Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#Пискент

📌 Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда ижтимоий вазият барқарорлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш борасида туманда амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан маълумот берилди.

🔹Туманда 1 305 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб, пандемия даврида уларнинг 246 таси ўз фаолиятини тўхтатган. Фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми саноат, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларига тўғри келади. Бугунги кунда мазкур корхоналар фаолияти тикланиб, 1 458 нафар фуқаролар ўз иш жойларига қайтди.

🔸Туманда тадбиркорликни ривожлантириш ва фуқароларнинг қўшимча даромад манбаларига эга бўлишлари учун тижорат банклари томонидан 622 нафар фуқарога жами 22 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.

🎥 Лавҳа шу ҳақда👆🏻

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#коммунал_сервис
#қарор_ва_ижро

Олмалиқда энди ширкатлар йўқ, бошқарув компаниялари бор

⚡️Олмалиқ шаҳридаги 38 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати тугатилиб, бошқарув сервис компаниялари ташкил этилди.

📌Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 ноябрдаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни асосида Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг жорий йил 25 сентябрдаги қарорига мувофиқ, шаҳар ҳудудидаги 5 та МЧЖ шаклидаги бошқарув сервис компаниялари тузилди.

🔎Мазкур қарорга кўра, шаҳардаги "Гўзалликка интилиш", "Зарнур", "Истиқболи нурафшон", "Маржона Омад" ҳамда "Мўйноқ Орол" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари – "JAMATOV OMAD" МЧЖ бошқарув сервис компаниясига;

🔸"Кўркамлик сари", "Мунаввар тонг", "Мухлиса баҳор гули", "Олтин водий", "Олмалиқ имкон қурилиш", "Содиқ сервис", "Яхшилик", "Яхши ният" ХУЖМШлари –"OLMALIQ KOMMUNAL SERVIS" МЧЖ бошқарув сервис компаниясига;

🔹"Намуна", "Ойдин кўчалар", "Олмалиқ нурли лола", "Порлоқ" ХУЖМШлари –"INJINER RAMZ" бошқарув сервис компаниясига;

🔸"Азаматбек", "Акромбек престиж", "Боғора", "Олмалиқ нур озод", "Олмалиқ коммунал", "Олмалиқ Самандар Сервис", "Отабек", "Уй-жой хизмати", "Холмўмин-Шаҳодат", "Шуҳрат", "Асил файз обод", "Олмалиқ янги қадам" ХУЖМШлари – "Sihat-salomatlik stroy" бошқарув сервис компаниясига;

🔹"Абузар файз", "Гул омад барака", "Жаннат макон", "Ҳушёрбек омад", "Келажак", "Мақсад", "Обод маҳалла", "Фарҳод саноат файз" ХУЖМШлари – "OLMALIQ TAMIRLASH-TIKLASH KOMMUNAL BOSHQARUV" бошқарув сервис компаниясига ўтказилди.

📍Бошқарув сервис компанияларининг ташкил этилиши муносабати билан шаҳардаги 38 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати тугатилиб, уларнинг тасарруфидаги 355 та кўп қаватли уйлар бошқарув сервис компанияларига бириктирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 Бекобод туман ҳокимининг ўринбосари Б. Ҳакимов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда туманнинг иқтисодий кўрсаткичлари, карантин даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

♻️ Туманда 9 ой якунига кўра, саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичида 101 фоиз, қишлоқ хўжалигида 103 фоиз, хизмат кўрсатишда 101,7 фоиз, қурилишда 100 фоиз, инвестицияда 130 фоиз ўсишга эришиш кутилмоқда.

🔹 Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида махсус жамғармадан бугунги кунгача жами 246 млн. сўм маблағ ажратилди ҳамда енгил типдаги иссиқхоналар ва суғориш мосламалари қуриб берилди. Бу билан кам таъминланган, эҳтиёжманд ва темир дафтарга киритилган 112 нафар аҳоли учун даромад манбаи яратишга эришилди.

🎥 Батафсил видеода.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бунёдкорлик

"Ангрен-Поп" йўналишида электрлаштирилган темир йўл қурилиши ва унинг фойдаланишга топширилиши билан мамлакатимизда яхлит мустақил ва замонавий темир йўл тизими яратилди. Улкан стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган мазкур лойиҳа ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида улкан аҳамият касб этади.

🚞 Ўзбекистон Локомотив ДЕПОсига қарашли Ангрен локомотивларга хизмат кўрсатиш пункти ташкил этилиши эса пўлат изларда ҳаракатланувчи ушбу техникаларнинг ҳолатини ҳар томонлама ва мунтазам назорат қилиб бориш имконини беради.

🎥 Жараён "Ўзбекистон24" нигоҳида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон

Ўртасарой газ тақсимлаш станцияси Нурафшон шаҳрининг аҳоли кўп яшайдиган ҳудудига яқин жойлашгани сабабли уни бошқа жойга кўчириш хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим эди. "Ўзтрансгаз" жамияти томонидан бу масала ўрганилиб, газ тақсимлаш станцияси бошқа жойга кўчирилди. Бундан ташқари мазкур станциянинг қуввати ҳам оширилди.

🎥 Батафсил лавҳада.👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 Қибрай тумани ҳокими М. Мирқосимов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда пандемия вақтида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигини таъминлаш борасида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

🔰Ўтган вақт мобайнида 1224 нафар нафар фуқароларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ёрдам кўрсатилди. "Темир дафтар"га дастлаб киритилган фуқароларнинг 854 нафари иш билан таъминланди.

✳️ Шунингдек, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 592 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди.Туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 трлн. 111 млрд. сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга ошган.

📹 Батафсил лавҳада.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, мавсумни беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

📌Бугунги кунда вилоятда жами 4938 та кўп квартирали уй-жойлар мавжуд бўлиб, шулардан 11 таси бошқарув сервис кампаниялари, 369 таси ширкатлардир. Шаҳар ва туманларда 17 та ягона ҳисоб-китоб марказлари фаолият юритиб келмоқда.

📎Манзилли дастур асосида 371 та кириш йўлаклари, 92 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, 90 та темир эшик ва кодли қулфлар ўрнатиш ишлари ҳамда 138 та ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш режалаштирилган.

📹 Батафсил лавҳада.👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Э.Абдурасулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда туманда ижтимоий вазият барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

🔹Ўтган 9 ойда бюджет даромадлари контингент кўрсаткичларини 109 фоизга, маҳаллий бюджет прогноз кўрсаткичларини 119 фоизга бажарилишга эришилди.

📎 Ҳудудда жами 96 та умумий қиймати 1 трлн. 970 млрд. 492 млн. сўм қийматдаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 8 ойида 35 та лойиҳа ишга туширилиши натижасда 24 млрд. инвестиция ўзлаштирилди.

🎥 Батафсил лавҳада

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ

🚙 Соҳа ходимларининг айтишича, Тошкент вилояти ҳудудида содир бўлаётган ҳар иккита йўл-транспорт ҳодисасидан биттасида пиёдалар иштироки мавжуд.

📌 Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Олмалиқ шаҳрида янгитдан пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилди. Бундан асосий мақсад нима?

🎥 Батафсил лавҳада кўринг.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги масъуллари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

🔸Мақсадли дастурга асосан туманда 2019-2022 йилларда 1 трлн. 119 млрд. сўмлик 60 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. 2020 йилнинг ўтган даврида 24 та лойиҳа асосида 720 та доимий иш ўрни яратилди.

🔹Туманда "Ҳар бир оила - тадбиркор" давлат дастури доирасида 68 та лойиҳага 2 млрд. сўм, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича 22 та лойиҳага 697 млн. сўм, "Ёшлар келажагимиз" дастури доирасида 6 та лойиҳага 256 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.

🎥 Батафсил лавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен

✳️Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.

♻️Ангрен шаҳрида ўтказилган давра суҳбати ҳам таълим соҳаси ходимлари олдига қўйилган янги вазифаларга бағишланди.

🔹Йиғилиш сўнгида Ангрен шаҳрида юқори натижа кўрсатаётган мактабларнинг раҳбар ходимларига, фаол ва иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.

🎥Лавҳа шу ҳақда.👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сайёр_қабул
#юзма_юз

Фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, мурожаатларини ҳал этишга кўмакашиш мақсадида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

"Дўнгқўрғон" маданият марказида бўлиб ўтган халқ билан юзма юз мулоқотга “Файзобод”, “Дўнгқўрғон”, “Сувти” маҳаллаларидан 50 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этди.
Туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, коммунал соҳа мутасаддилари қатнашди.

Қабулда фуқароларнинг йиллар давомида ечимини топмаётган муаммоларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан билдирилган энг асосий муаммо-йўлларнинг носозлиги, табиий газ босими пастлиги ва ичимлик суви тўғрисида бўлиб, уларнинг ечими бўйича мутасадди раҳбарлар иштирокида таҳлил этилди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев Пахтакор кўчасига бетон симёғочлар ўрнатиш, З.Раҳмоновнинг ишга жойлашиш, Истиқлол кўчаси 32-уйга газ ҳисобдони ўрнатиш масалалари ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ муддат ва топшириқ белгилади.

@piskenthokimligi
68.pdf
4.4 MB
"Тошкент ҳақиқати" газетаси сизни мутолаага чорлайди:

📂"Ойдин йўлдан одимлаётган Оққўрғон"

📂“ДЎСТЛИК”ни эслайсизми?

📂"Асал ҳар дарддан асрар"

📂"...Шунча бўлурми, ҳай-ҳай"

📂"БИР АСР ҳикмати"

📂"Меҳнатнинг нони ширин"

📂"ИМТИЁЗ ислоҳот ва
истиқбол"

📂"Мактабгача таълим тизимини ташкил этишда янгича ёндашув"

📂"Дарс — қирқ беш дақиқа
унинг маърифати эса умрга татийди"

https://t.iss.one/haqiqatonline
#Қизлар_куни

Маълумотларга кўра, дунёда ҳар тўрт қиздан бири ишлаш, ўқиш ва касбий тайёргарлик имкониятига эга эмас.

Ўзбекистонда-чи?

⚡️Президент Ш. Мирзиёев раҳбарлигида хотин-қизлар бандлигини ошириш, касб-ҳунарга тайёрлаш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Беш ташаббус доирасида қизларни мактабдаёқ меҳнат бозорида харидоргир соҳаларга ўқитиш анъанаси шакллантирилди. Натижада ишбилармонлар орасида ҳам хотин-қизлар сафи кенгаймоқда.

👩🏻Хусусан, Пискент туманида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 301 нафари хотин-қизлардир. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган 674 тадбиркорнинг 215 нафарини аёллар ташкил қилади.

💸Жорий йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан 197 млн. сўм маблағ аёлларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун тақдим этилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Чиноз

Экспорт режаси бажарилиши таҳлил қилинди

👥Чиноз тумани ҳокими А. МадиевЯнгийўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости масъуллари ва масалага тегишли ташкилот раҳбарлари билан туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда жорий йилнинг 9 ойига белгиланган экспорт прогнози бажарилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, экспортёр корхоналар томонидан муддати ўтган дебиторлик қарздорликларини қисқартириш бўйича йиғилиш ўтказди.

🔴Тадбирда экспортёр корхоналар томонидан белгиланган экспорт режасини бажаришда сусткашликка йўл қўйилаётгани, экспортга маҳсулот юклаш хажмларини кўпайтириш ва экспорт географиясини кенгайтириш юзасидан амалий ишлар бажарилмаётгани танқид қилинди.

❗️Корхоналарга ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда экспортга маҳсулот чиқариш, белгиланган прогноз режасини бажариш чораларини кўриш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ҳар бир экспортёр корхона томонидан октябрь-декабр ойларида экспортга чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотлар турлари ва ҳажмлари бирма- бир муҳокама қилинди. Туман ҳокими муаммоларни бартараф этишда тадбиркорларга ҳар томонлама амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
.

✔️Шунингдек, “Янгийўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости масъуллари ҳам маҳсулотларни экспортга чиқаришда тадбиркорларга амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Турсунов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда 2020 йилнинг 9 ойида молия соҳасида олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

🔹2020 йил 9 ой якунларига кўра, Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари ижроси 1 трлн. 663 млрд. сўм, маҳаллий бюджет харажатларининг ижроси 2 трлн. 366 млрд. сўмни ташкил этади.

🔹Шунингдек маҳаллий бюджетлар ихтиёрида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 325 млрд. сўм қўшимча маблағлар шаклланди.

🎥Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Қибрайда туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий иссиқхона ишга туширилди

➡️ https://bit.ly/3lxff1u

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

👨‍⚕️Ўрта Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Лазиз Хожиназаров туманда коронавирус пандемияси даврида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

🎥Юқоридаги лавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram