Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Саховат
#Қибрай

Сектор раҳбарлари болалар уйига борди

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйида бўлди.

🎈Туман ҳокими болалар уйида хизмат қилиб келаётган ўқитувчи, мураббий ҳамда тарбиячиларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан табриклади.

🎁Уларга маъсулиятли, шарафли ва эзгу ишларида омад тилаб, ҳокимлик томонидан эсдалик совғалари топширилди.

🎉Сектор раҳбарлари томонидан ҳам болалар уйи тарбияланувчиларига совғалар берилди.

✔️Болалар уйида 68 нафар ўқитувчи ва тарбиячилар 50 нафар болаларга таълим-тарбия бериб келишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Баҳодир Мирусмонов, агентликнинг Тошкент вилояти филиали раҳбари вазифасини бажарувчиси Зокир Жўраевлар Қуйи Чирчиқ туманининг “Беруний” ҳамда “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ва беш ташаббусни амалга ошириш бўйича бажарилган тадбирлар билан танишдилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#инвестиция

⚡️Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига асосан Оҳангарон туманида умумий қиймати 24 млн. евро бўлган янги лойиҳа амалга оширилди.

💰Ўзбекистон, Германия ҳамда Туркия сармоядорлари иштирокида иш бошлаган корхона газобетон блокларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

🔷Қўшма корхона кунига 1 500 кубометр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

🎥Батафсил лавҳада👆🏻

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани

Бизнесга бир қадам

🏨 Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Бекобод туман бўлими ва тумандаги Бош вазир қабулхонаси билан биргаликда "Бизнесга бир қадам" мавзусида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ёшлар учун ўқув семинари ташкил этилди.

✔️Тадбирда кредит олиш, ер ажратиш, қурилиш ишларини олиб бориш ва солиқ имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#эҳтиром

🔹Миллий армиямиз сафида бир соҳа вакиллари борки, уларнинг фидойи хизмати туфайли Қуролли Кучларимизнинг мудофаа қудрати йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу инсонлар, шубҳасиз, ўқитувчи ва мураббийлардир.

🔸Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртининг фидойи ва жонкуяр устозлари сана муносабати билан тақдирланди. Тантанали тадбирда таълим муассасаси шахсий таркиби ва фахрийлар қатнашди.

🎥Жараён "Ўзбекистон24" лавҳасида👆🏻

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

Бурчмуллада олтинчи филиал очилди


🏫Бурчмулла қишлоғидаги МФЙ биносида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Бўстонлиқ тумани Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.

✔️Мазкур филиал Тошкент вилоятидаги олтинчи филиал бўлиб, фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик, тезкорлик ва шаффофликни таъминлашга, одамларнинг ортиқча вақт йўқотишининг олдини олишда хизмат қилади.

📌Давлат хизматлари маркази филиали очилишини эшитиб, 15 чақирим йўл босиб, Палтов аҳоли масканидан келган Мурод ота Эржигитовнинг қувончи чексиз. Яшаб турган уйига кадастр ҳужжатларини олишда энди 70 чақирим йўл босиб туман марказига боришига ҳожат қолмади. Ҳужжатларни филиал орқали топшириш ҳам мумкинлигини билганида жуда хурсанд бўлди.

📑Шу ернинг ўзида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун ариза топширди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Кластер таркибида Илмий агротехник кенгаш ташкил этилди

⚡️Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT cluster” МЧЖ таркибида Илмий агротехник кенгаш ташкил этилди.

✔️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижроси доирасида тузилган Кенгаш томонидан илғор инновацион ишланмалар, илмий-техникавий янгиликлар, илм-фаннинг сўнгги ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш кўзда тутилмоқда. Шу боис, унинг таркибига юксак салоҳиятли, бой тажрибага эга таниқли олимлар ва мутахассислар жалб этилди.

📍Кенгашнинг устувор вазифалари этиб:

👉етакчи маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот институтлари, инновацион марказлар ва тижорат компаниялари билан ўзаро ҳамкорликда ишни ташкил этиш;
👉агротехника ва органик тадбирларни амалга оширилишини назорат қилиш жараёнига етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
👉илмий асосланган услуб ва бошқарув воситаларини кенг жорий этиш орқали тизим корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва бошқалар белгиланди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пахта_2020

Пискент хирмони тобора юксалмоқда

⚡️Ҳудудларда пахта терими авж паллага кирди. Терим бошлангандан бери ўтган қисқа муддатда фермерлар томонидан қарийб 10 минг тонналик хирмон бунёд этилди.

📌Хусусан, "Навоий" ҳудудидан "Жаҳонгир" фермер хўжалиги пахтакорлари биринчи теримдаёқ 133,8 тонналик хирмон уйиб, режада кўзда тутилган маррани эгаллади.

🔎Ушбу ҳудуддан "Мадаминбек" фермер хўжалиги деҳқонлари эса 65 гектар майдонда ҳосил етиштириб, бугунги кунда 187 тонна қимматбаҳо саноат хомашёсини йиғиштириб олдилар.

✔️"Охунбобоев" ҳудуди фермерлари ҳам терим суръатини сусайтирмаяпти. "Ҳайдаров Музаффар", "Улуғбек Пискент агро" фермер хўжаликлари ҳар куни 7-8 тонна пахта териб, қабул пунктларига топширмоқда.

📍Далада етиштирилган мўл ҳосилини саронжомлаб олишда фермерларга минглаб кўнгилли теримчилар ёрдам беришяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

В Нукусе началась внеочередная сессия Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
Участвующий в мероприятии Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поддержал выдвинутую на должность Председателя Жокаргы Кенеса кандидатуру Мурата Камалова.
Депутаты тайным голосованием избрали Мурата Камалова на должность Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #JuqorgiKenges #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter