Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#Хушхабар

“Олмалиқ КМК”га замонавий реанимобиллар олиб келинди

📍Жорий йилнинг 29 сентябрида “Олмалиқ КМК” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Отабек Исроилов раҳбарлигида ишчи-ходимлар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Тадбирда комбинат жамоаси аъзоларига малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида замонавий тез ёрдам автомашиналарини олиб келишга қарор қилинганди.

🚑 Яқинда 2 та “ISUZU” русумидаги реанимобиль автомашинаси комбинатга олиб келинди.

🤝Мазкур тез ёрдам автомашиналари мис эритиш заводи, мис бойитиш фабрикаси ва рух заводи меҳнат жамоаларига топширилди.

👨🏻‍⚕️Эндиликда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган мазкур реанимобиль автомашиналаридан корхоналарнинг ишчи-хизматчиларига малакали тиббий хизмат кўрсатишда фойдаланилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам комбинатга “Пежо” русумли реанимобиль автомашинаси келтирилганди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

Прокурор ёшлар муаммолари билан қизиқди

⚡️Паркент туман прокурори Дилшод Исмоилов бешта маҳаллада истиқомат қилаётган ёшлар билан учрашди. Туман ҳокими муовини Нурали Ниғматов, ҳокимлик вакиллари ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этган тадбир савол-жавоб тарзида ўтди.

📍Мулоқотларда туман прокурори бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Паркент туманида ёшлар билан ишлаш соҳасидаги ижобий ўзгаришларга батафсил тўхталиб, учрашув очиқ ва ошкора ўтиши учун йигит-қизларни ҳам фаол бўлишга чақирди.

🔎Тадбир давомида ёшларнинг таклифлар эшитилди, уларнинг муаммо ва мурожаатларининг айримлари бартараф этилишига эришилди. Аксарият йигит-қизланинг мурожаати бандлик масаласида бўлганлиги боис, уларга қулай шарт-шароитга эга иш жойлари таклиф этилди.

Хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган, лекин баъзи тўсиқларга дуч келаётганларнинг муаммолари биргаликда кўриб чиқиладиган бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёл_ва_жамият

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши фаолияти таҳлил қилинди

🏢 Бекобод туманидаги 16-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши фаолиятини тизимли ташкил этиш” мавзусида вилоят миқёсида семинар бўлиб ўтди.

🔖 Тадбирда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бўлим бошлиғи, вилоят хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши котиби К.Эрмухамедова, ИИББ ХПБ бошлиғи ўринбосари, подполковник, вилоят жамоатчилик кенгаши аъзоси Ш.Содиқова, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, вилоят жамоатчилик кенгаши аъзоси З.Эралиевалар иштирок этди.

🎁Тадбир якунида Бекобод туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг фаол аъзоси Ф.Юлдашевага, оилавий ажримларнинг олди олиниб яраштирилган 3 та оила вакилларига ва тавсиянома асосида олий таълим муассасаларига қабул қилинган 5 нафар қизга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл
#ислоҳотлар_амалда

✳️ Янгийўл туманидаги 1-секторда 300 нафарга яқин темир дафтарга киритилган оилалар мавжуд.

📌 Бугунги кунда туман ҳокимлиги томонидан бу оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 20 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилиб, ноябрь ойида тайёр ҳолатга келтирилади ва эҳтиёжманд оилаларга фойдаланиш учун топширилади.

🖇 Шунингдек, Тинчлик массивида қарийб 15 йилдан бери ишлатилмаётган қаровсиз ерда саноат зонаси бунёд этилмоқда. Шу ерда 379 млрд. сўмлик 14 та лойиҳа ишга тушиши режалаштирилган. Айни дамда бу ерда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.

🎥Махсус кўрсатув: 1-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл
#аёллар_бандлиги

⚡️Ҳар қандай давлатнинг маданий даражаси ва маънавий аҳволи бу ўз-ўзидан ўша ердаги хотин-қизларга бўлган эътибордан ҳам сезилади.

🔸Янгийўл туманида 210 минг нафар аҳоли мавжуд бўлиб, уларнинг 106 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

📎Туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. 48 нафар аёллар ўқув курсларига жалб этилган. Шунингдек, оғир турмуш шароитидаги аёлларга қорамоллар берилмоқда.

🎥Махсус кўрсатув: 2-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#ҳунармандчилик

💸Қимматбаҳо қоғозлар, пул бирликларини ишлаб чиқаришда хом-ашё муҳим аҳамият касб этади.

⁉️Янгийўл туманида ана шу хом-ашёни ишлаб чиқарувчи корхона борлигини биласизми? Бугунги кунда ушбу корхона маҳсулотларининг 95 фоизи Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларга экспорт қилинади.

🖇Корхонада кимёвий целлюза ишлаб чиқариш режалаштирилган. Агар бу амалга ошса, рейтинг жиҳатдан дунёда етакчилик қилаётган Хитой давлати маҳсулотларига сифат жиҳатдан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилади.

📌Хабарингиз бор, Янгийўл тумани тур йўналишларига киритилди. Бунда ҳудуд ҳунармандларининг салмоқли ҳиссаси бор. Беҳзод Мадраимов ана шундай тадбиркорлардан. У дарахт илдизидан ҳунармандчилик маҳсулотлари ясаш билан шуғулланади. Унинг ёғоч маҳсулотларига нафақат ички бозорда, балки хорижлик сайёҳларда ҳам қизиқиш юқори.

🎥Махсус кўрсатув: 3-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#экспорт

⚡️Кейинги йилларда юртимизда мева-сабзавот кластерларини ривожлантириш асосида экспорт кўрсаткичлари ортиб бормоқда.

🌶 Янгийўл туманидаги "Берат агро" кластери тасарруфида 600 гектар майдон бор. 2019 йилда ташкил этилган агрокластерда булғор қалампири етиштирилиб, қайта ишланади ҳамда қадоқланади. Корхона суткасига 200 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. Ушбу маҳсулотлар Германияга экспорт қилинади..

📌- Бу йил ерларимизга тажриба тариқасида Туркиянинг "Капия" навли қалампиридан экдик. Жорий йилда гектаридан 35-40 тонна ҳосил олдик. Тажриба тариқасида 25 гектар еримизда томчилатиб суғоришни йўлга қўйдик. Кейинчалик юз фоиз шу усулдан фойдаланамиз, - дейди кластернинг иш юритувчиси Ш. Жамолов.

🎥Махсус кўрсатув: 4-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#ишлаб_чиқариш

📎Янгийўл туманида 40 дан ошиқ текстил корхоналари мавжуд бўлиб, ушбу корхоналар туман иқтисодий ривожига муносиб улуш қўшишмоқда.

🧶"Янгийўл текстил" корхонаси фаолияти учун 2017 йилда Ўзбекистон Миллий тикланиш фондидан 14 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилиб, Германия, Туркия, Испания ҳамда Италиядан замонавий дастгоҳлар сотиб олинди.

🧵Текстил корхонаси 2019 йил июль ойида маҳсулот ишлаб чиқара бошлаган. Кўп ўтмай бу ердаги калава ипларга хориж мамлакатларидан харидорлар чиқа бошлади. 400 нафар иш ўрни яратилган корхонада йилига 7 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилади.

👕Келгусида корхонанинг маҳсулотидан мато тўқиш ва тайёр кийим-кечакларни харидорларга таклиф қилиш режалаштирилган.

🎥Махсус кўрсатув: 5-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#чорвачилик

Янгийўл тумани азалдан қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади.

🐂Ҳудудда "Хоразм бизнесголд" масъулияти чекланган жамиятига қарашли чорвачилик комплекси фаолият юритади. Комплексга яқиндагина Чехиядан 100 бош Гольштейн зотли қорамоллар келтирилган. Ушбу қорамолларнинг парвариши нозик бўлса-да, сути маҳсулдор ҳисобланади. Гольштейн сигирларининг ҳар биридан кунига 20-30 литр сут олиш мумкин.

📎 Келгусида чорвачилик комплексида сутни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган.

🎥Махсус кўрсатув: 6-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

⚡️Яхши дам - меҳнатга ҳамдам. Замонавий инфратузилмани яратиш жараёнида бу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Нега деганда, шу ерлик аҳолини руҳлантирувчи ҳам, куч берувчи ҳам шу восита ҳисобланади.

🏖 "Аладдин" дам олиш комплекси Янгийўлдаги ажойиб масканлардан биридир. Лойиҳанинг ҳудуди 1.2 гектарни ташкил этади. Жараёнга 10 млрд. сўм кредит маблағи ҳамда шунча миқдордаги инвестиция киритилди.

📍Дам олиш комплекси 1 300 нафар меҳмонни қабул қилиш қувватига эга. Шунингдек, бу ерда сайёҳлар учун 60 кишилик меҳмонхона ҳам мавжуд.

🎥 Махсус кўрсатув: 7-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

⚡️Бугун мамлакатда бошланган шиддатли ислоҳотлар самарасини Янгийўл туманида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, саноат зонасидаги 36 гектар майдонда 16 та лойиҳа амалга оширилаётгани янгийўлликларнинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Янгийўл тумани ҳокими ҳокимлик биносининг бир қисмини тадбиркорга нега бераяпти?

⁉️Хўш, туманнинг истиқболи, келажаги қандай бўлади? Ҳудуд ҳокими У. Ялгашев галдаги режалар билан ўртоқлашди.

🎥 Махсус кўрсатув: 8-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилади

“Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4851-сон, 06.10.2020 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга мувофиқ, республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.

🏫 Шунга кўра, жорий йилда мазкур йўналишда 14 та таянч мактаб, 2021-2023 йилларда эса республика бўйича жами 205 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши белгиланган.

2020/2021 ўқув йилдан:

📘 мактабларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фани “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан интеграция қилинади;

💴 мазкур лойиҳа доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган мактабларнинг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини ҳар йили БҲМнинг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофотлаш тизими жорий қилинади.

🔘 2021 йил 1 мартга қадар ушбу фан ўқитувчиларини сертификатлаш миллий тизими жорий қилинади.
🔘 2021 йил 1 сентябрдан рақамли кўникмаларни эгаллаш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган ихтисослаштирилган мактабларнинг ушбу фан ўқитувчиларига БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
🔘 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#Нурафшон

📌 Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида шаҳарда олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, бюджетга қўшимча маблағлар жалб қилиш ҳисобига "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармасига йил якунига қадар 288,9 млн. сўм резерв маблағлар шакллантириш режалаштирилган.

🔹Шаҳарда жами 1 380 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 1 086 таси кичик бизнес субъектлари бўлса, 607 таси якка тартибдаги тадбиркорлар саналади. Яратиб берилган шароитлар натижасида тадбиркорлик субъектларининг сони 202 тага кўпайган.

📍Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 128 та лойиҳа ташаббускорларига 4 млрд. 750 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.

🎥Батафсил лавҳада👆🏻

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#билдириш

Олмалиқнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

📛Олмалиқ шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган юқори босимли ер ости газ қувурида авария ишлари бажарилиши сабабли, "Гултепа", "Ўзбекистон" ҳамда "Дўстлик” МФЙларида жорий йил 8 октябрь куни соат 9:00дан 18:00га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

⚡️ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

📎Тадбирда соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

🎥Батафсил лавҳада👆🏻

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ССВ коронавирус статистикасида беморлар сони камайтириб кўрсатилаётгани ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарди

Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Самарқанд вилоятида COVID-19 инфекциясидан даволанаётган беморлар статистикаси ўн баравар камайтириб кўрсатилгани ҳақида гапирганди.

👉 https://kun.uz/11655891

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тил_миллат_кўзгуси

Тарғибот воситалари маънавият белгиси

⚡️Ангрен шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси О.Анаров, "Миллий тикланиш" демократик партияси шаҳар кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими мутасаддилари ҳамкорлигида тарғибот воситаларининг ҳолати ўрганилди.

🔎Қўштирноқ ичидаги "тадбиркорлар" огоҳлантирилди, маънан эскирган тарғибот воситaлари алмаштирилди. Бу каби тадбирлар доимий равишда олиб борилиши режалаштирилди.

📍Миллий менталитетимиз ва маънавиятимизга хос бўлмаган реклама баннерларига ўз вақтида эътибор қилмасак, бу ёшларимиз орасида “оммавий маданият”нинг кенг таъсир қилишига олиб келади. Зеро, “оммавий маданият”нинг шаҳримизга кириб келиши бу –маънавий қашшоқликдан далодатдир.

▫️Шаҳримиз марказий кўчаларидаги тарғибот воситалари шаҳарнинг кўркига кўрк қўшиши баробарида, тилимизга, маънавиятимизга бўлган ҳурмат ва масъулиятни оширади.

Алижон ЮСУПОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram