Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Абдукамол
МАМАДАЛИЕВ,
вилоят Халқ таълими
бошқармаси бошлиғи:


"Вилоятдаги педагог ходимларнинг деярли барчаси COVID-19 вирусини аниқлаш бўйича ПЗР тести топширишди: уларнинг 794 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланди. Вирус аниқланган педагоглар белгиланган тартибда уй карантинига олиниб, уларга мобиль гуруҳлар бириктирилди. Аммо, улар шу ҳолатларида ҳам ўз вазифаларини бажаришмоқда."

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг навбатдаги сонида вилоятимиздаги таълим жараёнлари тўғрисида батафсил ўқишингиз мумкин.

Газетани электрон ҳолатда кўриш учун мазкур линкни босинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани
#Тошкент_тумани

♻️ Тошкент туманида кичик ва ўрта бизнес ривожига амалий ёрдам кўрсатиш, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларини қайта тиклаш, кредит маблағлари ажратиш ва уларни мақсадли йўналтириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

💼 Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Муллахонов, Марказий банк бош бошқармаси ва тижорат банклари мутасаддилари, туман давлат солиқ инспекцияси ва молия бўлими раҳбарлари иштирок этган тадбирда Тошкент туманида тадбиркорликни ривожлантириш борасида ўтган вақт мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

📌 Қайд этилганидек, жорий йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 780,2 миллиард сўмлик 56 та лойиҳа ишга туширилиши туфайли 3 минг 239 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

🎥 Батафсил "O`zbekiston 24" видеолавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен

Хорижий корхонада сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

❗️Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича кенг имкониятлар яратилган. Бу борада давлат хизматлари маркази ҳам уларга яқин кўмакдош бўлиб келмоқда.

🔸Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан "Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги "ALLFINE HYGIENE" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонада сайёр қабул ташкил этилди. Ишчиларга бир қатор йўналишлар (пенсия тизимига ҳисобга қўйиш, электрон рақамли имзо, СТИР олиш, наркология ва руҳий касалликлар бўйича ҳисобда туриш ёки турмаслик тўғрисида маълумотномалар олиш) бўйича 10 дан зиёд давлат хизмати кўрсатилди.

📍Таъкидлаш жоизки, корхона ҳозирги пандемия шароитида аҳолига бир марталик тиббиёт ниқобларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

⚡️Корхонада 20 дан ортиқ ишчи-ходим доимий иш билан таъминланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#cпорт
#Олмалиқ

Эрталабки бадантарбия машқлари оммалашмоқда

⚡️ Ҳар куни эрталаб 10 дақиқа жисмоний машқлар билан шуғулланиш кундалик иш унумдорлигини 65-70 фоизга ошириши исботланган. 15 дақиқа бадантарбия қилган кишининг хотираси тиниқлашиб, ақли ва кўзи ўткирлашади, ҳаракат-таянч тизими фаолияти яхшиланади.

⛹🏻 Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси – аҳолини жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш бўлиб, бу борада Олмалиқ шаҳрида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

👯Жумладан, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамкорлигида ҳар бир маҳаллага биттадан мураббий бириктирилиб, ёшлардан тортиб кексаларгача бўлган гуруҳлар билан кунлик бадантарбия машқлари ўтказилмоқда.

🏬 Машғулотларда айниқса, кўп қаватли турар-жойларда истиқомат қилаётган аҳоли фаол иштирок этаяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Инвестиция

Туркиялик сармоядор корхона қурмоқчи

Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов Туркия давлатидан ташриф буюрган хорижий инвестор "Baktat Zeytin" корхонаси раҳбари Али Баклан билан учрашди.

🌐Хорижлик сармоядор туманда узум ва помидорни қайта ишлаб, экспорт қилишга мўлжалланган замонавий корхона қуриш лойиҳаси мавжудлигини билдирди.

♻️Туман ҳокими ушбу лойиҳани амалга оширишда инвесторга барча зарур шароитлар яратилишини таъкидлади.

📌Учрашувда корхонани бунёд этиш бўйича ҳокимлик мутасаддилари туркиялик сармоядор билан вазифаларни белгилаб олишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Транспорт_хизмати

Чирчиқда корхона раҳбарлари билан учрашув

❗️Чирчиқ шаҳри
Тошкент вилоятининг энг йирик саноат марказларидан биридир. Шу боис, аҳолининг транспорт хизматидан фойдаланишига эҳтиёж катта.

🚘Бугунги кунда шаҳар ичи ва атрофи автобус йўналишлари, йўналишли такси йўналишларида юзлаб автобус ва микроавтобуслар хизмат қилмоқда. Чирчиқдаги 40 га яқин йирик корхонанинг турли транспорт воситалари 60 га яқин йўналишларда ҳаракатланмоқда. Аксарияти “Исузу” ҳамда “Дамас” русумли транспорт воситаларидир.

📌Дарҳақиқат, бугунги кунда Чирчиқ шаҳрида бундай қатновларни кўпайтириш, замонавий русумдаги транспортлар ҳаракатини йўлга қўйиш, хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш борасида қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Янгийўл туманида устозлар байрами нишонланди

🏤 Гулбаҳор шаҳарчасидаги "Амфитеатр"га Янгийўл туманидаги фахрий устоз ва мураббийлар ташриф буюришди.

🔰Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбирнинг очилиши давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Туман ҳокими У.Ялгашев сўзга чиқиб, барча устозларни касб байрами билан самимий табриклади.

🎗5-сонли болалар мусиқа мактабининг ўқувчилари ўзларининг байрамона дастурлари билан тантали маросимга кўтаринки руҳ бағишлади. Истедодли сўз устаси О.Холмедов эса ўз чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият улашди.

🎁Шундан сўнг, туман ҳокими У. Ялгашев ва сектор раҳбарлари фаол мураббий ва устозларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram