Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Оҳангарон

Оҳангаронда Туркия компанияси билан ҳамкорликда газобетон ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди


🤝«Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо тадбиркорлик субъекти – «East Mining Invest» корхонаси Туркиянинг йирик компанияларидан бири билан ўзаро ҳамкорликда газобетон ишлаб чиқаришни бошлади.

💰Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион доллар бўлиб, унинг 6 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан тўлдирилди.

📆Айни вақтда корхонанинг биринчи линияси ишга тушди. Иккинчи линия 2021 йилнинг баҳорида якунланиши кўзда тутилган.

📍Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 120,0 минг метр куб газобетон блокни ташкил этади. Унинг фаолияти доирасида 150 га яқин иш ўрни яратилади.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз

💐Барча устозлар, мураббийлар ва ўқитувчилар Чиноз туман хокимлиги, халқ таълими бўлими ҳамда касаба уюшмасининг совға-саломлари ва гуллар билан тақдирланишди.

⚡️Байрамда янграган ранг-баранг куй-қўшиқлар эса тадбирга янада файз киритди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ
#Бўка

Устоз ва мураббийлар ҳақидаги ҳар қанча таъриф кам. Инсон ҳаётининг шаклланишида бу касб эгаларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

📌 1980 йилда ўз фаолиятини Бўка туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бошлаган Шарофиддин Сирожиддинов ана шундай фидойи мураббийлардан. Бугун устознинг шогирдлари юртимиздаги футбол клубларида тўп сурмоқда.

🔹Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан вилоят марказида ўтказилган тадбирда Шарофиддин домла Сирожиддинов сингари фидойилар Президентимизнинг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини тингладилар.

📎 Шу куни таълим тизими ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ устоз ва мураббийлар вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

🎥 Батафсил лавҳада томоша қилинг👆🏻

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиром

👮‍♀Устоз-шогирд анъанаси ҳар бир соҳада муҳим аҳамият касб этади. Айниқса ички ишлар органларида бу анъананинг ўзига хос жиҳатлари бор.

❇️Байрам муносабати билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида фаолият юритган фахрийларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

🖇 Бир пиёла чой устида ўтган даврларни эслаш ва шу аснода шогирдларга керакли панд-насиҳатларни яна бир карра эслатиш устозлар учун мароқли, шогирдлар учун мазмунли кечди.

🎥 Юқоридаги лавҳада шу ҳақда👆🏻

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#инвестиция

🔹Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқларига хорижий сармоя киритиш ҳажми йилдан йилга ошиб боряпти. Эътиборли жиҳати, киритилган маблағнинг асосий қисми тўғридан-тўғри йўналтирилмоқда ва бу омил кўрсаткичларнинг ошишида муҳим аҳамият касб этяпти.

💰Хусусан жорий йилнинг биринчи ярми учун белгиланган 103,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция режа прогнози ҳудудда 181,2 фоизга бажарилди. Хорижий инвестициялар улушининг 44,6 фоизи Хитой, 9 фоизи Германия, 8,5 фоизи Россия ва 6 фоизи Эрон, Англия ҳамда Туркия инвесторлари ҳиссасига тўғри келади.

📎 Жумладан, Олмалиқ шаҳрида инвестиция дастури асосида 220 млрд. сўм эвазига 145 та лойиҳа шакллантирилган. Лойиҳалар доирасида жами 1 443 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

📹 Олмалиқ шаҳридаги йирик лойиҳалар "Ўзбекистон24" нигоҳида.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Oммавий_қабул

🔸Аҳолини рози қилиш, муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳудудларда бир қатор вазирликлар иштирокида оммавий қабуллар ташкил этилмоқда.

📌 Ана шундай сайёр қабуллар Янгийўл шаҳри ва Зангиота туманида ҳам бўлиб ўтди. Оммавий қабулларда Янгийўл шаҳри, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ва Тошкент туманларидан келган 644 нафар мурожаатчининг 673 та масаласи кўриб чиқилди.

✳️Мурожаатларнинг 259 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 134 та мурожаат эгасига тушунтириш берилди, 280 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.
Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия во внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
В ходе поездки запланировано также ознакомление с проводимой созидательной работой, деятельностью новых предприятий.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#таълим
#Олмалиқ

⚡️ Бугун, 2 октябрь куни Олмалиқ шаҳрининг 17, 18, 22 - умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич синфларга анъанавий таълим жараёни бошланди.

🔎Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими, шаҳар ДСЭНМ ҳамда депутатлар томонидан ушбу мактабларда карантин қоидаларига риоя қилиниши назорат қилинмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Теримчилар рағбатлантирилиши кунлик суръатни оширмоқда


Янгийўл туманида йиғим-терим тобора қизғин паллага кириб, давлатга пахта топшириш кунлик суръати ҳам ўсиб бормоқда. Бунга теримчилар меҳнати қадрланаётганлиги туфайли эришилмоқда.

🎁 Туман ҳокими У.Ялгашев, прокурор М.Рашидов, ИИБ бошлиғи А.Султонов ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қ. Маматисаевлар пахтазорларда бўлиб, илғор теримчиларни қимматли совғалар билан тақдирлаб, уларни рағбатлантирди.

🛍 “Агробанк”нинг Тошкент вилояти бошқармаси эса илғор теримчиларга турли маиший техникаларни совға қилиб, уларнинг кайфиятини кўтарди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Саховат
#Қибрай

Сектор раҳбарлари болалар уйига борди

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйида бўлди.

🎈Туман ҳокими болалар уйида хизмат қилиб келаётган ўқитувчи, мураббий ҳамда тарбиячиларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан табриклади.

🎁Уларга маъсулиятли, шарафли ва эзгу ишларида омад тилаб, ҳокимлик томонидан эсдалик совғалари топширилди.

🎉Сектор раҳбарлари томонидан ҳам болалар уйи тарбияланувчиларига совғалар берилди.

✔️Болалар уйида 68 нафар ўқитувчи ва тарбиячилар 50 нафар болаларга таълим-тарбия бериб келишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Баҳодир Мирусмонов, агентликнинг Тошкент вилояти филиали раҳбари вазифасини бажарувчиси Зокир Жўраевлар Қуйи Чирчиқ туманининг “Беруний” ҳамда “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ва беш ташаббусни амалга ошириш бўйича бажарилган тадбирлар билан танишдилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram