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, коммунал соҳа мутасаддилари қатнашди.

Қабулда фуқароларнинг йиллар давомида ечимини топмаётган муаммоларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан билдирилган энг асосий муаммо-йўлларнинг носозлиги, табиий газ босими пастлиги ва ичимлик суви тўғрисида бўлиб, уларнинг ечими бўйича мутасадди раҳбарлар иштирокида таҳлил этилди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев Пахтакор кўчасига бетон симёғочлар ўрнатиш, З.Раҳмоновнинг ишга жойлашиш, Истиқлол кўчаси 32-уйга газ ҳисобдони ўрнатиш масалалари ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ муддат ва топшириқ белгилади.

@piskenthokimligi
68.pdf
4.4 MB
"Тошкент ҳақиқати" газетаси сизни мутолаага чорлайди:

📂"Ойдин йўлдан одимлаётган Оққўрғон"

📂“ДЎСТЛИК”ни эслайсизми?

📂"Асал ҳар дарддан асрар"

📂"...Шунча бўлурми, ҳай-ҳай"

📂"БИР АСР ҳикмати"

📂"Меҳнатнинг нони ширин"

📂"ИМТИЁЗ ислоҳот ва
истиқбол"

📂"Мактабгача таълим тизимини ташкил этишда янгича ёндашув"

📂"Дарс — қирқ беш дақиқа
унинг маърифати эса умрга татийди"

https://t.iss.one/haqiqatonline
#Қизлар_куни

Маълумотларга кўра, дунёда ҳар тўрт қиздан бири ишлаш, ўқиш ва касбий тайёргарлик имкониятига эга эмас.

Ўзбекистонда-чи?

⚡️Президент Ш. Мирзиёев раҳбарлигида хотин-қизлар бандлигини ошириш, касб-ҳунарга тайёрлаш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Беш ташаббус доирасида қизларни мактабдаёқ меҳнат бозорида харидоргир соҳаларга ўқитиш анъанаси шакллантирилди. Натижада ишбилармонлар орасида ҳам хотин-қизлар сафи кенгаймоқда.

👩🏻Хусусан, Пискент туманида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 301 нафари хотин-қизлардир. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган 674 тадбиркорнинг 215 нафарини аёллар ташкил қилади.

💸Жорий йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан 197 млн. сўм маблағ аёлларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун тақдим этилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Чиноз

Экспорт режаси бажарилиши таҳлил қилинди

👥Чиноз тумани ҳокими А. МадиевЯнгийўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости масъуллари ва масалага тегишли ташкилот раҳбарлари билан туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда жорий йилнинг 9 ойига белгиланган экспорт прогнози бажарилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, экспортёр корхоналар томонидан муддати ўтган дебиторлик қарздорликларини қисқартириш бўйича йиғилиш ўтказди.

🔴Тадбирда экспортёр корхоналар томонидан белгиланган экспорт режасини бажаришда сусткашликка йўл қўйилаётгани, экспортга маҳсулот юклаш хажмларини кўпайтириш ва экспорт географиясини кенгайтириш юзасидан амалий ишлар бажарилмаётгани танқид қилинди.

❗️Корхоналарга ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда экспортга маҳсулот чиқариш, белгиланган прогноз режасини бажариш чораларини кўриш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ҳар бир экспортёр корхона томонидан октябрь-декабр ойларида экспортга чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотлар турлари ва ҳажмлари бирма- бир муҳокама қилинди. Туман ҳокими муаммоларни бартараф этишда тадбиркорларга ҳар томонлама амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
.

✔️Шунингдек, “Янгийўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости масъуллари ҳам маҳсулотларни экспортга чиқаришда тадбиркорларга амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Турсунов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда 2020 йилнинг 9 ойида молия соҳасида олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

🔹2020 йил 9 ой якунларига кўра, Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари ижроси 1 трлн. 663 млрд. сўм, маҳаллий бюджет харажатларининг ижроси 2 трлн. 366 млрд. сўмни ташкил этади.

🔹Шунингдек маҳаллий бюджетлар ихтиёрида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 325 млрд. сўм қўшимча маблағлар шаклланди.

🎥Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Қибрайда туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий иссиқхона ишга туширилди

➡️ https://bit.ly/3lxff1u

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

👨‍⚕️Ўрта Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Лазиз Хожиназаров туманда коронавирус пандемияси даврида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

🎥Юқоридаги лавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида экспорт кўрсаткичлари юксалмоқда

👉 https://kun.uz/19855487

ОКМК Ахборот хизмати
#Эълон

Зангиота туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади


📛Туманнинг “Эркин” ҳудуди “Бодомзор” маҳалласидан ўтган юқори босимли газ қувурига ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунаси демонтаж қилиниши муносабати билан, 2020 йил 12 октябрь куни соат 09:00 дан соат 17:00 га қадар “Эркин” ҳудудининг “Бодомзор” МФЙда 537 та, “Янгиҳаёт” МФЙда 170 та, “Туркистон” МФЙда 200 та, “Қаҳрамон” МФЙда 300 та ва “Тариқтешар” МФЙда 150 та, жами 1 357 та аҳоли ва улгуржи ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

⚠️“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти бўлими юқорида қайд этилган ҳолат сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва истеъмолчилардан узр сўрайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл

Маҳаллий бюджет бажарилиши назоратда


📊Янгийўл туманида маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

⁉️Туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳаммаси мавжуд қонунчилик асосида иш олиб бормоқдами?

💰Мутахассисларнинг олиб борган 9 ойлик ўрганишлари натижасида 1 874 та солиқ тўловчилар аниқланди. Тўланадиган солиқ миқдори 1 миллиард 167 млн сўмни ташкил этди.

🎥 Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканалида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эътироф
#Чиноз

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги Фармонига мувофиқ, Чиноз тумани соғлиқни сақлаш бирлашмаси ходимлари ва санитария-эпидемиология осойишталиги маркази туман бўлимининг бир гуруҳ ходимлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганди. Чиноз туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокими Акмалхон Мадиев мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram