Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод
#Олмалиқ
#оммавий_қабул

❇️ Бекобод ва Олмалиқ шаҳарларида фуқароларнинг оммавий қабуллари ташкил этилди. Халқ қабулхоналари, Бош прокуратура, Олий суд ва ўндан зиёд вазирликлар раҳбарлари мурожаатчиларни ўйлантирган масалалар билан танишди. Шунингдек, уйма-уй юрилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди.

🔹 Оммавий қабуллар пайтида энг катта муаммо ишсизлик экани маълум бўлди. Қабулларда 15 нафар фуқаро Олмалиқ кон-металлургия комбинатига, 6 нафари "Бекободцемент" корхонасига, 3 нафари эса Бекобод металлургия комбинатига ишга жойлаштирилди.

📎 Шунингдек, 18 нафар олий таълим муассасалари битирувчилари умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинди.

📹 Жараёнлар "Ўзбекистон 24" телеканалида.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#спорт

“Чарм тўп” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиби аниқланди

📌 Президентимизнинг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда маҳалла ёшлари ўртасида (15-16 ёш) “Чарм тўп” футбол мусобақасининг вилоят финал босқичи ўтказилди.

❇️Мусобақанинг вилоят босқичи Қуйи Чирчиқ туманидаги “Пахтазор” футбол майдонида бўлиб ўтди. Шуни таъкидлаш лозимки, “Чарм тўп” мусобақасининг вилоят финал босқичига қадар вилоят туман ва шаҳарларининг жами 252 та маҳалласидан 5 мингга яқин спортчилар иштирок этишди.

✳️Мусобақанинг ярим финали доирасида ўз ҳудудларидан сараланган Юқори Чирчиқ туманининг “Қорасув” МФЙ, Олмалиқ шаҳрининг “Ибн Сино” МФЙ, Янгийўл туманининг “Кескин” МФЙ ҳамда Оққўрғон туманининг “Ҳамзаобод” МФЙ жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

🔰Биринчи ярим финалда Олмалиқ шаҳрининг “Ибн Сино” МФЙ жамоаси Оққўрғон туманининг “Ҳамзаобод” МФЙ жамоасига қарши тўп суришди. Учрашувда оққўрғонлик футболчилар 2-0 ҳисобида Олмалиқ шаҳар футболчиларини мағлуб этишди.

🔹Иккинчи ярим финалда Юқори Чирчиқ туманининг “Қорасув” МФЙ жамоаси Янгийўл туманининг “Кескин” МФЙ жамоасига қарши тўп сурди. Учрашувда юқоричирчиқлик футболчилар 3-0 ҳисобида Янгийўл туман футболчиларини мағлуб этишди.

⭐️Шу аснода финалда Оққўрғон туманининг “Ҳамзаобод” МФЙ жамоаси Юқори Чирчиқ туманининг “Қорасув” МФЙ жамоаси ўзаро баҳс олиб борди.

🏆Қизиқарли ва голларга бой ўтган финал баҳсида Оққўрғон туманининг “Ҳамзаобод” МФЙ жамоаси 3:1 ҳисобида устун келиб, республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ

Олмалиқда амалий ўқув машқи ўтказилди

🔹Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” акциядорлик жамиятида амалий ўқув машқи ўтказилди. Унда жамият ишчи-хизматчилари ҳамда шаҳардаги корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, улардаги фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг келгусида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга шайлиги кўрикдан ўтказилди.

✔️Тадбирнинг амалий қисмида иштирокчиларга эълон қилинган хавф “Аммофос-Максам” корхонаси ҳудудида шартли равишда аммиак кимёвий моддасини ташувчи сиғимда юзага келган носозлик оқибатида ҳавога тарқалаётган аммиак моддасини зарарсизлантириш бўлди. Юзага келган носозлик бўйича хабар корхонанинг диспетчерлик хизматига келиб тушди. Хабар зудлик билан рўй берган вазиятни бартараф этишга масъул бўлган хизматларга етказилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#матбуот_анжумани

Тошкент вилоятидаги 11 та туманнинг 9 таси пахтачиликка ихтисослашган. 2020 йил жами 73 минг гектар майдонда пахта етиштирилган бўлса, бундан қарийб 55,5 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилни қўл меҳнати ёрдамида териб олиш режалаштирилган, қолган 18,5 минг гектардан зиёд майдонда эса терим техникалари ишга тушган.

🔸Вилоят бўйича жами 1 минг 494 та фермер хўжаликлари ва 7 та пахтачилик кластерлари мавжуд. 2020 йил учун кўзланган ҳосил – салкам 230 минг тонна.

📌 Бу ҳақда Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги борасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

▶️ Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

🔹Ёшлар марказида вилоят ҳокимлиги, ҳамкор ташкилотлар, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

🔸Унда Тошкент вилоятида пахта йиғим-терими вақтида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун барча шароитларни яратиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи бир ҳафталик ўрганишлар натижаси юзасидан маълумот берди.

📹 Видеолавҳа шу ҳақда

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Қишнинг ғами: Ўзбекистонда кўмир захираси қанча? Ангрен кўмир конига саёҳат

👉 Мақолани ўқиш

🎥 Видеони кўриш

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анонс

🎞
Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари, аҳолининг иш билан бандлиги, экспорт салоҳиятлари хусусида бугун “Ўзбекистон 24” телеканали орқали соат 11.15 да батафсил танишинг.

‼️Янгийўл туманига онлайн саёҳат қиласиз!

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Абдукамол
МАМАДАЛИЕВ,
вилоят Халқ таълими
бошқармаси бошлиғи:


"Вилоятдаги педагог ходимларнинг деярли барчаси COVID-19 вирусини аниқлаш бўйича ПЗР тести топширишди: уларнинг 794 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланди. Вирус аниқланган педагоглар белгиланган тартибда уй карантинига олиниб, уларга мобиль гуруҳлар бириктирилди. Аммо, улар шу ҳолатларида ҳам ўз вазифаларини бажаришмоқда."

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг навбатдаги сонида вилоятимиздаги таълим жараёнлари тўғрисида батафсил ўқишингиз мумкин.

Газетани электрон ҳолатда кўриш учун мазкур линкни босинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани
#Тошкент_тумани

♻️ Тошкент туманида кичик ва ўрта бизнес ривожига амалий ёрдам кўрсатиш, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларини қайта тиклаш, кредит маблағлари ажратиш ва уларни мақсадли йўналтириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

💼 Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Муллахонов, Марказий банк бош бошқармаси ва тижорат банклари мутасаддилари, туман давлат солиқ инспекцияси ва молия бўлими раҳбарлари иштирок этган тадбирда Тошкент туманида тадбиркорликни ривожлантириш борасида ўтган вақт мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

📌 Қайд этилганидек, жорий йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 780,2 миллиард сўмлик 56 та лойиҳа ишга туширилиши туфайли 3 минг 239 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

🎥 Батафсил "O`zbekiston 24" видеолавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен

Хорижий корхонада сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

❗️Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича кенг имкониятлар яратилган. Бу борада давлат хизматлари маркази ҳам уларга яқин кўмакдош бўлиб келмоқда.

🔸Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан "Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги "ALLFINE HYGIENE" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонада сайёр қабул ташкил этилди. Ишчиларга бир қатор йўналишлар (пенсия тизимига ҳисобга қўйиш, электрон рақамли имзо, СТИР олиш, наркология ва руҳий касалликлар бўйича ҳисобда туриш ёки турмаслик тўғрисида маълумотномалар олиш) бўйича 10 дан зиёд давлат хизмати кўрсатилди.

📍Таъкидлаш жоизки, корхона ҳозирги пандемия шароитида аҳолига бир марталик тиббиёт ниқобларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

⚡️Корхонада 20 дан ортиқ ишчи-ходим доимий иш билан таъминланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram